Загрузка страницы

Президентнинг катта куëвига ўтган Uzcard минглаб тўлов терминалини яроқсизга чиқарди

Озодликка Самарқанд ва Сурхондарë вилоятларидан мурожаат қилган хусусий тадбиркорлар¸ икки йил олдин 3 миллион сўмга сотилган Uzcard терминали яроқсизга айлангани ва янгисини олмаса савдо қила олмаслигини билдирди.

Uzcard ва бир қатор тижорат банки расмийлари¸ серия рақами 325¸326¸327 бўлган бир неча минг терминал¸ уларга янги дастур ўрнатиш имкони йўқлиги боис¸ муомаладан чиқарилганини тасдиқлади.

Тижорат банки¸ қолаверса¸ Марказий банк мутасаддиси Озодлик билан суҳбатда¸ янги терминалларнинг тадбиркорга банк томонидан бепулга берилиши¸ агар қайсидир банк бу терминални сотаëтган бўлса¸ уларга чора кўрилишини билдирди.

Uzcard акцияларининг 75 фоизи ўтган ой президент Шавкат Мирзиëевнинг катта куëви¸ асосан¸ давлат тизимларида ишлаб келган Ойбек Турсуновга ўтди.

Оддий тадбиркорлар¸ минглаб терминалнинг яроқсизга чиқарилиб¸ улар ўрнига Хитойдан олиб келинган арзон терминалларни қимматга сотиш жараëнини Uzcard эгасининг алмашинуви билан боғлади.

Тадбиркорлар мурожаати

Озодликка¸”ниҳоятда қудратли одамлар ҳақида гапириш” оқибатидан чўчиб шахсини очиқламасдан мурожаат қилган самарқандлик тадбиркор, айтишича¸ чакана савдо билан шуғулланади.

“Мен сизга Uzcard компаниясининг янги найранги ҳакида маълумот бермоқчиман. Компания амалдаги терминалларни яроқсиз килиб қўйяпти. Банкдан сўрасак¸ Uzcard бу терминаллар фаолиятини блоклаяпти, мусорга ташлайверинг¸ энди яроқсиз, дейишди. Олдингисини икки йил олдин 3.000.000 атрофида олганман, янгисини олмасам савдо камайиб кетади ва мижозлар жалоба қилишса¸ катта жарима тўлайман. Ишлаб турган терминалимизни блоклаб¸ яроқсиз ҳолатга келтириб¸ янгисини олишга мажбурлашяпти. Янгиси 3.600.000 сўм! Банк бизга хоҳланг нақдга¸ хоҳланг кредитга олинглар деяпти. Humo терминалини бепул беришган. Ўзи карантинда савдо қилмасдан¸ касод бўлдик. Энди ишлаймиз десак¸ бу ғирромлик бўляпти”¸ дейди самарқандлик дўкон эгаси.

Айни масалада Озодликка боғланган сурхонлик тадбиркор ўзининг ишлаб чиқариш ва савдо соҳасида фаолият юритиши¸ бир неча йил олдин сотиб олган терминали айни кунда яроқсиз бўлгани ортидан¸ фаолияти деярли тўхтаб қолганини айтади.

“Бизда иккала терминал ҳам бўлиши керак. Бўлмаса¸ солиқчилар катта жарима солади. Ҳозир на янги терминал сотиб оладиган¸ на жарима тўлайдиган ҳолдамиз. Банкка буни тушунтирсак¸ бу Uzcardнинг иши¸ бизнинг алоқамиз йўқ¸ деяпти".

Uzcard нима дейди?

15 июнь куни Uzcard компаниясининг Озодлик боғланган терминаллар бўлими ходими¸ серия рақамлари 325¸326¸327 бўлган терминалларнинг “списать қилиниб¸ ишдан чиқарилганини” билдирди.

“Бу терминаллар янги программани қабул қилолмайди. Ўшани энди банкларга бориб¸ янгилаши керак. Янгилашни биз¸ яъни Uzcard айтаяпмиз. Лекин терминални бизданмас¸ банкдан олишади”.

