Загрузка страницы

Ўзбекистон: Киракашлик учун лицензия бекор қилиниши керакми? - BBC News O'zbek

Киракашлик учун лицензия бекор қилиниши керакми? - BBC News O'zbek
Президентнинг 24 августдаги фармони билан турли соҳалар бўйича фаолият юритишга рухсат берувчи лицензиялар ва рухсатномалар бекор қилинмоқда, тадбиркорлар ортиқча қоғозбозлик юкидан халос қилинмоқда.
https://youtu.be/y7A5DivwsoI

Бироқ расмийлар «тарихий» дея тасвирлаган бу фармонда аксар ўзбекистонликлар томонидан узоқ кутилган янгилик – шахсий автомашиналарда йўловчи ташишга рухсат бериш кўзда тутилмаган.

«Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги мазкур фармон асосида 2021 йилдан бошлаб, йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш лицензияси жорий этилмоқда.

Ўзининг шахсий ёки ижарага олинган автомашинасида киракашлик қилиш аксар ўзбекистонликларнинг асосий даромад манбайи ҳисобланади.

Бироқ йўловчи ташишга рухсат берувчи лицензия олишнинг мураккаб экани ва лицензия олишга кўпчилик ҳайдовчиларнинг чўнтаги кўтармаслиги туфайли ўзбекистонлик киракашлар, асосан, ноқонуний ишлашни маъқул кўрадилар.

Амалдаги тартибга кўра, ўз машинасида таксичилик билан шуғулланиш истагидаги шахс йўналишсиз такси фирмалари билан шартнома тузиши ва шу шартнома асосида лицензия олиши талаб этилади, яъни ҳозирда такси хизматини кўрсатишга фақат юридик шахслар ҳақли холос.

Ўзбекистонда киракашлик учун лицензияни бекор қилиш таклифи бир неча йиллардан буён ўртага ташлаб келинади.

Шу йилнинг аввалида Савдо-саноат палатаси раҳбари Адҳам Икромов йўловчи ташиш лицензиясини бекор қилишни таклиф қилган эди.

Март ойида имзолаган фармонида эса президент Шавкат Мирзиёев Транспорт вазирлиги ва Адлия вазирлигига жисмоний шахсларга йўловчи ташиш ҳуқуқини бериш бўйича таклифларни киритиш топшириғини берган эди.

Бироқ ҳозирга қадар бу масала бўйича аниқ қадамлар кўзга ташланмаётир.

Бундан ташқари май ойида ўтган видеоселектор чоғида президент Шавкат Мирзиёев ўзини-ўзи банд қилаётган 60 дан зиёд касб эгалари, жумладан, таксичилар даромад солиғидан озод этилишини маълум қилган, аммо бу кўрсатма ҳам июнь ойида эълон қилинган тегишли қарорда акс этмаган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра, лицензиясиз йўловчи ташиш билан шуғулланган ўзбекистонликлар 4,460,000 сўмдан 22,300,000 сўмга қадар жаримага тортилиши мумкин.

BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!

#bbcuzbek Ўзбекистон, (Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston) Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - https://www.youtube.com/user/bbcuzbek
Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com
Facebook: https://www.facebook.com/bbcnewsuzbek
OK.RU: https://ok.ru/bbcuzbek
Instagram: https://www.instagram.com/bbcuzbek/
Telegram: https://t.me/bbcuzbek
BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

