Загрузка страницы

Anjir sayli

Рустам Сатторов биз, бир гуруҳ журналистларни Самарқанднинг Боғибаландидаги анжирзор боққа, Шароф бобонинг чайласига таклиф қилдилар, кичик бир "Анжир сайли" бўлди.
"Анжир сайли"да мендан ташқари меҳрибон устозимиз, 82 ёшдаги Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, публицист, ёзувчи Нусрта Раҳмат, яна бир устозимиз, таниқли журналист ва илк блогеримиз Тошпўлат Раҳматуллаев, "Зарафшон" газетаси бош муҳаррири ўринбосари Ғолиб Ҳасанов, "Овози Самарқанд" газетаси бош муҳаррири Баҳодир Раҳмон, "Самаркандский вестник" газетаси муҳаррир ўринбосари Замира Болтаевалар иштирок этишди.
Анжирхўрлик баҳона дилбар суҳбатлар бўлди. Устоз Нусрат Раҳматнинг машҳур қаҳ-қаҳаси янграган ҳазил-мутойибалар бўлди.
Еб-ичганимиз етмагандек, Шароф бобо "Уйдагиларнинг ҳам тиши тегсин", деб бир қутидан анжирни қўлтиғимизга ҳам қистириб юбордилар.
Ана шу "Анжир сайли"ни томоша қилинг!
Сиз ҳам анжир сайлига келинг, инша Аллоҳ, сентябрнинг охиригача бу сайл давом этади.
Манзил аниқ: Самарқанд шаҳри, Боғибаланд маҳалласи. Янгиланган аэропортга етмасдан ўнгга қайриласиз, автошоҳбекат рўпарасидан ўнгга қайрилиб, темир йўл остидан ўтасиз, ўнгга қайрилсангиз, Самарқанднинг қадимий анжирзори бошланади. Биринчи чайла Шароф бобоники. Адашсангиз, "Бионур" тиббиёт марказидан кириб келсангиз, 9-чайла Шароф бобоники. Истасангиз, "Бионур"нинг шундоқ орқасидаги Рустам аканинг чайласига киринг. Барча чайлалар хизматингизга мунтазир. Бу чайлалар замонавий бўлиб, оилавий дам олишингиз, анжирзорда тунаб қолишингиз ҳам мумкин.
Энг муҳими, фарзандларингиз ўз қўллари билан анжир узиб егани уларнинг хотирасида бир умрлик ёрқин хотира бўлиб қолади ва ҳамиша қалблари Самарқандга, анжирзор боққа талпиниб туради!

#anjir #sayli #bogibaland #sharof #samarkand #боғибаланд #самарқанд #самарканд #анжир #анжирсайли #рустамсатторов #нусратраҳмат #тошпўлатраҳматуллаев #баҳодирраҳмон #ғолибҳасанов

Видео Anjir sayli канала Karimberdi To'ramurod
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
7 августа 2022 г. 0:53:12
00:53:31
Яндекс.Метрика