Загрузка страницы

БЎЛИБ ЎТГАН БУ ВОҚEА ҲАММАНИ ЙИҒЛАТДИ! ХОТИРАЛАРДА МУҲРЛАНИБ ҚОЛДИ

Ким Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларини хоҳламайди?

Ким Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг жаннатда қўлларидан кавсар сувини ичишни истамайди?

Ким Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг жаннатда қўшнилари бўлишни хоҳламайди?

Ким Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қилишни хоҳламайди?

Ким Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом бўлишни истамайди?

Буларнинг барчасини қўлга киритишимиз учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга доим саловот айтишимиз лозим бўлар экан.

Аллоҳ Ўзининг муборак каломи Қуръони каримда ҳам биз бандаларига Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишимиз таълимотини бериб, шундай хитоб қилади:

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй, мўъминлар! (сизлар ҳам) унга саловат ва салом айтинг!” (Аҳзоб,56)

“Саловот” сўзи – дуо, раҳмат, улуғлаш ва мақташ маъноларидадир. “Салом” сўзи эса – барча бало ва офатлардан омонда бўлиш демакдир. Аллоҳ таоло томонидан бўладиган саловат ва салом – раҳмат ва мақтов маъносида. Фаришталар томонидан бўладиган саловат ва саломлар эса – истиғфор ва дуо маъносидадир.

Юқорида келтирилган ояти каримада оламлар Раббиси ва яратувчиси бўлмиш Аллоҳ таолонинг шахсан Ўзи Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишга буюрмоқда. Бу эса Пайғамбаримизнинг мартабалари ҳамда у зотга нисбатан саловат ва саломларнинг ўрни нақадар олий эканидан далолатдир.

Зеро, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Ким менга бир марта саловат айтса, Аллоҳ унга ўнта саловат айтади (яъни, ўнта гуноҳини мағфират қилади)".

Абу Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурсанд ҳолда келдилар. Биз: "Юзингизда хурсандчиликни кўряпмиз! (нима бўлди?), – дедик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Менинг олдимга фаришта (Жаброил алайҳиссалом) келди ва: "Эй, Муҳаммад! Роббингиз шундай деди: "Мен сизга бир марта саловот айтган кишига ўнта саловот айтишим ва сизга бир марта салом айтган кишига ўнта салом айтишим сизни рози қилмайдими", – деб хабар берди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: "Қиёмат кунида умматларимнинг менга энг яқини, менга уларнинг саловотни энг кўп айтувчиларидир".

Имом Саноний бу ҳадиси шарифдаги "инсонларнинг менга энг яқини" деган гапни "инсонларнинг менга турар жойи ва шафоатимга ҳақли бўлиш жиҳатидан энг яқини" деб, бошқа муҳаддис уламолар эса "жаннатдаги ўрин жиҳатидан менга энг яқини" деб шарҳлаганлар. Ҳаммамизга маълумки, қиёмат кунида ҳеч бир инсон учун шафоатчи, ёрдамчи бўлмайди.

Фақатгина, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламгина Аллоҳ таолонинг розилиги билан Ўзлари хоҳлаган умматларини шафоат қиладилар. Ўша шафоатга сазовор бўладиганларнинг бир тури Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларига саловот ва саломни кўп айтувчилардир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот ва салом айтиб туриш – ҳар бир банданинг бурчи. Аллоҳ таоло шунга амр қилган. Аммо жума куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш яна ҳам зарур ва алоҳида фазилатга эгалигини ушбу ҳадисдан билиб оламиз.

Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни менга саловотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказинглар ва мен эшитурман», дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз менга саловотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга саловот айтишни кўпайтиринглар», дедилар.
Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчи.

Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жума кечаси, «нурли кун»дан мурод жума кунидир.

Ана шундоқ бир кунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтмоқ жуда ҳам марғуб иш. Умматларнинг айтган саловотлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилинур. Аллоҳнинг амри ила у Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саловотларни эшитадилар, улардан хурсанд бўладилар.

Ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни Шафоатларига мушарраф бўлишни хоҳлайди – унда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламга саловотни кўпайтирсин!

Ким Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни қўлларидан кавсар сувини ичишни хоҳлайди – унда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга саловотни кўпайтирсин!

Ким суннатга амал қилишни хоҳлайди – унда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламга саловотни кўпайтирсин!

Ким Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни хурсанд қилишни хоҳлайди – унда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламга саловотни кўпайтирсин!

Ким жаннатда Набийимиз саллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин бўлишни хоҳлайди – унда Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васалламга саловотни кўпайтирсин!

"Ас – Солату вас – саламу алайка я Росулаллоҳ" (яъни, Эй, Расулуллоҳ! Сизга саловот ва саломлар бўлсин!
Жамшид НАЗАРОВ

Video mehrob.uz kanalidan olindi.

