Загрузка страницы

Имом Ал-Бухорий зиёратгоҳини зиёрат қилганмисиз? | Imom Al-Buxoriy ziyoratgohini ziyorat qilganmisiz

"Мўжизалар макони" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Қадимги Самарқанднинг меъморчилик ёдгорликлари билан танишган сайёҳлар кўпинча яна бир муқаддас зиёратгоҳга боришни истаб қоладилар. Бу зиёратгоҳ, айниқса мусулмон мамлакатларидан ташриф буюрган сайёҳлар учун бағоят қадрлидир. Чунки, бу ерда, ўз хизматлари билан ислом дунёсида машҳур бўлган улуғ олим Имом ал-Бухорий абадий уйқуда ётибдилар. Имом ал-Бухорий дафн этилган жой Челак туманидаги Хартанг кишлоғи бўлиб, бу ерда Бухоро хони Абдуллахон томонидан қурилган масжид ҳам сақлангандир. Бир неча ўн йиллардан буён қаровсиз бўлиб ётган бу улуғ жой 1974 йилдан сўнг ободонлаша бошлаган эди, негаки, ўша йили Имом ал-Бухорийнинг таваллудига 1200 йил тўлиши муносабати билан дунёдаги мусулмон давлатларининг йирик олимлари бу ерга келиш истагини билдиргандилар.Хорижий меҳ¬монларга бу хароб жойни кўрсатишга уялган Москвалик «хўжайин»лар мақбарани ободонлаштиришга рухсат беришга мажбур бўлдилар. Шундан сўнг бу табаррук зиёратгоҳда катта ободончилик ишлари бажарилди. Ҳозирда Имом Бухорийнинг қабри Ўзбекистонга ташриф буюрувчи меҳмонлар учун табаррук зиёратгоҳга айлангандир. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 1992 йилнинг апрел ойида Саудия Арабистонга ташриф буюрганда подшоҳ Фаҳд ибн Абдул Азиз ал Сауд ҳазрати олийлари камоли эхтиром ифодаси сифатида Президентимизга Каъбатуллоҳга ёпиладиган каъбапушнинг катта бир бўлагини ҳадя қилган эди. Президентимиз И.Каримов ушбу каъбапушни лутфан Ал-Бухорий мақбараси мажмуйига совға қилди. Шу ўринда, Имом ал Бухорийнинг хотирасига бу даражада катта эҳтиром кўрсатилишига сабаб нима? – деган савол туғилиши мумкин. Бу саволга жавоб бериш учун гапни сал олдинроқдан бошламоқ лозимдир. Аллома Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн Ал-Муғайра ибн Бардазбеҳ Ал-Жуфарий Ал-Бухорий ҳижрий 194 йилнинг шаввол ойини 13 кунида (810 йил 20 июл) Бухоро шаҳрида таваллуд топган. Ёшилгиданоқ илмга эҳтиёжи зўр, зеҳни ўткир бўлган Ал Бухорий, айниқса пайғамбаримиз ҳадисларини алоҳида меҳр ва ихлос билан ўрганган. 825 йили Ал-Бухорий онаси ва акаси Аҳмад билан ҳаж сафарига жўнайди. Ҳаж ибодатини адо этганидан кейин эса олти йил Ҳижозда қолиб ҳадис илми бўйича астойдил таълим олиш учун Дамашқ, Қоҳира, Басра, Куфа ва Бағдод каби шаҳар¬ларда бўлиб машҳур ҳадисшунос олимлар билан учрашади. Имом ал Бухорий ўн олти йил давомида олти юз минг ҳадисни ажратиб, уларни тартибга солиб “Ал-Жоме, Ас-Соҳийҳ” номли улкан асарни яратади. “Соҳийҳ Ал-Бухорий” номи билан машҳур бу асарни ислом дини учун аҳамияти ғоятда каттадир. Негаки, ислом динининг дастлабки асрларида ноаниқ, чала ва ҳар-хил ғаразли мақсадларда атайлаб тўқилган сохта ҳадислар ҳам халқ орасига тарқалган эди. Бу ғаразли ва сохта ҳадислар эл орасида тарқалиб ислом дини ва унинг Пайғамбарининг обрўсига катта зиён етказмоқда, ишончсизлик туғдирмоқда эди. Имом ал-Бухорий тўплаган ҳақиқий ҳадислар эса ўзининг тўғрилиги ва мантиқлилиги билан барчага манзур бўлди. Натижада ислом динининг душманлари ўз ниятларига ета олмадилар. Шу сабабли Имом ал Бухорий тўплаган “Ал-Жоме Ас-Соҳийҳнинг обрўси жуда ошиб кетди ва уни тўпловчисини ҳам шону-шуҳрати ислом оламига ёйилди. Имом ал-Бухорий хорижий эллардан қайтгач ўз она шаҳри Бухорода яшай бошлади ва кўплаб толиби илмларга таълим бера бошлади. Аммо, ҳасадчилар алломани тинч қўймадилар, улар Ал-Бухорийни Бухоро амири Холид ибн Аҳмад аз Зуҳайлийга ёмонладилар. Амир Холид ибн Аҳмад Ал-Бухорийга саройимга келиб болаларимга таълим берасан, деб буйруқ қилади. Ал-Бухорий ҳокимнинг хабарчисига: “Мен илмни хор қилиб уни ҳокимлар эшиги олдига олиб бормайман, кимга илмга керак бўлса ўзи изласин” – деб жавоб беради. Алломанинг бу жавоби ҳокимга ёқмайди ва унга шаҳарни тарк этишни буюради. Шундан сўнг Ал-Бухорий Самарқанд томонга йўлга чиқиб, шаҳар яқинидаги Хартанг қишлоғига етиб келиб қариндошлариникида бир оз яшайди ва касалланиб 62 ёшида ҳижрий 256 йили (870 йил 1 сентябр) вафот этади.
Уни катта иззат-икром билан Хартанг қишлоғидаги қабристонга дафн этадилар. Унинг қабрига ҳашаматли мақбара қурадилар. Имом ал-Бухорийнинг мақбарасини ўз кўзлари билан кўриб зиёрат қилганликларини ХИИ асрда яшаган тарихчи Саманий ва XIV асрларда яшаган сайёҳ Ибн Баттуталар ёзиб қолдирганлар. Имом ал Бухорий “Ал-жоме, Ас-Соҳийҳ» дан ташқари бир неча ўнлаб китобларнинг муаллифидир. Президентимиз И.А.Каримовнинг ташаббуси ва кўрсатмаси билан Хартанг қишлоғида улкан, ҳашаматли Имом ал-Бухорий мажмуаси бунёд этилди. Бугун у барча учун табаррук зиёратгоҳга айлангандир.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz

