Загрузка страницы

"Абу Сахий"нинг янги эгаси ëнғин бахона тужжорларни дўконидан айирмоқчи

Собиқ “Абу Сахий” бозоридаги дўконлари бузилишидан норози тадбиркорлар ғалаёни ортидан бозорнинг янги эгаси - “Tashkent Trade Center” ҳусусий корхонаси 27 январь куни ўзининг телеграм каналида воқеага изоҳ берди.

“Tashkent Trade Center” изоҳига кўра, бозорнинг 1-блогида Республика Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВВ) ва Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги Бошқармаси (ЁҲББ)нинг «ёнғинга қарши камчиликларни бартараф қилиш ҳақидаги ҳулосаси» асосида реконструкция ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Реконструкция, яъни бозорнинг 1-блокидаги “контейнер дўконлар” ўрнига янги дўконлар қуриш режаси амалга ошгунга қадар дўкондорлар иш фаолиятини вақтинча тўхтатишлари ҳақида расман огоҳлантирилган.

Шунингдек, “Tashkent Trade Center” хусусий корхонаси дўкон эгаларига вақтинчалик фойдаланиш учун, 2019 йилнинг декабрида қуриб битказилган савдо мажмуасининг ертўла қисмидан вақтинчалик жой беришни таклиф қилган.

«Элтуз»га келиб тушган, бозордаги ғалаён акс этган видеода айни талаб ва таклифлар дўкондорларни ғазабга келтирганини кўриш мумкин.

«Вазирлар Маҳкамасининг 16 ноябрдан кучга кирган қарори бор. Шу асосда тадбиркорнинг талаби устивор бўлиши керак. Подвалдан эмас, мулк эгаси хоҳлаган жойдан берилиши керак жой. Биринчи қаватни ҳоҳлаяпсизларми, биринчи қаватдан беришлари керак. Агар рози бўлмасаларинг келишув имзоси қўйилиши керак эмас», дейди видеода ўзини мулк эгаларидан бири дея таништирган эркак.

Ўтган 2018 йилнинг 16 ноябрида Чилонзор тумани ҳокимлиги вакилларининг тадбиркорлар билан учрашувида ҳам айни норозилик билдирилгани ҳақида Элтуз мақола чоп қилган эди.

Исмини айтмаган, “Элтуз” суҳбатлашган дўкон эгаларидан бўлган бир аёлнинг айтишича, кўпчилик дўкондорлар мулки олиб қўйилиши ҳақида оғзаки огоҳлантирилган.

Бунинг сабабини дўкон инфратузилмасини ўзгартириш мақсадида бузилиши билан изоҳлашган. Бироқ тортиб олинадиган дўкон ўрнига на муносиб товон пули, ёки янги дўконлардан бирини бериш ҳақида гап кетмаяпти.

“Менинг дўконим 16 квадрат метр майдонда жойлашган. Дўконнинг мулк кадастр ҳужжатлари 2012 йилнинг апрелида номимга расмийлаштирилган. Дўконнинг бугунги кундаги нархи 100 минг долларга яқин бўлади. Лекин гап товон пули ҳақида ёки бозор ўрнида қуриладиган янги дўконларнинг бизга берилиши ҳақида кетмаяпти”, – дейди савдогар аёл.

Норозилар, инвестор билан учрашишни. Мулк эгалиги қонуний ҳужжатлаштирилишини, Бозор маъмурияти, мулк эгаси ва инвестор ўртасида, манфаатлар акс этган уч томонлама шартнома тузиш талабларини илгари суришмоқда.

Тошкентдаги “Абу-Сахий” бозори ва шу номдаги карго ширкатининг Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг куëви Тимур Тиллаевга тегишли бўлгани айтилади.

Видео "Абу Сахий"нинг янги эгаси ëнғин бахона тужжорларни дўконидан айирмоқчи канала El Tuz
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
29 января 2020 г. 0:28:49
00:07:21
Другие видео канала
РТдан ваъз: Сув балосими ëки Сангинов балоси?РТдан ваъз: Сув балосими ëки Сангинов балоси?РЕВИЗОР. “Uztex Group” сирлариРЕВИЗОР. “Uztex Group” сирлариЯнги қўмита МХХ зобити қаматган маҳкум муаммосини ҳал қила оладими?Янги қўмита МХХ зобити қаматган маҳкум муаммосини ҳал қила оладими?Senator MXX josuslikda ayblagan mahkum bilan uchrashdiSenator MXX josuslikda ayblagan mahkum bilan uchrashdiРТдан ваъз: Оғзи бойланган ит кети билан ҳурадиРТдан ваъз: Оғзи бойланган ит кети билан ҳурадиGʻIJDUVON DEHQON BOZORIDAGI BUZA-BUZLAR: TADBIRKORLAR NIMADAN NOROZI?GʻIJDUVON DEHQON BOZORIDAGI BUZA-BUZLAR: TADBIRKORLAR NIMADAN NOROZI?"Абу Сахий"да юзлаб хусусий дўкон бузилишга тушди, дўкондорлар норози"Абу Сахий"да юзлаб хусусий дўкон бузилишга тушди, дўкондорлар норозиТилингизни асранг, кетган ўзбеклар!Тилингизни асранг, кетган ўзбеклар!Депутат Кытайдан Кыргызстанга «Абу-Сахий» ишканасынын эле жүгү кирип жатканын кабарладыДепутат Кытайдан Кыргызстанга «Абу-Сахий» ишканасынын эле жүгү кирип жатканын кабарладыRTdan va'z: Nima bizga Amerika? Bizda ham mo'ylov borRTdan va'z: Nima bizga Amerika? Bizda ham mo'ylov bor16 январь - Талабалар шаҳарчасидаги исён бостирилган кун16 январь - Талабалар шаҳарчасидаги исён бостирилган кунҚарсакларга мойил бўлиб бораётган президентҚарсакларга мойил бўлиб бораётган президентБиздан "жиз-з!" - Қўй болдирида димламаБиздан "жиз-з!" - Қўй болдирида димламаBUVAYDA HOKIMI TADBIRKORLAR YERINI NEGA SHASHLIKCHIGA BERIB YUBORDIBUVAYDA HOKIMI TADBIRKORLAR YERINI NEGA SHASHLIKCHIGA BERIB YUBORDIРТдан ваъз: Қўрқоқнинг қўшиғиРТдан ваъз: Қўрқоқнинг қўшиғиG‘alayonchilar kasaba uyushmasiga sobiq hokim rahbar bo‘ldiG‘alayonchilar kasaba uyushmasiga sobiq hokim rahbar bo‘ldiАҚШда Ж.БАЙДЕН Президент. ВИЗАларга қандай таъсир қилади?АҚШда Ж.БАЙДЕН Президент. ВИЗАларга қандай таъсир қилади?РТдан ваъз: Мирзиëевнинг сиëсати тугаб, Ариповники бошландими?РТдан ваъз: Мирзиëевнинг сиëсати тугаб, Ариповники бошландими?Андижондаги оммавий қирғиннинг Ўзбекистондаги камдан-кам эътирофиАндижондаги оммавий қирғиннинг Ўзбекистондаги камдан-кам эътирофиМирзиëевнинг лаққа балиқлари Сардобани ўпирдиМирзиëевнинг лаққа балиқлари Сардобани ўпирди
Яндекс.Метрика