Загрузка страницы

Ш. МИРЗИЁЕВНИНГ ШҲТ НУТҚИ

АВТОКРАТИЯДАН ҲУҚУҚИЙ ДАВЛАТГА ЎТИШ ДАСТУРИ

1. Автократияда аввало бир шахс, яъни Президент 35 миллион халқ учун қарорлар қабул қилади. Конституция ва қонунлар ишламайди ёки Автократ раҳбарлар уларни ўзлари истаган шаклда ишлатишади. Олий Мажлис, Олий Суд мустақил қарорлар қабул қила олишмайди. Президент атрофида яқинлари, коррупционерлар, монополистлар тўпланиб, аввало ўз манфаатлари учун иш қиладилар.

Ҳуқуқ давлатида аввало Конституция ва қонунлар ишлайди, давлатнинг бутун органлари ва фуқаролар уларга итоат қилади. Президент билан бирга Олий Мажлис ва Олий Суд мустақил фаолият олиб боради, лекин бу уч давлат юқори органлари фаолияти ўзаро мувофиқлашган бўлади. Давлат ва ҳукумат халқ ва жамият манфаати учун фаолият олиб боришади.

2. Автократияда Жамият ўлик ёки чала ўлик ҳолатда бўлади, ўзини ҳимоя қила олмайди.Сўз ва матбуот эркинлиги бўлмайди.

Ҳуқуқ давлатида Жамият тирик ҳолда бўлади, ўзини ҳимоя қила олади, сўз ва матбуот эркинлиги таъминланади.

3. Автократияда сиёсий партиялар сохта ва автократик ҳукумат тарафдори чўнтак шаклида бўлади. Сайловлар сохта ва адолатсиз бўлади.
Ҳуқуқ давлатида сиёсий партиялар ҳақиқий бўлади, улар ўз дастурлари билан сиёсий кураш олиб борадилар.Ҳукуматдаги ва мухолифатдаги сиёсий партиялар очиқ сиёсий курашда бўладилар. Сайловлар эркин, адолатли ва ҳаққоний бўлади.

4. Автократияда инсонларнинг жони (ҳаёти), ақли, мол мулки, насли ва обрў эътибори дахлсиз бўлмайди, улар адолатли қонунлар билан ҳимояланмаган бўлади.

Ҳуқуқ давлатида инсонларнинг жони (ҳаёти), ақли, мол мулки, насли ва обрў эътибори дахлсиз бўлади, улар адолатли қонунлар билан ҳимояланган бўлади.

5. Автократияда давлат иқтисодни тўлиқ назорат қилади, тадбикорларга, тижоратчиларга, кичкина ва ўрта корхоналарга, шахсий ва ижара мулк эгаларига тўлиқ иқтисодий эркинликлар берилмайди. Натижада иқтисод инқирозга учрайди, коррупция ва халқ мулкини ўғирлаш авж олади. Бунга Конституция ва қонунларнинг тўлиқ ишламаслиги, матбуот ва жамиятнинг ўликлиги ҳам сабаб бўлади.

Ҳуқуқ давлатида иқтисод эркин бўлади,тадбикорларга, тижоратчиларга, кичкина ва ўрта корхоналарга, шахсий ва ижара мулк эгаларига тўлиқ иқтисодий эркинликлар берилади. Натижада инсонлар аввало ўз мол мулкларини, тижоратларини қонунлар асосида ҳимоя қила оладилар. Коррупция ва халқ мулкинининг талон тарож қилинишига қарши чиқадилар. Конституция ва қонунларнинг устунлиги, матбуот ва жамиятнинг тириклиги ҳам Коррупцияни жиловлайди.

6. Автократияда дунёвийлик ва динийлик бирга олиб борилмайди. Жамиятнинг дунёпараст (материалист) бўлишига йўл очилади, ҳукумат диний соҳани куч ишлатар тизимлари (милиция, ДХХ, Прократура, Милллий Гвардия, маҳаллалардаги жосуслар) ёрдамида назорат қилади, мусулмонларга ибодат ва бошқа эркинликлар берилмайди. Натижада диний фаолият қийинлашади, турли диний оқимлар ва гуруҳлар ўртага чиқади.

