Загрузка страницы

“SO’ZDAN YARALGAN HAYOT”: LOLA HATAMOVA BILAN EKSKLYUZIV SUHBAT, 1-qism - Ziyo NUR

“СЎЗДАН ЯРАЛГАН ҲАЁТ”: ЛОЛА ҲАТАМОВА БИЛАН ЭКСКЛЮЗИВ СУҲБАТ, 1-қисм (адабий-биографик-ҳужжатли-мусиқий дастур)

Аввал хабар қилганимиздек, таниқли ўзбек журналисти, машҳур сиёсий шарҳловчи ва моҳир таржимон Лола Ҳатамова(АҚШ)дан куни кеча махсус эксклюзив интервью олгандик.

Бугун юксак мамнуният-ла, мазкур суҳбатимизнинг 1-қисмини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

Эшиттиришимизнинг навбатдаги сонларини келгуси дастурларимизда лутфан тақдим этамиз.

“Сўздан яралган ҳаёт” номли дастуримизнинг бугунги сонида, Лола Ҳатамова, ўзининг болалик, ёшлик ва талабалик даврларини ҳамда Ўзбекистон телерадиосидаги дастлабки йилларидаги ижодий фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Ҳиндистондаги талабалик пайтларининг қизиқарли ва жўшқин онлари тўғрисида ҳам суҳбатдошимиз атрофлича сўзлайди. Оиласи ҳақидаги ёрқин хотиралари билан ўртоқлашади.

Раж Капур ва унинг ўғли Риши Капурларга таржимонлик қилган вақтларини, Ҳиндистон Бош вазири Нарасимха Рао билан қилган суҳбатларини ёдга олади.

Собиқ Ўзбекистон раҳбарлари - Шароф Рашидов ва Ислом Каримов билан бўлиб ўтган ажойиб учрашувлари бўйича гапиради...

Лола Ҳатамова билан эксклюзив суҳбатимизнинг 1-қисмини тингласангиз, биз билан бирга яқин мозийга сафар қиласиз...

Дастурда фойдаланилган материаллар:

“Жаноб 420” (1955 й.) ҳинд бадиий фильмидаги “Mera joota hai Japani” (“Менинг пойабзалим японларники”) ва “Ichak dana, bichak dana” (“У ёқда ҳам дона, бу ёқда ҳам дона” (Анор тўғрисидаги топишмоқ)) қўшиқлари;

“Сангам” (1964 й.) ҳинд бадиий фильмидаги “Bol Radha, bol Sangam” ("Айт, Радҳа, дилларимиз қачон бирлашади?") қўшиғи;

Ўзбекистон МТРК архивидан олинган айрим суратлар;

Лола Ҳатамова шахсий архивидан тақдим қилинган кўплаб тарихий суратлар;

Баъзи расмлар интернет тармоғидан олинган.

Дастур давомийлиги: 40 дақиқа 55 сония.

Ziyo NUR студияси маҳсулоти.

Муаллифлик ва бошқа ҳуқуқлар Ziyo NUR студиясига тегишли.

Муаллиф ва суҳбатдош: Улуғбек Бакиров (Норвегия)

Техник муҳаррир ва монтажчи: Зиё Нур (Ҳолландия)

E-mail: ubakirov@gmail.com
(Изоҳ: Видео сифатини “480p” га мосласангиз, тасвирлар янада тиниқлашади)

- 2017 -

Видео “SO’ZDAN YARALGAN HAYOT”: LOLA HATAMOVA BILAN EKSKLYUZIV SUHBAT, 1-qism - Ziyo NUR канала Ziyo NUR
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
1 апреля 2017 г. 7:11:31
00:40:56
Яндекс.Метрика