Видео БЎЛИБ ЎТГАН БУ ВОҚEА ҲАММАНИ ЙИҒЛАТДИ! ХОТИРАЛАРДА МУҲРЛАНИБ ҚОЛДИ канала Muslima Soliha
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
30 октября 2019 г. 8:36:53
00:08:55
Другие видео канала
ФАРҒОНАДА ЯҚИН КУНЛАРДА СОДИР БЎЛГАН ВОҚEАФАРҒОНАДА ЯҚИН КУНЛАРДА СОДИР БЎЛГАН ВОҚEАЖудахам Ибратли РивоятЖудахам Ибратли РивоятШайх содик самаркандий. Аёллар бекорчи эмас балки улар мадрасадирларШайх содик самаркандий. Аёллар бекорчи эмас балки улар мадрасадирларАллоҳ яҳши кўришининг аъломати.  Абдуллоҳ Зуфар Ҳафизаҳуллоҳ.Аллоҳ яҳши кўришининг аъломати. Абдуллоҳ Зуфар Ҳафизаҳуллоҳ.НУРИДДИН ДОМЛА-КЎЗЛАРИДА ЁШ БИЛАН ҚИЛГАН МАРУЗАНУРИДДИН ДОМЛА-КЎЗЛАРИДА ЁШ БИЛАН ҚИЛГАН МАРУЗАИНСОН ВАФОТ ЭТИШИДАН ОЛДИН УШБУ ХОДИСАЛАР РЎЙ БЕРАДИ!ИНСОН ВАФОТ ЭТИШИДАН ОЛДИН УШБУ ХОДИСАЛАР РЎЙ БЕРАДИ!КИМ ШУ ИККИТА НАРСАНИ БИЛМАСА ДУЗАХДА КУЯДИ! ОГОХ БЎЛИНГКИМ ШУ ИККИТА НАРСАНИ БИЛМАСА ДУЗАХДА КУЯДИ! ОГОХ БЎЛИНГПайгамбаримиз Мухаммад С А В Углилари хакидаПайгамбаримиз Мухаммад С А В Углилари хакидаТУНДА АЁЛИМ БИЛАН САЛАВОТ АЙТДИК... КEЙИН БИЗ КУТМАГАН МЎЪЖИЗА ЮЗ БEРДИ!ТУНДА АЁЛИМ БИЛАН САЛАВОТ АЙТДИК... КEЙИН БИЗ КУТМАГАН МЎЪЖИЗА ЮЗ БEРДИ!АЁЛЛАРИНГИЗГА ҚИЗЛАРИНГИЗГА ЕТКАЗИНГЛАР! - ЎЛАРНИНГ БУ АМАЛИДАН КЕЙИН ЖАННАТНИНГ 8 ДАРВОЗАСИ ОЧИҚАЁЛЛАРИНГИЗГА ҚИЗЛАРИНГИЗГА ЕТКАЗИНГЛАР! - ЎЛАРНИНГ БУ АМАЛИДАН КЕЙИН ЖАННАТНИНГ 8 ДАРВОЗАСИ ОЧИҚПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ВАФОТЛАРИ (Йиғлаб тинглайсиз)ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ВАФОТЛАРИ (Йиғлаб тинглайсиз)ФОЗИЛ ҚОРИ: БАНДА ДУО БИЛАН АЛЛОҲГА ЯҚИН БЎЛАДИ!ФОЗИЛ ҚОРИ: БАНДА ДУО БИЛАН АЛЛОҲГА ЯҚИН БЎЛАДИ!ДАХШАТ БУ АЁЛНИ ХАЁТИ БАРЧАНИ ХАЙРАТГА СОЛДИДАХШАТ БУ АЁЛНИ ХАЁТИ БАРЧАНИ ХАЙРАТГА СОЛДИЭСКИ КАБРИСТОНДАГИ ВОКЕА таъсирли хикояЭСКИ КАБРИСТОНДАГИ ВОКЕА таъсирли хикояЎЗИ КУТМАГАН ЖОЙДАН ШУНДАЙ ЯХШИЛИКЛАР КEЛДИКИ...МАНА САЛАВОТНИНГ КУЧИ!ЎЗИ КУТМАГАН ЖОЙДАН ШУНДАЙ ЯХШИЛИКЛАР КEЛДИКИ...МАНА САЛАВОТНИНГ КУЧИ!ЖАҲЛИНГИЗ ЧИҚСА УШБУ САЛОВАТНИ АЙТИНГ, ИШОНМАСАНГИЗ СИНАБ КЎРИНГЖАҲЛИНГИЗ ЧИҚСА УШБУ САЛОВАТНИ АЙТИНГ, ИШОНМАСАНГИЗ СИНАБ КЎРИНГКИМ УШБУ ИККИ РАКАТ НАМОЗНИ ЎҚИСА 2 МИЛЛИОНДАН ОРТИҚ БЎЛГАН САВОБ АМАЛГА ЭРИШАДИКИМ УШБУ ИККИ РАКАТ НАМОЗНИ ЎҚИСА 2 МИЛЛИОНДАН ОРТИҚ БЎЛГАН САВОБ АМАЛГА ЭРИШАДИҲАЁТДАН ЧАРЧАДИМ ДEМАНГ!
ЙИҒЛАБ ТИНГЛАЙСИЗ! БЎЛИБ ЎТГАН ВОҚEАҲАЁТДАН ЧАРЧАДИМ ДEМАНГ! ЙИҒЛАБ ТИНГЛАЙСИЗ! БЎЛИБ ЎТГАН ВОҚEАСаловат айтиб ...000,000$ соҳиби бўлган инсон воқеаси!Саловат айтиб ...000,000$ соҳиби бўлган инсон воқеаси!
Яндекс.Метрика