Ҳуқуқ давлатида дунёвийлик ва динийлик бирга олиб борилади. Жамиятнинг дунёпараст (материалист) бўлишига ҳам, унинг динни суъистемол қиладиган теократ (диний задагонлар, масалан Эрондаги оятуллоҳлар каби) гуруҳлар тарафидан бошқарилишига ҳам йўл қўйилмайди. Яъни, динийлик ва дунёвийлик орасида мувозанат сақланади. Жамиятда динни ўрганиш ва ибодат қилиш эркинлиги таъминланади. Бу билан турли диний оқимларнинг ўртага чиқишининг ҳам олди олинади.

7. Автократияда умумтаълим мактабларда ва мутахассислар тайёрлайдиган илм даргоҳларида (университет ва институтларда) фақат дунёвий илмлар ўргатилади, диний таълимга рухсат берилмайди. Натижада ёш авлодлар эътиқодсиз, ахлоқсиз ва маънавиятсиз бўлиб етишади.

Ҳуқуқ давлатида умумтаълим мактабларда ва мутахассислар тайёрлайдиган илм даргоҳларида (университет ва институтларда) дунёвий илмлар билан бирга диний илмлар ҳам ўргатилади.Натижада ёш авлодлар эътиқодли, ахлоқли ва маънавиятли бўлиб етишади.

Ҳозир Ўзбекистонда бир шахс, яъни Президент бошқарувига асосланган АВТОКРАТИЯ режими мавжуддир. Мамлакатдаги бутун муаммоларнинг, иқтисодий қолоқлик ва коррупциянинг, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари топталишининг, давлат бошқаруви инқирозининг, халқнинг қашшоқлиги ва камбағаллигининг асосий сабаби мана шу АВТОКРАТИЯ режимидир.

Бу зўровон режим ўрнига ҲУҚУҚ ДАВЛАТИ режими ўрнатилиши керак. Бу халқимизнинг сиёсий ва фуқаровий кураши, Автократияга қарши тинч норозиликлари (Сўхда ва бошқа жойларда бўлгани), мухолиф сиёсий кучларнинг ҳукумат билан сиёсий кураши, сўз ва матбуот эркинлиги билан амалга ошиши зарур.

Акс ҳолда Автократия режими ва ўз ҳақларини талаб қила бошлаган халқ орасида катта тўқнагувлар бўлиши, ижтимоий сиёсий барқарорлик бузилиши, бошбошдоқлик (анархия) ҳолати юзага келиб, халқ, жамият, давлатнинг мавжудлиги катта таҳлика остида қолиши мумкин. Бунга эса Автократиядан тўлиқ воз кечмаётган ҳозирги ҳукумат айбдор бўлади.

Намоз НОРМЎМИН
Телеграм каналимга ушбу боғланиш орқали обуна бўлинг:
https://t.me/avtokratya
Мен билан мана бу манзиллар орқали алоқа қилишларингиз мумкин:
namoz.mumin@gmail.com
@NamozN twitterda
https://www.facebook.com/profile.php?...