Бу суҳбатдош¸ янги дастурий таъминот ўрнатиладиган янги терминалларни Uzcard банкларга қанчадан сотиши¸ жами қанча терминалнинг янгиланиши ҳақидаги саволларни “биз бунақа саволларга жавоб беролмаймиз” деб очиқ қолдирди.

Видео Президентнинг катта куëвига ўтган Uzcard минглаб тўлов терминалини яроқсизга чиқарди канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
17 июня 2020 г. 19:00:19
00:08:15
Другие видео канала
QORA RO'YHATQORA RO'YHATНегатив 91: Президент эътиборидаги имом хавф остида...Негатив 91: Президент эътиборидаги имом хавф остида...Asakabank hodimi va mijoz suhbati.Asakabank hodimi va mijoz suhbati.YULDUZ USMONOVA,FILIPP KIRKOROV,YASAR,SERDAR ORTACH-  JONLI KONSERT SEVIMLI TV (2020)YULDUZ USMONOVA,FILIPP KIRKOROV,YASAR,SERDAR ORTACH- JONLI KONSERT SEVIMLI TV (2020)Vatandoshlar: Kichik O'zbekistondagi gaplarVatandoshlar: Kichik O'zbekistondagi gaplarЖИҲОД ҲАҚИДА БАТАФСИЛ 21-ТУН "РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ" (Mahmud Abdulmomin)ЖИҲОД ҲАҚИДА БАТАФСИЛ 21-ТУН "РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИ" (Mahmud Abdulmomin)Шавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролариШавкат Мирзиёев оиласининг сулолавий можаролари“Ўзбекистонда “Жонидан Тўйганлар партияси - ЖТП” тузиляпти”“Ўзбекистонда “Жонидан Тўйганлар партияси - ЖТП” тузиляпти”Собиқ ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев Президентга хат йўллади: Илтимос, мени кечиринг - BBC News O'zbekСобиқ ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаев Президентга хат йўллади: Илтимос, мени кечиринг - BBC News O'zbek“Migrantlar solig‘i” mojarosi yohud saylovoldi tomosha “qurboni”“Migrantlar solig‘i” mojarosi yohud saylovoldi tomosha “qurboni”“Ички ишлар вазирининг Юлдуз Усмоновага кучи етмайди”“Ички ишлар вазирининг Юлдуз Усмоновага кучи етмайди”Ўзбек-қирғиз чегараси: Боласининг жанозасига бора олмаëтган аëл, кўчада ухлаëтган ва оч қолаëтганларЎзбек-қирғиз чегараси: Боласининг жанозасига бора олмаëтган аëл, кўчада ухлаëтган ва оч қолаëтганларНега президент мукофотидан қуруқ қолдик? - Юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари BBC O'zbekistonНега президент мукофотидан қуруқ қолдик? - Юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари BBC O'zbekistonҚанотлари синган МИБ, жозибаси кучли Тошкент ва 100 000 долларли 1 га ер ҳақидаҚанотлари синган МИБ, жозибаси кучли Тошкент ва 100 000 долларли 1 га ер ҳақидаИИБ Ходимлари Президентга МурожатиИИБ Ходимлари Президентга МурожатиЎзбекистон, Сардоба фожиаси: Ажратилган ёрдам пуллари «таниш-билиш» бўлиб кетдими? - BBC UzbekЎзбекистон, Сардоба фожиаси: Ажратилган ёрдам пуллари «таниш-билиш» бўлиб кетдими? - BBC UzbekШайх Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақида лавҳа(рус тилида)Шайх Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақида лавҳа(рус тилида)OzodNazar: “Фермерларни тириклай кўмдирган “каратист” амалдор Сардобанинг тепасида турган...”OzodNazar: “Фермерларни тириклай кўмдирган “каратист” амалдор Сардобанинг тепасида турган...”Кластер "бомбаси" ўзбек фермерларини хонавайрон қилмоқдаКластер "бомбаси" ўзбек фермерларини хонавайрон қилмоқдаОзодликда эксклюзив: "Ҳожибойни хотирлаб: Янгиқишлоққа саёҳат"Озодликда эксклюзив: "Ҳожибойни хотирлаб: Янгиқишлоққа саёҳат"
Яндекс.Метрика