Видео Имом Ал-Бухорий зиёратгоҳини зиёрат қилганмисиз? | Imom Al-Buxoriy ziyoratgohini ziyorat qilganmisiz канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
4 мая 2020 г. 0:55:37
00:29:39
Другие видео канала
Samarqand haqida 7ta faktlar (1 fakt. Amir Temur va Temuriylar merosi)Samarqand haqida 7ta faktlar (1 fakt. Amir Temur va Temuriylar merosi)Imom Al-Buxoriy (o'zbek film) | Имом Ал-Бухорий (узбекфильм) 1998 #UydaQolingImom Al-Buxoriy (o'zbek film) | Имом Ал-Бухорий (узбекфильм) 1998 #UydaQolingIMOM AL BUXORIY HAQIDA FILMIMOM AL BUXORIY HAQIDA FILMОлтиариқнинг машҳур узумлари! Майиз қилиш сирлари. 2-қисм | Tomorqa+Олтиариқнинг машҳур узумлари! Майиз қилиш сирлари. 2-қисм | Tomorqa+Имом –Бухорий зиёратгоҳига ташрифИмом –Бухорий зиёратгоҳига ташрифИмоми Аъзам Абу Ҳанифа ҳақидаИмоми Аъзам Абу Ҳанифа ҳақидаСдача нового объекта в Каракульском районе Бухарской областиСдача нового объекта в Каракульском районе Бухарской области“Билол Ухлаб Қолганда. . .  Уммат Фоида Олганда!”“Билол Ухлаб Қолганда. . . Уммат Фоида Олганда!”Олот ва Қоракул туманларига кўрсатилаётган ёрдамлар олиб борилаётган ишларОлот ва Қоракул туманларига кўрсатилаётган ёрдамлар олиб борилаётган ишларЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Дилноза Исмияминова|7dan 70gacha: Dilnoza IsmiyaminovaЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Дилноза Исмияминова|7dan 70gacha: Dilnoza IsmiyaminovaЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифиЯнги ўқув йили учун ОТMга кириш имтиҳонларида енгилликлар, янгиликлар, афзалликлар |Munozara maydoniЯнги ўқув йили учун ОТMга кириш имтиҳонларида енгилликлар, янгиликлар, афзалликлар |Munozara maydoniҚашқадарёда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича тадбирларҚашқадарёда ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича тадбирларДеҳлидаги Имом Бухорий авлодлари Бухорога қайтмоқда - BBCUZBEK.COMДеҳлидаги Имом Бухорий авлодлари Бухорога қайтмоқда - BBCUZBEK.COMТўйдаги бидъатларТўйдаги бидъатларВазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази  мутасаддилари иштирокида  матбуот анжуманиВазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжуманиЭскирган ва авария ҳолатидаги уйларни таъмирлаш қай тартибда амалга оширилади?Эскирган ва авария ҳолатидаги уйларни таъмирлаш қай тартибда амалга оширилади?Samarqand:  Imom al Buxoriy yodgorlik majmui - XurshidDavron kutubxonasiSamarqand: Imom al Buxoriy yodgorlik majmui - XurshidDavron kutubxonasi"Бухоро - Ислом олами маданияти пойтахти"  деб эълон қилинди!"Бухоро - Ислом олами маданияти пойтахти" деб эълон қилинди!Президент бошчилигида Сирдарё вилоятидаги вазиятни яхшилаш бўйича ишлар давом эттирилмоқдаПрезидент бошчилигида Сирдарё вилоятидаги вазиятни яхшилаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда
Яндекс.Метрика