Загрузка страницы

Жиззах вилояти Ш. Рашидов тумани, Кўрпа қишлоғида жойлашган ПАРПИ ОТА зиёратгоҳига зиёрат қилаимз

«ПАРПИ ОТА» ЗИЁРАТГОҲИ

“Парпи ота” зиёратгоҳи Жиззах шаҳридан 45 километрлар чамаси узоқликда, Моргузар тоғларининг орасида, “Кўрпасой” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ялпоқбош қишлоғи ҳудудида жойлашган бўлиб маҳаллий аҳоли томонидан азиз маскан сифатида эъзозлаб келинади.
Зиёратгоҳда сирли-синоатли тешиктош бўлиб, эмишки ”гуноҳи борларни поклар эмиш...” Тешиктошга туташтириб хонақоҳ, айвон, алоҳида муваққат масжид биноси қурилган. Баъзи манбаларда зиёратгоҳга XII асрда яшаб ўтган машҳур шарқ муҳаддислик илмининг буюк билимдони, сўфийлик тариқати сардорларидан бири Ал-Аҳмад ибн Абуҳамид Ғаззолийнинг (вафоти 1122 йил) қадами етган манзил, деб тахмин қилинади.
Зиёратгоҳ жуда қадим замонлардан берисига маълум бўлиб унинг жойлашган ўрни кўҳна карвон йўлларининг устида жойлашганлиги билан характерлидир. Ўрта асрлар араб тарихчилари ёзиб қолдирган маълумотларга таяниладиган бўлса Уструшонадаги “тоғ йўли” устидаги зиёрат манзили. Бу маскандан Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам ўтганлиги аниқ, чунки “Бобурнома”да “Чўбар ошуви” ҳақида сўз юритган Бобур мазкур тоғ йўлидан ўтмаслиги мумкин эмас эди...
Мазкур зиёратгоҳга яқин жойда жуда қадимги қабристон бўлиб у жойдан эрамизнинг II-III асрларига оид сопол кўзалар синиқлари чиққан, оссуарий-остадонлар қолдиқлари топилган.
“Парпи ота” – “оқ ота” демак бўлиб, арабчада “парфи” – “оқ” деганидир. “Парпи ота” номи бизга “оқ кийимли ота”, “оқ ниятли ота”, ёки оқ рангли тешиктошга нисбат берилиб “оқ тош ота” каби маъноларга эга бўлиши мумкин.
Аммо, нима бўлганида ҳам мазкур зиёратгоҳнинг сирли-синоатли хусусияти шундаки, унга келиб ихлос билан шафеъ тилаган ҳар бир инсон тилаган ниятига етишади - давлат сўраганга давлат, соғлиқ сўраганга соғлиқ, бу ердан бир мўъжаз тошни олиб қўйнига босиб олиб кетган бефарзандга фарзанд ато этилади... Валлоҳи аълам, биссавоб!...

https://t.me/zomin_burgut_bola

Видео Жиззах вилояти Ш. Рашидов тумани, Кўрпа қишлоғида жойлашган ПАРПИ ОТА зиёратгоҳига зиёрат қилаимз канала Burgut Bola
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
8 сентября 2020 г. 19:34:17
00:04:25
Другие видео канала
Жиззах вилояти Пахтакор тумани марказидаги ўзгаришларЖиззах вилояти Пахтакор тумани марказидаги ўзгаришларЖиззах вилояти Зомин тумани истиқлол давридаЖиззах вилояти Зомин тумани истиқлол давридаЖиззах вилоятида «Илғор ҳудуд» лойиҳасиЖиззах вилоятида «Илғор ҳудуд» лойиҳасиՄԵՆՔ ԵՆՔ, ՄԵՐ ՍԱՐԵՐԸ.  ՓԱՐՊԻ /MENQ ENQ, MER SARER@. PARPI/ՄԵՆՔ ԵՆՔ, ՄԵՐ ՍԱՐԵՐԸ. ՓԱՐՊԻ /MENQ ENQ, MER SARER@. PARPI/Зомин Музейига вертуал саёҳатЗомин Музейига вертуал саёҳатДеҳлидаги Имом Бухорий авлодлари Бухорога қайтмоқда - BBCUZBEK.COMДеҳлидаги Имом Бухорий авлодлари Бухорога қайтмоқда - BBCUZBEK.COMЎША МАШХУР ЖИЗЗАХ СОМСАСИЎША МАШХУР ЖИЗЗАХ СОМСАСИШавкат Мирзиёевнинг ота-боболари юртидан лавҳаШавкат Мирзиёевнинг ота-боболари юртидан лавҳаШ. Жўраевнинг ўғли отасининг Роғун ҳақида қўшиқ айтганини инкор қилдиШ. Жўраевнинг ўғли отасининг Роғун ҳақида қўшиқ айтганини инкор қилдиJizzax viloyati Parpi ota ziyoratgohiJizzax viloyati Parpi ota ziyoratgohiМана буни Сомса деса булади! Жиззах Кипчок Сомсаси духовкада / СамсаМана буни Сомса деса булади! Жиззах Кипчок Сомсаси духовкада / СамсаАбдулла Орипов: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидимАбдулла Орипов: Машрабни осган элдан мен қадр тилармидимJizzax viloyati Sad Ibn Abu Vaqqos ziyoratgohi//Жиззах вилояти Сад Ибн Абу ваккос зиёратгохи #JizzaxJizzax viloyati Sad Ibn Abu Vaqqos ziyoratgohi//Жиззах вилояти Сад Ибн Абу ваккос зиёратгохи #JizzaxUstoz Hayot Shodmon va Murat og‘aUstoz Hayot Shodmon va Murat og‘a#Zomin sihatgohini bir ko‘ring.#Zomin sihatgohini bir ko‘ring.#O‘rda bog‘ida yangi barileyf va yodgorlik#O‘rda bog‘ida yangi barileyf va yodgorlikТошкентлик ёлғиз она: Йўқсиллик ва ёрдам кутишдан чарчаб кетдимТошкентлик ёлғиз она: Йўқсиллик ва ёрдам кутишдан чарчаб кетдимПрямой эфир RizaNovaTV (тест) | Jonli efir RizaNovaTV (test)Прямой эфир RizaNovaTV (тест) | Jonli efir RizaNovaTV (test)13.06.2020 JIZZAX GAGARIN SHAHRINING BUGUNGI KO'RINISHI..13.06.2020 JIZZAX GAGARIN SHAHRINING BUGUNGI KO'RINISHI.."Ташриф" курсатуви. Жиззах вилоят телевиденияси"Ташриф" курсатуви. Жиззах вилоят телевиденияси
Яндекс.Метрика