Видео Ш. МИРЗИЁЕВНИНГ ШҲТ НУТҚИ канала Намоз Нормўмин
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
10 ноября 2020 г. 21:54:31
00:44:12
Другие видео канала
Ўзбекистон: олтин сотилиши давлатнинг пулга муҳтожлигиданми? - BBC News O'zbekЎзбекистон: олтин сотилиши давлатнинг пулга муҳтожлигиданми? - BBC News O'zbekЎзбошимча "суд"лар ëки "фоҳиша овлайдиган" аëллар тўдасиЎзбошимча "суд"лар ëки "фоҳиша овлайдиган" аëллар тўдасиBahsOnline: Ўзбекистон тарихий байроғини қайтариш керакми?BahsOnline: Ўзбекистон тарихий байроғини қайтариш керакми?Исмат Хушев билан 30 минут ДХХ генераллари нега Президентни кузатишган эди?Исмат Хушев билан 30 минут ДХХ генераллари нега Президентни кузатишган эди?Мирзиёевнинг ҳокимлари билан Худоёрхоннинг ҳокимлари ўртасида фарқ борми?Мирзиёевнинг ҳокимлари билан Худоёрхоннинг ҳокимлари ўртасида фарқ борми?Исмат Хушев: Зелемхон Хайдаров менга азиз, лекин ҳақиқат ундан ҳам азизроқ (4)Исмат Хушев: Зелемхон Хайдаров менга азиз, лекин ҳақиқат ундан ҳам азизроқ (4)МИРЗИЁВНИНГ ЧЕТ ЭЛЛАРДАГИ ЎЗБЕКЛАР СИЁСАТИМИРЗИЁВНИНГ ЧЕТ ЭЛЛАРДАГИ ЎЗБЕКЛАР СИЁСАТИИсмат Хушев билан ярим соат - Биринчи ва охирги Вице ПрезидентИсмат Хушев билан ярим соат - Биринчи ва охирги Вице ПрезидентИсмат Хушев: Зелемхон Хайдаров менга азиз, лекин ҳақиқат ундан ҳам азизроқ (5)Исмат Хушев: Зелемхон Хайдаров менга азиз, лекин ҳақиқат ундан ҳам азизроқ (5)ПРЕЗИДЕНТ КАРАБ ТУРОЛМАДИ.....ПРЕЗИДЕНТ КАРАБ ТУРОЛМАДИ.....ХАЛК ИЧИДАН ЧИККАН ДЕПУТАТ ОЛИМЖОН СУЛАЙМОНОВ БОР ХАКИКАТНИ АЙТИБ ЁРИЛДИ...ХАЛК ИЧИДАН ЧИККАН ДЕПУТАТ ОЛИМЖОН СУЛАЙМОНОВ БОР ХАКИКАТНИ АЙТИБ ЁРИЛДИ...Baxtiyor Ashurmatov kelishilgan o'yinlar haqida dangal gapirdiBaxtiyor Ashurmatov kelishilgan o'yinlar haqida dangal gapirdiИсмат Хушев билан 30 минут "Сиёсий мулоқотлар" туркумидан - Саволларга жавобларИсмат Хушев билан 30 минут "Сиёсий мулоқотлар" туркумидан - Саволларга жавоблар“Каримов пойтахтни Самарқандга кўчиришга қўрққан эди”“Каримов пойтахтни Самарқандга кўчиришга қўрққан эди”ИЖОДКОРЛАРГА Б. КАРИМ МАСАЛАСИДА МУРОЖААТИЖОДКОРЛАРГА Б. КАРИМ МАСАЛАСИДА МУРОЖААТСАИДА МИРЗИЁЕВАНИНГ КИНОСИСАИДА МИРЗИЁЕВАНИНГ КИНОСИЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯ. ПУТИН СИЁСАТИ ЎЗГАРМОҚДАМИ?ЎЗБЕКИСТОНДА КОРРУПЦИЯ. ПУТИН СИЁСАТИ ЎЗГАРМОҚДАМИ?OzodNazarPlus: “Аҳмадбойда айб йўқ!”OzodNazarPlus: “Аҳмадбойда айб йўқ!”ПРЕЗИДЕНТНИ КИМ БОШҚАРАДИ? КУЁВЛАРГА ЯНГИ ИМТИЁЗМИ?ПРЕЗИДЕНТНИ КИМ БОШҚАРАДИ? КУЁВЛАРГА ЯНГИ ИМТИЁЗМИ?Қирғизҳо аз зулми Озода ва Таҳмина ба дод омадаандҚирғизҳо аз зулми Озода ва Таҳмина ба дод омадаанд
Яндекс.Метрика