Видео Ўзбекистон: Киракашлик учун лицензия бекор қилиниши керакми? - BBC News O'zbek канала BBC Uzbek
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
26 августа 2020 г. 20:58:44
00:04:43
Другие видео канала
Тошкент: Бир кунда уч сиёсий маҳкум озод этилди – Мирзиёев ва O'zbekiston, BBC News O'zbekТошкент: Бир кунда уч сиёсий маҳкум озод этилди – Мирзиёев ва O'zbekiston, BBC News O'zbekКоронавирус фоҳишаларни қандай камайтирмоқда?  Дунё ва ЎзбекистонКоронавирус фоҳишаларни қандай камайтирмоқда? Дунё ва ЎзбекистонМирзиёев Фарғонани "дабдала қилган каламушлар"ни фош қилдиМирзиёев Фарғонани "дабдала қилган каламушлар"ни фош қилдиГорбачев: "Ғарб Путинга қарши фитна уюштиряпти" - BBC O'zbekГорбачев: "Ғарб Путинга қарши фитна уюштиряпти" - BBC O'zbekQO'QON MASHINA BOZORI NARXLARI 26-AVGUST 2020QO'QON MASHINA BOZORI NARXLARI 26-AVGUST 2020ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев нега ишдан олинди?ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев нега ишдан олинди?Негатив 110: Амалдорларимиз коррупцияни хаёт тарзига айлантиришмоқчими?Негатив 110: Амалдорларимиз коррупцияни хаёт тарзига айлантиришмоқчими?Ўзбекистон: Ҳозир кимнинг кетмони учган? - BBC UzbekЎзбекистон: Ҳозир кимнинг кетмони учган? - BBC UzbekМирзиёев, Алишер Усмонов, Ли Куан Ю – ўзбекистонликлар бугун  кимдан руҳланади? - BBC News O'zbekМирзиёев, Алишер Усмонов, Ли Куан Ю – ўзбекистонликлар бугун кимдан руҳланади? - BBC News O'zbekРАСМАН ! МЕССИ БАРСАДАН КЕТИШИНИ ЭЛОН КИЛДИ ! САБАБЛАР ВА ТАХЛИЛ !РАСМАН ! МЕССИ БАРСАДАН КЕТИШИНИ ЭЛОН КИЛДИ ! САБАБЛАР ВА ТАХЛИЛ !Хўжаободлик депутатлар туман ҳокимининг “жиноий ҳаракатлари”ни тўхтатишни сўраб през. мурожаат қилдиХўжаободлик депутатлар туман ҳокимининг “жиноий ҳаракатлари”ни тўхтатишни сўраб през. мурожаат қилдиРасман, Фарғона: Сўхда ҳибсга олишлар бўлиб ўтган - O'zbekiston  BBC News O'zbekРасман, Фарғона: Сўхда ҳибсга олишлар бўлиб ўтган - O'zbekiston BBC News O'zbekЎзбекистон Россия босими остида қолаяптими? - O’zbekiston, Мирзиёев, Путин - BBC News O'zbekЎзбекистон Россия босими остида қолаяптими? - O’zbekiston, Мирзиёев, Путин - BBC News O'zbekЎзбекистон ҳарбийларининг Ғалаба парадида иштирокини оддий қабул қилиш керак (ми?)- BBC UzbekЎзбекистон ҳарбийларининг Ғалаба парадида иштирокини оддий қабул қилиш керак (ми?)- BBC UzbekМирзиёев очиқча танқидга тутилдими? – Ўзбекистон ва демократия - O'zbekiston - BBC UzbekМирзиёев очиқча танқидга тутилдими? – Ўзбекистон ва демократия - O'zbekiston - BBC UzbekБу сайловда Мирзиёевга овоз бермайман – паркидан айрилган аҳоли норозилик билдирмоқдаБу сайловда Мирзиёевга овоз бермайман – паркидан айрилган аҳоли норозилик билдирмоқдаШаҳзод Мирзиёевни дадаси Европага ўқишга жўнатмаяпди.Шаҳзод Мирзиёевни дадаси Европага ўқишга жўнатмаяпди.Негатив 108: Путин Белорусга қўшин тортадими?Негатив 108: Путин Белорусга қўшин тортадими?ПАХТА ТЕРИМДА ЯНГИ ТАКТИКАЛАР// НАРКАМАНЛАР, РИБО, ШАРАФСИЗЛАРНИ ТАКТИКАСИ (УСТОЗ МАҲМУД АБДУЛМЎМИН)ПАХТА ТЕРИМДА ЯНГИ ТАКТИКАЛАР// НАРКАМАНЛАР, РИБО, ШАРАФСИЗЛАРНИ ТАКТИКАСИ (УСТОЗ МАҲМУД АБДУЛМЎМИН)Намойишлар ичида қолган Беларусь: Лукашенко кетадими? - BBC News O'zbekНамойишлар ичида қолган Беларусь: Лукашенко кетадими? - BBC News O'zbek
Яндекс.Метрика