Загрузка страницы

Икки актриса билан ижодий учрашув. 2-якуний қисм.

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабида санъатимизнинг севимли санъаткорлари, соҳибжамол актрисаларимиз:
1. Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Вазира Юнусова;
2. Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Зебинисо Холиқова билан мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг ижодий учрашуви бўлиб ўтди.
Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабининг директори - Шакархон Хасанова тадбирга масъул бўлди.
Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова ва мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, журналист - Музаффар Муҳаммадназар ижодий учрашувни ташкиллаштиришди ва ўтказишди.

Актрисаларимиз ҳақида маълумот:

1. Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Вазира Юнусова Фарғона вилоятида туғилган.
Ўзбек Миллий Академик драма театрида 1991 йилдан буён фаолият юритиб келмокда.
Вазира Юнусова театр саҳнасида намойиш этилган спектаклларда 50 га яқин турли характердаги катта-кичик образларни яратди.
Шулар жумласидан "Меҳробдан чаён”да Аҳсан, "Кулойим”да Анна, "Афандини беш хотини”да Зубайда, "Усмон Носир”да София, "Фиғон”да Канизак, "Боши қотган ошиклар”да Сулувхон, "Андишали келинчак”да Купайсинхон, "Уч кунлик дунё”да Шарофат, "Гамлет”да Боптиста, "Нексия”да Моҳира, "Бир қанотлилар”да амма, "Дарахтлар тик туриб жон беради”да Фелисия, "Юбилей”да Вертучкина, "Фелида” Босима хола, "Ҳаёт чархпалаги” Даниэла, "Энг сулув келинчак” Мадина, "Ёруғлик ва ёвузлик” Қора малика, "Умр шомидаги бахт” Мунира, "Имкон”да аёл, "Олтин қиз”да она, "Усмон Носир” София, "Олтин қиз” Барнохон, "Бевалар”да Кумрихон, "Тортадурман жабрини”, "Ўтган замон ҳангомалари”да Аёл, "Омон бўлгин азизм”да Аёл, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Она каби турфа феълу атворли образларни яратган.
Вазира Юнусова "Паноҳ”, "Хўроз қочди”, "Шундай одамлар ҳам бор”, "Келгинди куёв”, "Чашма”, "Маржона”, "Имом”, "Кеча ва кундуз”, "Ал-Бухорий”, "Ёндиради куйдиради”, "Ўзимдан, ўзимгача”, "Жасур”, "Келгинди куёв”, "Дард”, "Қутқаринг”, "Пайшанбадан, пайшанбагача”, "Қудамни кўрмагадингзми?”, "Паризод”, "Кўргим келади”, "Ўғри”, "Келгинди келин”, "Сабр”, "Хаста”, "Маржона”, "она изор”, "Виждон”, "Панох”, "Одам бўлинг кейин”, "Фарёд”, "Киракаш”, "Йиғламагин”, "Сеҳрли қалпоқча”, "Фариштагинам”, "Олтин қиз”, "Қора илон”, "Яна бошланди”, "Сирли атир”, "Аёлнинг ҳаёти”, "Совчилар овчиси”, "Огох бўлинг”, "Аммажон” каби бадиий фильм ва сериалларда салбий ҳам ижобий ролларни ижро этган.
Бундан ташқари «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» кўрсатувида бош ролларни ва «Турмуш чорраҳалари» да турли-туман ролларни ижро этиб келмоқда. Юнусова Вазира характерли образларни маромига етказиб ижро этадиган актриса.
2. Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Зебинисо Атхам қизи Холиқова Тошкент шаҳрида туғилган.
2013 йили Ўзбек Миллий Академик драма театрига актёр сифатида ишга қабул қилинган.
Зебинисо Холиқова истеъдодли актриса эканлигини ҳар бир ижро этган ролида исбот қила бошлади. Зебинисо ўз ижодий фаолияти давомида кўплаб спектаклларда турфа образлар яратди. У театрда саҳналаштирилган "Андишали келинчак”да Аёл, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Ойниса, "Ўзбекча рақс”да доктор, "Кўнгил”да Муҳаббат, "Омад биз томонда” да сотувчи, "Танҳо юлдузим” да Дилдора, "Ўткан кунлар”да Кумуш, "Ўзбекча рақс”да Кичкина келин, "Огоҳ бўлинг одамлар”да Нафиса, "Янги йил саргузашти”да Қорқиз, "Рустам”да Жория, "Кундузсиз кечалар”да Қиз, "Қуёшни сен уйғотасан”да Қиз, "Қумда севги жилолари”да Қиз каби ролларни ижро этиб келмоқда. Нафис табиатли, ижодий топшириқларни жон куйдириб бажарадиган, кўнгилчан инсон.
Зебинисо Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси, устоз санъаткор - Муқаддас Холиқованинг қизи.

Видео Икки актриса билан ижодий учрашув. 2-якуний қисм. канала Muzaffar Muhammadnazar
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
9 ноября 2022 г. 4:56:39
00:24:13
Другие видео канала
Хосият Бобомуродова "Тундаликлар" кўрсатувидаХосият Бобомуродова "Тундаликлар" кўрсатувидаМен учун оғирМен учун оғирИкки ижодкор билан ижодий учрашувИкки ижодкор билан ижодий учрашувМуҳаммаджон Шокиров ва Гулноза Каримова билан ижодий учрашувМуҳаммаджон Шокиров ва Гулноза Каримова билан ижодий учрашувМеҳри Бекчанова "Инсон қасидаси" ҳақида.Меҳри Бекчанова "Инсон қасидаси" ҳақида.АЁЛАЁЛНаргиза Бакаеванинг табриги!Наргиза Бакаеванинг табриги!СЕВГИ ОҒРИҒИСЕВГИ ОҒРИҒИСинов (Аудио ҳикоя)Синов (Аудио ҳикоя)Сайтимизнинг 1 йиллиги муносабати билан ўтказилган базм. Якуний қисм.Сайтимизнинг 1 йиллиги муносабати билан ўтказилган базм. Якуний қисм."Сурхон" гуруҳи – "Салом дўстлар""Сурхон" гуруҳи – "Салом дўстлар"Доно Бобохонова, Дадахон Ёқубов ва Малика Салимова билан ижодий учрашувДоно Бобохонова, Дадахон Ёқубов ва Малика Салимова билан ижодий учрашувХонанда - Ёдгор Мирзажоновнинг янги йил тилаклари!Хонанда - Ёдгор Мирзажоновнинг янги йил тилаклари!"Санам" рақс ансамбли раққосалари билан суҳбат"Санам" рақс ансамбли раққосалари билан суҳбатБарот Хасанов билан ижодий учрашувБарот Хасанов билан ижодий учрашувАктёрга айланган подполковникАктёрга айланган подполковникМуслимбек Йўлдошевнинг "Сайланма" китобиМуслимбек Йўлдошевнинг "Сайланма" китобиШоира - Малика Тавфиқ (Салимова)нинг тақдимот маросимидан лавҳа.Шоира - Малика Тавфиқ (Салимова)нинг тақдимот маросимидан лавҳа.ҚАМОҚХОНАҚАМОҚХОНА"Ёнаётган тирик ҳайкаллар" китобининг тақдимоти. Якуний қисм."Ёнаётган тирик ҳайкаллар" китобининг тақдимоти. Якуний қисм.Карим Баҳриев билан ижодий учрашувКарим Баҳриев билан ижодий учрашув
Яндекс.Метрика