Загрузка страницы

G'AZAB

ҒАЗАБ
Рамазон суҳбатларидан
#Shayx_Sayyid_Rahmatulloh_Termiziy​​​​​​​​​​​​​

АЛЛОҲНИНГ ҒАЗАБИ ВА РОЗИЛИГИ ОДАМЛАРИНИНГ ҒАЗАБИ ВА РОЗИЛИГИ КАБИ ЭМАС
Аллоҳ ғазаб қилади ва рози бўлади. Лекин одамлардан бирортасига ўхшаб эмас.
Шарҳ: Яъни Аллоҳнинг ғазаби ва розилиги махлуқларнинг розилиги ва ғазабига ўхшаган эмас.
Салафи солиҳларнинг ва барча имомларнинг мазҳаби ғазаб, розилик, адоват, валоят, муҳаббат, ёмон кўриш ва шунга ўхшаш Қуръон ва суннатда зикри келган сифатларни Аллоҳ таолога исбот қилишдир. Шу билан бирга, уларни Аллоҳга лойиқ ҳақиқатлардан бурадиган таъвил қилишни ман қилишдир. Эшитиш, кўриш, калом ва бошқа сифатларда ҳам шу гапларни айтишган.
Муаллиф раҳимаҳуллоҳнинг “одамлардан бирортасига ўхшаб эмас”, деган гапи ташбеҳ – ўхшатишни манфий қилиш учундир. Мисол учун, розилик – яхшиликни ирода қилишдир. Яъни розилик ва ғазаб сифатларини манфий қилиб, ирода сифатини исбот қилишдир. Аҳли сунна вал жамоа иттифоқ қилганларки, Аллоҳ таоло агар ирода ва хоҳиш қилмаса ҳам, яхши кўрган ва рози бўлган нарсасига амр қилади. Шунингдек, агар ирода ва хоҳиш қилса ҳам, норози бўлган, ёқтирмаган, нафрат қиладиган, ғазаб қиладиган нарсасидан қайтаради.
رَّضِيَ ٱللَّهُ عَنۡهُمۡ
“Аллоҳ улардан рози бўлди” (Моида сураси, 119-оят).
۞لَّقَدۡ رَضِيَ ٱللَّهُ عَنِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ إِذۡ يُبَايِعُونَكَ تَحۡتَ ٱلشَّجَرَةِ
“Батаҳқиқ, Аллоҳ мўминлардан дарахт остида сенга байъат қилаётганларида рози бўлди” (Фатҳ сураси, 18-оят).
مَن لَّعَنَهُ ٱللَّهُ وَغَضِبَ عَلَيۡهِ
“(Улар) Аллоҳ лаънатлаган, ғазаб қилган... кимсалардир” (Моида сураси, 60-оят).
وَغَضِبَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِ وَلَعَنَهُۥ
“Аллоҳ унга ғазаб қиладир, уни лаънатлайдир” (Нисо сураси, 93-оят).

« “Ақийдатут-Таҳовия” шарҳининг талхийси» китобидан.

Видео G'AZAB канала Mehrob Uz
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
4 мая 2021 г. 19:07:24
00:27:05
Яндекс.Метрика