Загрузка страницы

Шермамат Абдуллозода: Ўзбекистонда коррупцияни енгиш учун кучли ирода керак

Узоқ йиллар Ўзбекистон молиявий тизимида ишлаб, ватанни сиёсий босим остида тарк этган Шермамат Абдуллозода Жорж Вашингтон университетида ўтган анжуманда сўзлар экан, республикада иқтисодий ўсиш фақат қоғозда, вазият қандай эканини халқ жуда яхши билади, чет элдан иш ва имконият излаб кетаётганлар сони шу боис ҳам кўп ва ошиб бораверади, дея тушунтирди.

Молия вазирлигида иқтисодий тараққиёт ва сармоя бўйича идорани бошқарган, республиканинг халқаро банк ва донорлар билан алоқаларини тебратган Абдуллозода бугунги аҳволни таҳлил қилар экан, яқин келажакда Ўзбекистонда тирикчилик осонлашишига ишонмайди. Лекин келажакдан умидвор.

Абдуллозода 1990-йиллар бошида она шаҳри Самарқандда Солиқ қўмитасида инспекция бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаган. 1996-2002 йилларда Молия вазирлигида Халқаро қарз бошқаруви идораси директори эди. 2002-2004 йилларда эса иқтисодий тараққиёт бўйича молия директори сифатида Бош вазир идораси ва Марказий банк раисига ҳисобот берган. Унинг назарида жаҳоннинг турли бурчакларида ишлаб юрган, билим олиб ўз савиясини ошираётган ватандошлар бора-бора ватанни ўзгартиради ва прогресс бўлишига мажбур қилади. Ошкоралик ва адолат тарафдорлари кўпайиши лозим, дейди у, ҳамфикр инсонларнинг ўзига ишончи ошиши керак. Ҳукуматда ўзгариш истаганлар кўп, улар озчилик ва очиқ гапиришдан қўрқади, чунки оқибатлари ҳамиша оғир, дейди у.

Жаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси, қолаверса бошқа кўплаб халқаро ташкилотларга кўра, Ўзбекистоннинг асосий душмани - коррупция. Тараққиёт йўлида шу муаммо энг катта тўсиқ. Уни енгиш мумкинми? Ишни қайердан бошлаш керак?

Видео Шермамат Абдуллозода: Ўзбекистонда коррупцияни енгиш учун кучли ирода керак канала @AmerikaOvozi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
18 апреля 2015 г. 4:00:00
00:29:38
Яндекс.Метрика