Загрузка страницы

"Эстрададан мақомгача": Эстрада хонандаларидан мақом ижроси | Estradadan maqomgacha

"Эстрададан мақомгача" мусиқий кўрсатув
"Маданият ва маърифат" телеканали
МАҚОМ (араб. — жой, макон, ўрин) — мусулмон Шарқи мусиқасида асосий тушунчалардан бири. Дастлаб му-айян баландликдаги товушни ҳосил этиш учун торли чолғунинг дастасида бармоқ б-н босиладиган жой, парда маъносида ишлатилган. Кейинчалик Шарқ мусиқа назарияси ривожланиши жараёнида Мақомнинг мазмун доираси то-бора кенгайиб, бир-бирига нисбатан боғлиқ бошқа маъноларни ҳам англата бошлади: лад тузилмаси, лад тизими; муайян пардалар заминида вужудга келган куй-оҳанглар; шакл, жанр; бир қисмли ёки туркумли чолғу ва ашула йўллари; мусиқий услуб ва б. М. ларга оид назарий ва мусиқийэстетик масалалар Абу Юсуф Ёқуб ибн Исҳоқ ал-Киндий ва Форобий (9—10-а.), Ибн Сино ва Ибн Зайла (11-а.), Сафиуддин ал-Урмавий (13-а.), Маҳ-муд ашШерозий ва Абдулқодир Мароғий (14-а.), Жомий ва Зайнулобиддин Ҳусайний (15а.), Нажмиддин Кавкабий Бухорий (16а.), Дарвишали Чангий (17-а.) ва б. олимларнинг мусиқий рисолаларида тадқиқ этилган. Яқин ва Ўрта Шарқ мумтоз мусиқа назариясида 13-а. га қадар Мақомлар сони аниқ белгиланмаган. Сафиуддин ал-Урмавий Мақом номларидаги парда тузилмаларини илмий таснифлаб, Ўн икки мақом тизимини ишлаб чиққан. Ушбу тизим бирмунча такомиллаштирилган ҳолда қарийб 17-а. га қадар қўлланиб келинган. Ўн икки мақом негизида кейинчалик ҳар хил миллий ҳамда минтақавий Мақом турлари ва туркумлари вужудга келди. Булар ўзбек ва тожикларда Мақом дейилса, туркман ва уйғурларда муқом, эрон халқлари, озарбайжон ва арманларда муром ёки дастгоҳ, туркларда макам, араб халқларида мақам шаклида талаффуз қилинади. Халқчил, миллиймаҳаллий анъаналар таъсири остида Мақом ларнинг мусиқий ва ижровий хусусиятлари янги хислатлар билан бойиган ҳолда умумий сони, номланиши, тартиби ҳамда тузилишида муайян муштараклик ва тафовутлар мавжуд.

Ҳоз. кунда Мақомлар ўз салмоғи ва маз-муни билан кўпгина мусулмон Шарқ ха-лқлари мусиқа меросининг асосий кисмини ташкил этади. Улар шаклан ва услубан рангбаранг оҳангдор куй ва ашула йўлларидан иборат. Хусусан, ўзбек мумтоз мусиқасида Бухоро Шашмақоми, Хоразм мақомлари, Фарғона — Тошкент мақом йўллари, шунингдек, ёввойи Мақом, сурнай, дутор М. йўллари юзага келган. Миллий мусиқа меросининг салмоқли қисмини ташкил этган Мақом номидаги чолғу ва айтим мусиқа асарлари ўтмиш бастакорлик ижодиётининг мумтоз маҳсули бўлиб, асрлар давомида оғзаки анъанада сайқал топиб бизгача етиб келган.

Видео "Эстрададан мақомгача": Эстрада хонандаларидан мақом ижроси | Estradadan maqomgacha канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
27 февраля 2022 г. 12:00:15
00:35:33
Другие видео канала
Шоир Фурқат қолдирган халқ мулки | Xalq mulkiШоир Фурқат қолдирган халқ мулки | Xalq mulkiҚарлуқ уруғи тарихи | O'zbek urug'lariҚарлуқ уруғи тарихи | O'zbek urug'lariСталинни ҳақорат қилганликда айбланган Ҳабибулла Ниғматуллаевнинг қисмати | Millat fidoyilariСталинни ҳақорат қилганликда айбланган Ҳабибулла Ниғматуллаевнинг қисмати | Millat fidoyilariҚадимги Хоразм: Гаур қалъа тарихи | Yurgan daryoҚадимги Хоразм: Гаур қалъа тарихи | Yurgan daryoБандихон археологик ёдгорлиги сирлари | O'tmish sirlariБандихон археологик ёдгорлиги сирлари | O'tmish sirlari"Тошкент музейи" мисолида тарих кўзгуси. 2-қисм | Tarix ko'zgusi"Тошкент музейи" мисолида тарих кўзгуси. 2-қисм | Tarix ko'zgusiҚатағон қурбони бўлган прокуратура ходими Урдушбек Салимовнинг қисмати | Millat fidoyilariҚатағон қурбони бўлган прокуратура ходими Урдушбек Салимовнинг қисмати | Millat fidoyilariЎзбек ва хитойлик олимлар Сурхондарёдан қадимий манзилгоҳ топдилар | EkspeditsiyaЎзбек ва хитойлик олимлар Сурхондарёдан қадимий манзилгоҳ топдилар | EkspeditsiyaТангут уруғи тарихи | O'zbek urug'lariТангут уруғи тарихи | O'zbek urug'lariНайман уруғи тарихи | O'zbek urug'lariНайман уруғи тарихи | O'zbek urug'lariИмом Термизий мероси | Xalq mulkiИмом Термизий мероси | Xalq mulkiҚадимги дунёнинг етти мўжизаси тарихи | Qiziqarli tarixҚадимги дунёнинг етти мўжизаси тарихи | Qiziqarli tarixТВ Такси телевикторинаси. 76-кўрсатув | Tv taksiТВ Такси телевикторинаси. 76-кўрсатув | Tv taksiЎзбек қандолатчилиги тарихи | Qadriyatlar beshigiЎзбек қандолатчилиги тарихи | Qadriyatlar beshigi"Репертуар"нинг меҳмони хонанда Шаҳриёрбек Остобкеов (жонли ижро) | Repertuar"Репертуар"нинг меҳмони хонанда Шаҳриёрбек Остобкеов (жонли ижро) | Repertuar"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Воҳиджон Исоқов | Jumboqli quti"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Воҳиджон Исоқов | Jumboqli qutiҲерман Вамберининг Туркистонга саёҳати | Elchilik tarixiҲерман Вамберининг Туркистонга саёҳати | Elchilik tarixi"Синфдан ташқари"да шоир Ғайрат Мажид  билан | Sinfdan tashqari"Синфдан ташқари"да шоир Ғайрат Мажид билан | Sinfdan tashqariҚатағон қилинган СССР прокурори Бадриддин Шариповнинг қисмати | Millat fidoyilariҚатағон қилинган СССР прокурори Бадриддин Шариповнинг қисмати | Millat fidoyilariТВ Такси телевикторинаси. 66-кўрсатув | Tv taksiТВ Такси телевикторинаси. 66-кўрсатув | Tv taksiШавкат Мирзиёев провел совещание по энергосбережению и альтернативным источникам энергииШавкат Мирзиёев провел совещание по энергосбережению и альтернативным источникам энергии
Яндекс.Метрика