СИЗ ҚАНДАЙ ТУШЛАР КЎРЯПСИЗ? ТУШЛАР ТЎҒРИСИДА
Динимиздаги туш кўришга алоқадор ҳукмларни баён қилсангиз?
Чоп этилди Aprel 8, 2019
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Тушлар уч хил бўлади:
– Аллоҳ таоло томонидан бўлган, таҳорат билан ётилганда тонгга яқин кўриладиган, ёрқин тушлар.
– Шайтондан бўлган, аниқ эсда қолмайдиган, кайфиятни туширадиган, алаҳсирашга ўхшаш ёмон тушлар.
– Касбига ёки қизиққан нарсасига таъаллуқли тушлар.
Пайғамбарлардан бошқа одамларнинг рост тушлари амал қилиниши шарт бўлган иш эмас, балки келажакдаги бирор яхшиликдан башорат бўлади, холос. Агар рост тушлар шариатга мос келса, амал қилиш мумкин, зид келса, қатъий амал қилинмайдиган ишдир
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозидан кейин: “Бу кеча бирортангиз (яхши) туш кўрдингизми? Мендан кейин фақат рост тушлар қолади”, дер эдилар”. Яъни, мендан кейин ваҳий бўлмайди, фақат рост тушлар мўминларга яхшиликлардан башорат бўлиб қолаверади.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўриш ҳам рост тушлардан ҳисобланади. Ҳаётда шайтон у зотнинг суратига кира олмагани каби, тушда ҳам суратларига кира олмайди.
عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ رضي الله عنه قَالَ: أنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: “مَنْ رَآنِي فِي المَنَامِ فَقَدْ رَآنِي فَإِنَّ الشَّيْطَانَ لاَ يَتَمَثَّلُ بِي” (أخرجه البخاري والترمذي).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алаҳи васаллам: “Ким мени тушида кўрса, ҳақиқатда ўзимни кўрибди. Чунки шайтон менинг суратимга кира олмайди”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).
Ёмон туш кўрган киши тушини бировга айтмаслиги ва тушнинг ёмонлигидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраши керак
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Бирортангиз ёмон туш кўрса, шайтон у билан ўйин қилганини одамларга айтмасин” (Имом Муслим ва Ибн Можа ривояти). Бу ерда ёмон тушдан мурод одамни ғам-қайғуга соладиган тушлардир.
عن عَبْدِ اللَّهِ بْنِ أَبِي قَتَادَةَ عَنْ أَبِيهِ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ مِنْ اللَّهِ وَالْحُلُمُ مِنْ الشَّيْطَانِ فَإِذَا حَلَمَ أَحَدُكُمْ حُلُمًا يَخَافُهُ فَلْيَبْصُقْ عَنْ يَسَارِهِ وَلْيَتَعَوَّذْ بِاللَّهِ مِنْ شَرِّهَا فَإِنَّهَا لَا تَضُرُّهُ” (رَوَاهُ البُخَارِيُّ)
“Рост туш Аллоҳдан, ёмон туш шайтондан. Бирортангиз қўрқинчли туш кўрса, чап томонига туфлаб қўйсин ва тушнинг ёмонлигидан (Аллоҳдан) паноҳ сўрасин. Шунда ёмон туш зарар қилмайди”. Яъни, ёмон туш кўрган киши чап томонга енгилгина туфлаб: “Эй, Роббим! Кўрган тушимни ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, деб қўяди. Баъзи уламолар имкон бўлса ўрнидан туриб, таҳорат олиб, икки ракат нафл намоз ўқигани яна ҳам яхши, дейишган.
Тушни таъбирини сўрамоқчи бўлган киши, сўровчини яхши кўрадиган ёки олим кишига айтиши керак. Зеро, тушни нимага йўйса, ўшандай бўлади. Доим тушни яхшиликка таъбир қилиш керак. Ҳадисда келишича бир аёл уч марта келиб, Пайғамбаримизга: “Эрим тижорат билан кетган, ўзим ҳомиладорман, тушимда уйимнинг устуни синибди, ғилай бир бола туғибман”, дейди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар сафар: “Эринг сафардан қайтади, солиҳ бир фарзанд туғасан”, дер эдилар. Охирги марта Оиша онамиздан тушининг таъбирини сўраганда, унинг эри вафот этиши, фожир бир бола туғишини айтдилар, шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
“Ҳай-ҳай, Эй, Оиша! Ундай дема! Мусулмон кишининг тушини таъбир қилсангиз, яхшиликка таъбир қилинг. Чунки туш эгаси қандай таъбир қилса, шундай бўлади ”, деганлар (Имом Дорамий “ҳасан” санад ила ривоят қилган).
Кўрмаган тушини кўрдим деб, тўқима туш айтиш шариъатимизда ёлғончилик яъни, гуноҳ саналади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
عَنْ وَاثِلَةَ بْنِ الأَسْقَعِ يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ “إنَّ مِنْ أعْظَمِ الفِرَى أنْ يَدَّعِيَ الرَّجُلُ إلى غَيْرِ أبِيهِ أوْ يُرِيَ عَيْنَيْهِ ما لمْ تَرَيا ويَقُولَ على رَسُولِ الله ما لمْ يَقُلْ” (رَوَاهُ البُخَارِيُّ)
“Энг катта бўҳтон – отаси бўлмаганни отам, деб даъво қилиш, кўрмаган тушини кўрдим, дейиш ва Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам айтмаган гапни айтди, дейишдир” (Имом Бухорий ривояти).
