Загрузка страницы

Тожикистон Роғун ГЭСи тўғонини қуришга киришди

Тожикистон ҳукумати Вахш дарёсида Роғун ГЭСининг 335 метрлик тўғонини қуришга киришган. Тожикистон ҳукумати Роғун ГЭСининг биринчи иккита агрегатини 2019 йилгача қуриб битказишни режаламоқда. ГЭСнинг 13 миллиард куб метр ҳажмли сув омборини эса Душанбе ҳукумати Орол денгизи атрофида жойлашган давлатлар билан келишув бўйича белгиланган квота доирасида тўлдиришини билдирмоқда.

29 октябрь куни тўғон қурилишини бошлаш расмий маросимида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қатнашди.

Пойтахт Душанбедан 110 километр узоқликда жойлашган Роғун ГЭСи, жаноб Раҳмоннинг таъкидича, олти агрегатдан иборат, ишлаб чиқариш қуввати эса 3600 мегаватт электр энергияга эга минтақада энг йирик станция бўлади.

“Баландлиги 335 метр бӯлган Роғун ГЭСи тӯғони дунёдаги энг баланд тош-ер тӯғони бӯлиб, 3600 мегаватт (17 миллиард киловатт-соатдан зиёд) кучга эга гидроэлектростанция минтақадаги энг йирик электр манбаларидан бирига айланади”, - деди Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон.

Жаноб Раҳмоннинг Вахш дарёси оқимини ӯзгартириш маросимида сӯзлаган нутқи Тожикистон президенти маъмуриятининг расмий сайтида илк бор ўзбек тилида ҳам эълон қилинди.

Эмомали Раҳмон бу нутқида жумладан шундай дейди:

"Марказий Осиёнинг биродар халқларига мурожаат қилар эканман, тожик халқи узоқ асрлар давомида ӯз қӯшнилари билан тинчлик, хотиржамлик, ӯзаро тушуниш ва ҳамкорлик фазосида яшаб келганлигини таъкидлайман. Биз аждодларимизнинг бу эзгу анъанасини давом эттирган ҳолда ӯз қӯшниларимизни ҳеч қачон ва ҳеч қандай шароитда сувсиз қолдирмаслигимизни юксак масъулият билан айта оламан. Бугун биз минтақа мамлакатлари, жумладан, дӯст ва биродар Ӯзбекистон билан ӯзаро фойдали йӯналишлар, айниқса, сув, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда яхши қӯшнилик муносабатларини йӯлга қӯйдик, ҳамда икки томонлама муносабатларнинг барча муҳим масалалари ӯзаро тушуниш, халқларимиз манфаатлари йӯлида ӯз ечимини топишига ишончимиз комил", дейди Эмомали Раҳмон.

Видео Тожикистон Роғун ГЭСи тўғонини қуришга киришди канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
30 октября 2016 г. 17:49:20
00:03:06
Другие видео канала
Марказий Осиё: Талаш дарёларМарказий Осиё: Талаш дарёларТожикистон Ўзбекистонга Сарез кўли сувидан фойдаланишни таклиф қилдиТожикистон Ўзбекистонга Сарез кўли сувидан фойдаланишни таклиф қилдиҒарб таҳлилчиси АҚШни Роғун қур. қўллашга чақирдиҒарб таҳлилчиси АҚШни Роғун қур. қўллашга чақирдиROG'UN GES O'ZBEKISTONGA XAVF SOLMAYDIMI?ROG'UN GES O'ZBEKISTONGA XAVF SOLMAYDIMI?Ўзбекистон халқи учун сув ва свет ечими нимада?Ўзбекистон халқи учун сув ва свет ечими нимада?Минтақага хавф солаётган Сарез кўли тўғони зилзиладан зарар кўрмадиМинтақага хавф солаётган Сарез кўли тўғони зилзиладан зарар кўрмадиBIR DONA BUNDAY GES 😯 O'ZBEKISTONDAGI CHIROQ MUAMMOSINI HAL QILA OLADIBIR DONA BUNDAY GES 😯 O'ZBEKISTONDAGI CHIROQ MUAMMOSINI HAL QILA OLADIТожикистон Роғун ГЭСи Ўзбекистон халоскорими?Тожикистон Роғун ГЭСи Ўзбекистон халоскорими?Каримов сув можароси урушга олиб кел. огоҳлантирдиКаримов сув можароси урушга олиб кел. огоҳлантирдиОролни ким ўлдирди: Ўзбеклар ё Шўролар?Оролни ким ўлдирди: Ўзбеклар ё Шўролар?САРДОБА ФОЖИАСИДАН НОЁБ ТАСВИРЛАР: Ҳаётини хавф остига қўйиб, қутқарувчилик қилаётган йигитларСАРДОБА ФОЖИАСИДАН НОЁБ ТАСВИРЛАР: Ҳаётини хавф остига қўйиб, қутқарувчилик қилаётган йигитларСтройка века: в Таджикистане готовятся к запуску Рогунской ГЭС - Россия 24Стройка века: в Таджикистане готовятся к запуску Рогунской ГЭС - Россия 24Бир ярим тонна соф олтинни ўғирлашда айбланган самарқандлик адолат изламоқдаБир ярим тонна соф олтинни ўғирлашда айбланган самарқандлик адолат изламоқдаРогунская ГЭСРогунская ГЭССАРЕЗ КУЛИ ХАКИДА СИЗ СУРАГАН МАЪЛУМОТЛАРСАРЕЗ КУЛИ ХАКИДА СИЗ СУРАГАН МАЪЛУМОТЛАРПрезидентнинг байрам нутқи, Диний қўмита мулозимининг янги лавозими, 4 минг киши афв этилдиПрезидентнинг байрам нутқи, Диний қўмита мулозимининг янги лавозими, 4 минг киши афв этилдиСАРДОБА СУВ ОМБОРИ¸  2020 ЙИЛ 1 МАЙСАРДОБА СУВ ОМБОРИ¸ 2020 ЙИЛ 1 МАЙИШИД: "Эрингни ўлдирдик, сени ҳам болаларинг билан ўлдирамиз" - BBCUZBEK.COMИШИД: "Эрингни ўлдирдик, сени ҳам болаларинг билан ўлдирамиз" - BBCUZBEK.COM"Халқни Мирзиëевга қарши қайрашмоқда" - эксклюзив интервью"Халқни Мирзиëевга қарши қайрашмоқда" - эксклюзив интервью“Жаҳон Ўзбеклари Иккинчи қурултойини чақириш вақти келди”“Жаҳон Ўзбеклари Иккинчи қурултойини чақириш вақти келди”
Яндекс.Метрика