Загрузка страницы

Firibgarlik

Фирибгарлик
Рамазон суҳбатларидан
#Shayx_Sayyid_Rahmatulloh_Termiziy​​​​​​​​​​​​​​​
Фирибгарлик қаердан пайдо бўлади?

Ҳазрати Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: «Ҳар бир туғилажак бола фитратда туғилади. Аммо уни насроний, мажусий ёки яҳудий қиладиган унинг ота онасидир». Демак, ҳар бир бола фитратда туғилади. Биз бу ҳадисни кенгроқ тушунишимиз лозим. Фитрат нима? Бу – соф табиат. Ёш болада ана ўша софлик, беғуборлик бор. Унда мавҳум қўрқувлар йўқ. Агар разм солсангиз, ёш болада қўрқув бўлмайди, алдов бўлмайди, айёрлик бўлмайди, фирибгарлик бўлмайди. Бола фақат ростини гапиради, ёлғон гапирмайди, юз-хотир қилмайди, бирор айбни кўрса, отасига ҳам айтаверади. Чунки у ҳали андиша қилмайди, у ҳали мукаллаф эмас, у шаффоф, худди кўзгуга ўхшаб, борини кўрсатади. Шунинг учун, ҳали унда қўрқув бўлмагани учун тепаларга чиқаман дейди, оловга бораман дейди, сувга тушаман дейди.
Ана шундай покиза, холис, тоза виждонли болани қўрқоқ қиладиган, ёлғончи, муттаҳам, фирибгар қиладиган ҳам ота-онадир, атроф-муҳитдир. Худди шунингдек, уни содиқ мўмин-мусулмон қиладиган, ҳалол қиладиган, яхши инсон қиладиган ҳам унинг ота-онаси бўлади, ёки ота-онасининг ўрнидаги устози ёки ҳомийси, валийси бўлади.
Аллоҳ таоло хоҳласа, ҳар бир инсонни ота-онасиз ҳам дунёга келтирган бўлар эди, лекин Ўзигагина маълум ҳикмат ила бизни дунёга келишимизни улар орқали қилиб қўйди. Бу дунёдан кетар эканмиз, охиратдаги мақомимизни белгилашнинг йўлини ҳам улар орқали қилиб қўйди. Улар рози бўлсалар, биз Аллоҳни рози қила оламиз, улар норози бўлсалар, Аллоҳни рози қила олмаймиз. Аллоҳ таоло Ўзининг ризосини ота-онани ризосига боғлаб қўйди. Аллоҳни ризоси отанинг ризосида, Аллоҳнинг қаҳри отанинг қаҳридадир. Ота рози – Худо рози деган гап шундан олинган. Ота норози бўлса, Аллоҳ норози бўлади. Бу икки инсонни ота-оналик даражасидан ҳеч ким тушира олмайди, ота-она кофир, мушрик бўлган тақдирда ҳам фарзандидан ёки ёшлардан яхши муомала кўриш ҳаққига доим эга бўлиб қолаверади.
Фарзанднинг дунёда ким бўлиши, охиратда ким бўлиши ҳам ота-онанинг унга кўрсатган таъсирига боғлиқ бўлади. Бу таъсир бир неча йўллардан – фитрий ҳамда касбий йўллардан иборатдир. Фитрий йўл – ота-онанинг қони билан ўтадиган маълумотлар, онанинг сути билан ўтадиган ирсий белгилардир. Фирибгар ўз-ўзидан фирибгар бўлиб қолмас экан, биродарлар. Фирибгарлик баъзан қонда ҳам бўлар экан. Бундай ёмон хулқ, бадфеъллик қонда ҳам бўлади. Баъзан қони тоза бўлмай, зоти тоза бўлмай, фирибгарларга учраганда таъсирланиши осон бўлади. Бунинг энг охирги кўриниши эса мутлақо иймонсизлик, ёмон тарбия кўрганлик эвазига содир бўлади. Хуллас, инсон ўз-ўзидан фирибгар бўлиб қолмас экан. Бир фирибгарни ислоҳ қилиш учун, уни муолажа қилиш учун уни ҳар томонлама суриштирмоғимиз, ҳатто керак бўлса, зотини ҳам ўрганмоғимиз керак бўлади.
Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳ

Видео Firibgarlik канала Mehrob Uz
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
6 мая 2021 г. 19:07:46
00:23:41
Яндекс.Метрика