Ходимига кучи етмаган ҳоким уни ҳамшаҳарларига калтаклатди
Андижон вилояти Бўз тумани ҳокими Абдурашид Мамиров йиғилишда Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Улуғбек Фармоновни ҳақорат қилиб, ўз ходимларига калтаклатган. Воқеа гувоҳларининг айтишларича, ҳақорати учун ходимидан жавоб ҳақорат эшитган ҳоким мулозим ҳамшаҳарларини ёрдамга чақирган.
Бўз тумани ҳокими Абдурашид Мамиров 7 апрель куни ҳокимлик биносида ўтказилган йиғилишда Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғини ҳақорат қилиб калтаклагани ҳақида шу йиғилишда иштирок этган, давлат корхоналаридан бирида ишлайдиган мулозим Озодликка хабар берди:
“Мажлисда ҳоким кадастр бошлиғи Улуғбек Фармоновни ва пилла корхонаси бошлиғини турғазиб қанча тут плантациялари борлигини сўради. Пилла бошлиғи 16 та деди, кадастр бошлиғи 18 та деди. Ҳоким кадастр бошлиғига қараб, “сен итдан бўлган, нега ёлғон айтасан”, деб сўкди. Улуғбек ҳам “сен ўзинг итдан бўлган, бизнинг ҳисобимизда 18та”, деб жавоб қайтарди-да, мажлисдан чиқиб кетди”, дейди мулозим.
Унинг айтишича, бундай жавобни кутмаган ҳоким тутақиб кетган ва кадастр бошлиғини орқасидан қувиб чиққан:
“Ҳоким туман милицияси бошлиғи ва прокурорни чақириб Улуғбекни ҳибсга олишни буюрди, лекин улар ноқонуний буйруқни бажаришдан бош тортди. Шунда ҳоким ўзи ҳокимликка ишга олиб келган марҳаматлик ҳамшаҳарларини чақирди ва кўплашиб, Улуғбекни ура бошлашди. Шунда кимдир, бўзликларни уряпти, ур, ур деб бақирди. Кейин бўзликлар марҳаматлик мулозимларни уриб кетди. Хуллас, милиция ходимлари зўрға ажратиб олишди”, деди мулозим.
Видео Ходимига кучи етмаган ҳоким уни ҳамшаҳарларига калтаклатди канала Ozodlik Radiosi

Показать
Комментарии отсутствуют
Информация о видео
Другие видео канала
Вот почему ВСЕ МЕЧТАЮТ и ПОКУПАЮТ ГЕЛЕНДВАГЕН в 2020.Prezident uchun shou: Mahalla xotin-qizlariga “tikuvchilar” rolini o‘ynab berish topshirildiЕр ресурслари, геодезия ва кадастр соҳасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиндиПрезидентнинг Андижон вилоятига ташрифиAндижон ҳокими мактабда ёлғон ҳисобот берганларни аяб ўтирмадиTo'y,Andijon Bo'zИзбоскан ҳокими тадбиркорнинг минг тоннадан ортиқ цементини ёмғир остида қолдирдиBO'Z TUMANIDA NAVRO'Z SAYLI. ANDIJON 2019Гулнора Каримованинг банкдаги қутичасидан нима чиқди?Андижон ҳокими "ўзи" учун фермерларга алоҳида буғдой солиғи солгани иддао қилиндиҲокимни бир уриб ағдарган фермер 8 суткага қамалдиBaliqchi tumanida bo'sh ish o'rinlari. Баликчи туманида буш иш уринлари.Futbol eksperti: O‘zbek futboliga munosabat tubdan o‘zgarganidan keyin natija bo‘ladiТашаббус ва ижро: Андижонда чорвачилик комплекси ҳақидаAndijon viloyati Marxamat tumaniQo‘ylar namoyishi-2: Yana bir tadbirkorning o‘ziga xos norozilik aksiyasiКадастр ҳужжатлари энди ягона пластик картада бўладиAndijon viloyati Bo`ston tumani hokimi fermerlarni haqoratladi...Андижон 13 май - қўзғолончиларнинг ИИВ билан амалга ошмаган келишуви"Дехкон" алигархлар, кластерчилар кимлар?