Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.

Биринчи объект Яшнобод туманидаги Технопарк бўлди. Давлат раҳбарининг 2019 йил 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ушбу инновация технопарки ташкил этилган эди. Ўтган қисқа вақтда бу ерда замонавий индустрия йўлга қўйилди.

Масалан, Тошкент авиация заводи ишлаб турган 2010 йилда 50 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 30 миллион долларлик экспорт қилинган бўлса, Технопаркдаги барча лойиҳалар натижасида 2021 йилда 520 миллион долларлик маҳсулот тайёрланади ва 105 миллион долларлик экспорт қилинади.

Шунингдек, илгари 3 мингдан зиёд иш жойлари бўлган, Технопаркда 6 минг 700 га яқин бўлади. Яъни, маҳсулот ишлаб чиқариш 10 баробар, экспорт 3,5 баробар, иш жойлари 1,7 баробар кўпаяди.

Технопарк 7 та блокдан иборат. Бу ерда умумий қиймати 365 миллион долларлик 17 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Жорий йил февралда электрон газ ҳисоблагичлар корхонаси, августда маиший совутгичлар заводи ишга туширилган эди. Бошқа лойиҳалар ҳам бирин-кетин фойдаланишга топширилмоқда.

Президент шундай янги қувватлар – лифт ва эскалаторлар, форма ва қолиплар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совитиш тармоқлари корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди.

Лифт корхонасида давлатимиз раҳбари маҳсулотларнинг локализация даражаси билан қизиқди. Ҳозирда бу кўрсаткич 32 фоиз.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент ва бошқа шаҳарлардаги кўп қаватли уйларда энг катта муаммо лифтлар билан боғлиқлигини айтиб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш эвазига таннархни тушириш, эски лифтларни алмаштириб, янгиларига сифатли хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатмалар берди. Замонавий лифтларни эксплуатация қилиш бўйича кадрлар тайёрлаш кераклиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари форма ва қолиплар корхонасида ёш ходимлар ишини кузатди.

– Бундай корхоналар бир эмас, бир нечта жуда муҳим иқтисодий-ижтимоий масалаларни ҳал қилади. Одамларни, айниқса, ёшларни иш билан таъминлайди. Энг асосийси, бугунги ютуғимиз – саноатда юқори технологияларни амалда ишлата оладиган замонавий миллий кадрларнинг янги авлоди етишиб чиқяпти, – деди Президент.

Шавкат Мирзиёев маҳсулотлар сифатини илғор мутахассислар таъминлашини, шу боис ёшларни бундай корхоналарда ишлашга тайёрлаш учун ўқув маркази ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Келгуси йили Технопаркда совитувчи витриналар, иситиш радиаторлари, ошхона техникалари, фурнитура ва аксессуарлар, мис қувурлар, изоляция материаллари каби бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи 9 та корхона ишга туширилади.

Видео Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
20 ноября 2020 г. 22:53:06
01:08:09
Другие видео канала
Maxfiy topshiriq asosida mafiyani fosh etgan prokuror nega qamab yuborilgan?Maxfiy topshiriq asosida mafiyani fosh etgan prokuror nega qamab yuborilgan?"Оталар сўзи": Жазмани ва ўйин-кулгини деб эри ва боласидан кечган аёлнинг аччиқ қисмати"Оталар сўзи": Жазмани ва ўйин-кулгини деб эри ва боласидан кечган аёлнинг аччиқ қисматиЧустни ларзага солган вахший жиноят! 400 минг сўм учун... | Bir jinoyat izidanЧустни ларзага солган вахший жиноят! 400 минг сўм учун... | Bir jinoyat izidanToshkent city ёнида қурилган янги хонадонларнинг нархи неча пул?  | Xayrli bo'lsinToshkent city ёнида қурилган янги хонадонларнинг нархи неча пул? | Xayrli bo'lsinШавкат Мирзиёев Қашқадарёда халқни тинглади! Президентнинг тўлиқ нутқи!Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда халқни тинглади! Президентнинг тўлиқ нутқи!"Конфет" актёрлар, сифатсиз кинолар, Аҳад Қаюмга устоз маслаҳати | Bugun va erta"Конфет" актёрлар, сифатсиз кинолар, Аҳад Қаюмга устоз маслаҳати | Bugun va erta"Оталар сўзи": "Эрига хотин топиб берган аёл қисмати"  | Otalar so'zi"Оталар сўзи": "Эрига хотин топиб берган аёл қисмати" | Otalar so'ziТошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушдиТошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушдиМИРЗИЁЕВ ДУШМАНЛАРИГА АТАЛГАН  +ВИДЕОМИРЗИЁЕВ ДУШМАНЛАРИГА АТАЛГАН +ВИДЕОRossiya bankini buzgan Surxonlik xaker Akmal Kadirovni yig‘latgan o‘zbeklar, ishining siri haqdaRossiya bankini buzgan Surxonlik xaker Akmal Kadirovni yig‘latgan o‘zbeklar, ishining siri haqdaҲокимнинг бир куни. Тошкент вилояти ҳокими билан...Ҳокимнинг бир куни. Тошкент вилояти ҳокими билан..."Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 20 ноябр 2020 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 20 ноябр 2020 йил | Axborot 24Og‘abek Sobirov qaynisinglisiga uylanganmi? Bobomurod Hamdamov ishida nega jim? Tilla ot mojorosi...Og‘abek Sobirov qaynisinglisiga uylanganmi? Bobomurod Hamdamov ishida nega jim? Tilla ot mojorosi...Водилни ларзага солган жиноят! Аёл Россиядан келган эрини жазмани ёрдамида...|Bir jinoyat izidanВодилни ларзага солган жиноят! Аёл Россиядан келган эрини жазмани ёрдамида...|Bir jinoyat izidan"Оталар сўзи": "Она қарғиши" | "Otalar so'zi": "Ona qarg'ishi""Оталар сўзи": "Она қарғиши" | "Otalar so'zi": "Ona qarg'ishi"Мирзиёев Кизлари ва яна Тожикистон -ХАММАСИМирзиёев Кизлари ва яна Тожикистон -ХАММАСИТошкент шаҳар хокимияти ва Regent corp орасидаги зиддиятли масала қандай якун топди?Тошкент шаҳар хокимияти ва Regent corp орасидаги зиддиятли масала қандай якун топди?Шавкат Мирзиёевнинг Қарши шаҳрида ёшлар билан учрашувидаги нутқи(тўлиқ)Шавкат Мирзиёевнинг Қарши шаҳрида ёшлар билан учрашувидаги нутқи(тўлиқ)Исмат Хушев: “Юзма юз” (2)  "Якшанба гурунглари" туркумидан...  22.11.2020Исмат Хушев: “Юзма юз” (2) "Якшанба гурунглари" туркумидан... 22.11.2020
Яндекс.Метрика