Бу мавзуда йўл қўйиладиган хатолар шуки, баъзилар шариъатга зид нарсани тушида кўриб, амал қилиб юради. Баъзида тушимда худо билан гаплашдим, деб пайғамбарликни даъво қилади. Баъзилар тонггача туш кўриб, кечгача уни одамларга айтиш, ё таъбирини излаш, ё сўраш билан кунни кеч қилади. Туш таъбири ёзилган китобларни излайди. Ваҳолангки, бундай китобларнинг аксарияти асоссиз, тўқима гаплардан иборат бўлади.
Аслида, туш ҳақидаги динимиз кўрсатмаларига амал қилиб, Ислом асослари, ҳалол-ҳаром, фарзу вожиб, суннатларни ўрганиш, амал қилиш бурчимиз, вазифамиз бўлади. Инсон туш кўргани учун савоб ҳам, гуноҳ ҳам олмайди, лекин, юқоридаги бурч ва вазифаларини бажармаса, гуноҳкор бўлади, сўралади. Зеро, улуғларимизнинг бир гапи бор: “Ўнгингда Аллоҳдан қўрқ, тушингдаги нарсадан қўрқма!”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Видео СИЗ ҚАНДАЙ ТУШЛАР КЎРЯПСИЗ? ТУШЛАР ТЎҒРИСИДА канала Хидоят Сари

Показать
Комментарии отсутствуют
Информация о видео
Другие видео канала
![КИМ ТУНДА ШУ АМАЛЛАРНИ БАЖАРА ОЛСА МЎЪЖИЗА СОДИР БЎЛАДИ ИН ША АЛЛОҲ](https://i.ytimg.com/vi/619tUIx3-9I/default.jpg)
![БУ МАРУЗАНИ ЭШИТИБ КАЛБИНГИЗ ТАСКИН ТОПАДИ](https://i.ytimg.com/vi/_RUuCHzoo0A/default.jpg)
![ИСТИҒФОР ҚАНДАЙ АЙТИЛАДИ Ўрганиб олинг.](https://i.ytimg.com/vi/HiHM8OUL7WI/default.jpg)
![ИХЛОС СУРАСИНИНГ СИЗ БИЛМАГАН ФАЗИЛАТЛАРИ](https://i.ytimg.com/vi/3nJCsb8syMY/default.jpg)
![Руҳ ва Ўлим - Абдуллоҳ Домла | Ruh va O'lim - Abdulloh Domla](https://i.ytimg.com/vi/IZyQkkj70fc/default.jpg)
![Abdulaziz Domla ~ SARA MA’RUZALAR! (Ovoz sfatli ) FULL HD O’tkazib yubormang!](https://i.ytimg.com/vi/W3OSWFGGZb8/default.jpg)
![Voqea surasi go'zal qiroat / Воқиъа сураси гўзал қироат / Surah Al-Waqi'a / Сура Аль-Вакиа](https://i.ytimg.com/vi/8d_ubndKgDc/default.jpg)
![КИМ ТУНДА ШУ АМАЛНИ ҚИЛСА МЎЪЖИЗА СОДИР БЎЛАДИ ИН ША АЛЛОҲ](https://i.ytimg.com/vi/IyZXzzDwmM8/default.jpg)
![ЖАҲЛИНГИЗ ЧИҚСА УШБУ САЛОВАТНИ АЙТИНГ, ИШОНМАСАНГИЗ СИНАБ КЎРИНГ](https://i.ytimg.com/vi/TpaoQA0nwWM/default.jpg)
![УХЛАШ ОЛДИДАН УШБУ ОЯТНИ ЎҚИБ ЁТИНГ ВА ТОНГАЧА АЛЛОХНИНГ ХИМОЯСИДА БЎЛИНГ](https://i.ytimg.com/vi/H_h0ekqlGeo/default.jpg)
![САЛОВАТ АЙТИШ ОРКАЛИ АЛЛОХДАН ИСТАГАН НАРСАНГИЗНИ СУРАНГ.](https://i.ytimg.com/vi/ppVBIzlrTSU/default.jpg)
![7 ИШ КЕЛИШИДАН АВВАЛ УШБУ МАЬРУЗАНИ ЭШИТИНГ КЕЙИН КЕЧ БЎЛАДИ...](https://i.ytimg.com/vi/EJXiEaIs_O0/default.jpg)
![ВОҚЕЪА СУРАСИ (ЎҚИЛИШИ БИЛАН) - VOQEA SURASI O'QILISHI - ҲАСАНХОН ВА ҲУСЕЙНХОН АБДУЛМАЖИД ҚОРИЛАРДАН](https://i.ytimg.com/vi/rGy2f7MzU8o/default.jpg)
![Abdulloh Domla | Umrimiz Nihoyasi Qanday Bo'ladi?](https://i.ytimg.com/vi/Hmk6b2brfFw/default.jpg)
![ТОНГНИ ШУ ЗИКРНИ АЙТИШ БИЛАН БОШЛАНГ.](https://i.ytimg.com/vi/klYkA3yePVU/default.jpg)
![ЗИКР ВА ДУО ХАҚИДА СИЗ КУТГАН МАЪРУЗА | АБДУЛЛОҲ ДОМЛА](https://i.ytimg.com/vi/PYCVTOtq6hs/default.jpg)
![Саловат айтиб ...000,000$ соҳиби бўлган инсон воқеаси!](https://i.ytimg.com/vi/u9Fzk-sOuNg/default.jpg)
![УЧТА НАРСА САБАБЛИ ИНСОН БУ ДУНЁДАН БЕ ИЙМОН КЕТИБ ҚОЛАДИ ХЕЧАМ БУ НАРСАГА ЯҚИНЛАШМАНГ](https://i.ytimg.com/vi/-zsEioIhKlk/default.jpg)
![Ustingiz yaltirab, ichingiz qaltirab yashamang! | @Abdukarim Mirzayev](https://i.ytimg.com/vi/o5z2clUORtE/default.jpg)