Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев: Ёшлар – Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюриб, мамлакатимизда биринчи бор ўтказилаётган ушбу анжуман билан барчани табриклади.

– Мен ҳар гал ёшларимиз билан учрашганимда сизларнинг ғайрат-шижоатингиздан куч-қувват оламан, кўнглим тоғдай кўтарилади. Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингизни яхши биламан. Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида қадрлайман, – деди Шавкат Мирзиёев нутқининг аввалида.

– Биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз, азму шижоатингизга суянамиз. Барчангиз яхши биласиз, бугун ўз олдимизга улкан марралар қўйганмиз. Она Ватанимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга киришдик. Биз оила, мактабгача таълим, мактаб ва олий таълимни ҳамда илмий-маданий даргоҳларни бўлғуси Ренессанснинг энг муҳим бўғинлари деб ҳисоблаймиз. Шу сабабли айни ушбу соҳаларда туб ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз. Ишонаманки, мамлакатимиз тараққиётининг янги пойдеворини яратишда сизлар сингари фидойи ва ватанпарвар ёшларимиз фаол иштирок этиб, муносиб ҳисса қўшадилар.

Давлатимиз раҳбари коронавирус пандемияси даврида ёшлар халқ дардига дармон бўлгани, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида кўнгилли сифатида қатнашиб, қийналган оилаларга амалий ёрдам берганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Маълумки, ёшлар билан ишлаш бўйича Тошкент шаҳри намунаси яратилиб, ўғил-қизларнинг муаммолари, таклиф ва истакларини бевосита ўрганиш йўлга қўйилди. Ушбу тажриба мамлакатимиз бўйлаб кенг қанот ёзиб, барча шаҳар ва туманларда Ёшлар фестиваллари ўтказилди.

– Кўпчилигингиз ушбу тадбирлар доирасида вазирлар, ҳокимлар ва бошқа мутасаддилар билан очиқ мулоқот қилдингиз. Мен ҳам мазкур жараёнларни телевидение орқали шахсан кузатиб бордим. Ёшларимизнинг долзарб масалаларни дадил кўтариб чиқиши, куюнчаклиги менга жуда маъқул бўлди. Дунёқараши кенг, жонкуяр, илғор фикрли фарзандларимиз кўплигини кўриб ниҳоятда қувондим, – деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев энди Тошкент шаҳри тажрибаси бутун мамлакатимиз бўйлаб жорий этилишини айтиб ўтди. Бу борада Тошкент, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида аллақачон ишлар бошлаб юборилди. Ёшларга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида уларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли асосда ўрганиш, бу борадаги ишларни мувофиқлаштириш вазифаси мутасадди ташкилотларга юкланган.

Бундан буён вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, вазирлар ва масъул раҳбарлар ёшлар билан учрашувларни мунтазам равишда йўлга қўяди. Ҳокимлар ёшларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиб, ижросини таъминлайди. Шу масала бўйича ҳар 6 ойда маҳаллий кенгашларга ҳисобот беради ва келгуси ярим йиллик учун режаларни белгилаб олади.

“Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ташкил этилади. “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш ташаббуси кўплаб тадбиркорларимиз томонидан фаол қўллаб-қувватланди. 2021 йилда камида 500 минг нафар ёшни иш билан таъминлаши мумкин бўлган бу эзгу ҳаракатни давлатимиз раҳбари маъқуллади.

– “Ҳунарли киши хор бўлмас”, дейди халқимиз. Аммо кейинги пайтда фарзандларимизнинг моҳир ҳунармандлар қўлида касб-ҳунар ўрганишига етарли эътибор берилмаяпти. Ваҳоланки, устоз кўрган ўғил-қизларимиз домласига муносиб бўлишга интилади, уларнинг кўмаги билан ҳаётда ўз ўрнини топади. Шу боис, ҳудудларда “устоз-шогирд” анъанасини кучайтирсак, ўйлайманки, нур устига нур бўлади. Бу ишга жалб этиладиган ҳунарманд усталарни Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан моддий рағбатлантириш тизими жорий этилади, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Видео Шавкат Мирзиёев: Ёшлар – Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
25 декабря 2020 г. 21:30:17
00:11:28
Другие видео канала
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрдиПрезидент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрди"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 26 декабр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 26 декабр 2020 йил | Axborot 24"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи": "Иккинчи аёл" Янги сони | "Otalar so'zi - aqlning ko'zi" yangi soni"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи": "Иккинчи аёл" Янги сони | "Otalar so'zi - aqlning ko'zi" yangi soniЗомин қозон патири | Milliy geografiyaЗомин қозон патири | Milliy geografiyaПрезидент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирдиПрезидент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирди"Samarqand mafiasi" rostdan ham bormi? #Humanuz"Samarqand mafiasi" rostdan ham bormi? #HumanuzПрезидент Шавкат Мирзиёев осмотрел мост, построенный на улице Кипчак в Сергелийском районеПрезидент Шавкат Мирзиёев осмотрел мост, построенный на улице Кипчак в Сергелийском районеПрезидент Шавкат Мирзиёев 26 декабря ознакомился с новой линией метроПрезидент Шавкат Мирзиёев 26 декабря ознакомился с новой линией метроШавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишига ташриф буюрдиШавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишига ташриф буюрдиГлавные новости о событиях в Узбекистане  - "Новости 24" 26 декабря 2020 годаГлавные новости о событиях в Узбекистане - "Новости 24" 26 декабря 2020 годаШавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрдиШавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрдиШавкат Мирзиёев Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрдиШавкат Мирзиёев Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида бунёд этилаётган кўп қаватли уйларни бориб кўрди«Бу завод Хоразм индустриясига асос бўлиши керак» – Президент Шавкат Мирзиёев«Бу завод Хоразм индустриясига асос бўлиши керак» – Президент Шавкат МирзиёевИрода Исмоилова Юлдуз Усмонованинг кадр ортидаги қилиқларини гапириб бердиИрода Исмоилова Юлдуз Усмонованинг кадр ортидаги қилиқларини гапириб бердиDugonalar SHOU - Yangi turmush qurganlarga maslahatDugonalar SHOU - Yangi turmush qurganlarga maslahatҚарши шаҳридаги Ёшлар марказида давлатимиз раҳбари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқотҚарши шаҳридаги Ёшлар марказида давлатимиз раҳбари иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқотНОХУШ ХАБАР КЕЛДИ РОССИЯ БАРЧА РЕЙСЛАРНИ ТЎХТАТМОҚЧИНОХУШ ХАБАР КЕЛДИ РОССИЯ БАРЧА РЕЙСЛАРНИ ТЎХТАТМОҚЧИСирдарёда 3 йил аввал вафот этган одамга жарима келдиСирдарёда 3 йил аввал вафот этган одамга жарима келдиЎзбекистонда фуқароларга ID-карта бериш 2021 йил 4 январдан бошланадиЎзбекистонда фуқароларга ID-карта бериш 2021 йил 4 январдан бошланадиШавкат Мирзиёев йиғилишида учта туман ҳокимини ишдан олишга кўрсатма берилдиШавкат Мирзиёев йиғилишида учта туман ҳокимини ишдан олишга кўрсатма берилди
Яндекс.Метрика