Загрузка страницы

ҚАРЗЛАРДАН ХОЛОС ҚИЛИБ, ҚИЙИНЧИЛИКЛАРДАН САҚЛАЙДИ!

- MUSLIMA SOLIHA -
Аллоҳнинг гўзал исмлари.
Ал-Малик
Барча нарсанинг Эгаси
Малик – ҳақиқий эгадир. Ундан ўзга эга йўқдир.
Ҳақиқий малик зотида ҳам, сифатларида ҳам ҳар қандай мавжудотдан беҳожатдир, барча мавжудотлар унга муҳтождир. Демак, ҳақиқий малик, яъни барча нарсанинг эгаси Аллоҳ таолодир.
Қуръони каримда бунга шундай далил бор:
«Аллоҳим, эй барча мулкнинг эгаси! Хоҳлаганингга мулк берурсан, хоҳлаганингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаганингни азиз қилурсан, хоҳлаганингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага қодирсан» (Оли имрон сураси, 26 оят).
Аслида «малик» сўзи эгалик қилувчи эмас, ҳукм қилувчи деганидир. «Мим» ҳарфига алиф қўйиб, «маалик» деб чўзиб ўқилса, ҳукм қилувчи эмас, эгалик қилувчи деган маъно чиқади. Аллоҳ таолонинг Малик исми эса ушбу иккала маънони ҳам англатади, яъни эгалик ҳам қилади, ҳукм ҳам юритади.
Аллоҳ таолони «мааликул мулк» сифати у зот ҳамма нарсанинг яратилишига ҳам, тасарруфига ҳам, оқибатига ҳам эга деган маънодадир.
Аллоҳ таоло барча нарсанинг эгаси бўлгани учун сени йўқдан бор қилади, ҳаёт беради, ризқ беради, кўриб, эшитиб, сезиб туради ва сенга ҳам, сен вақтинча эга бўлган нарсаларнинг барчаси устидан ҳам мутлақ эга бўлади. Шунинг учун ҳамма нарса ҳар бир ишда Аллоҳга муҳтож бўлади. Зеро, У Зот эгалик қилувчи, тасарруф қилувчидир, тасарруфида мустақилдир, хоҳлаганини қилувчидир. Ҳар қандай васфда Аллоҳдан бошқа нарсани бирон нарсага молик десак, мажозий маънода айтган бўламиз, чунки ҳақиқий эгалик қилувчи зотида ҳам, сифатида ҳам ҳар қандай нарсадан беҳожат бўлиши керак. Масалан, ичимлик ичмаслиги, нафас олмаслиги, овқат емаслиги, уйқуга эҳтиёж сезмаслиги, қўрқмаслиги, маҳзун бўлмаслиги, дўстлари кўп бўлишини орзу қилмаслиги керак. Инсон доим бошқаларга муҳтож бўлади, демак, у ҳақиқий молик бўла олмайди. Ҳақиқий молик ёлғиз Аллоҳ таолонинг Ўзидир.
Молик сўзи ҳавои нафсига эга бўлган, нафсининг асирлигидан озод бўлган, деган маънони ҳам англатади.
Аллоҳ бу дунёнинг ўткинчи матоҳларини, мол дунёни хоҳлаганига ато қилаверади. Бунда айтарлик фахрланадиган фазилат йўқ. Аммо нафсни тийиб, унинг устидан ҳукмрон бўлиш, молик бўлишни фақат хос бандаларига ато қилади, холос.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Пайғамбаримиз солллаллоҳу алайҳи васаллам: «Динору дирҳам бандалари бебахт бўлади», деганлар (Ибн Можа ривояти).
Ким мол дунёни ўзининг хизматкорига айлантириб олмаса, унинг ўзи мол дунёга хизматкор бўлиб қолади. Бундай иродаси кучли одамлар шаҳвати устидан ҳукмрон бўлиб, ҳақ билан бирга бўлади ва Аллоҳнинг китоби қаршисида таслим бўлади.
«Молик» сўзининг яна бир маъноси ибодат қилувчи обидларнинг қалбларига молик бўлувчидир. Инсон Аллоҳ таолони таниганидан бери Унинг муҳаббати доирасига кириб, тоатига машғул бўлиб қолади. Мўмин банда то Аллоҳга йўлиқмагунча «Роббим мендан розимикан? Амалларимни қабул қилдимикан? Аллоҳ мени яхши кўрармикан? Амалларим холис бўлдимикан?» деган саволлар атрофида айланади.
Умавий халифалардан бири Макканинг ҳарамида улуғ бир олим билан учрашиб қолди. Халифа: «Бирор ҳожатинг бўлса, сўрайвер», деди. Шунда олим: «Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг уйида туриб, Аллоҳдан бошқасидан бирор нарса сўрашдан ҳаё қиламан, Аллоҳдан бошқасидан бир нарса сўраш жуда маҳол нарса», деди. Халифа жим бўлиб қолди. Кейинроқ у билан ҳарамнинг ташқарисида кўришиб, «Бирор эҳтиёжинг бўлса, сўрайвер», деди. Олим: «Моликдан сўраган нарсамни молик бўлмаган одамдан сўрайманми?» деди. Халифа яна: «Эҳтиёжинг бўлса, сўра», деди. Олим: «Мени дўзахдан қутқариб, жаннатга киритгин», деди. Халифа: «Бу нарса менинг қўлимдан келмайди-ку», деди. Шунда олим: «Ундай бўлса, сенга ҳожатим йўқ», деди.
Нафсга ана шундай молик бўлиб, олий даражани Аллоҳнинг ҳузуридан қидириш чинакам мўминнинг сифатларидандир.
Шунинг учун инсон Аллоҳни ҳақиқий маънода таниса, барча нарсага У Зотнинг Ўзи кифоя қилишини англаб етади. Мўмин киши учун Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўз қўлидаги нарсадан кўра ишончлироқ бўлади.
Улуғ уламолардан бири, буюк тобеъин Ҳасан Басрийдан «Ушбу мақомга қандай эришгансиз?» дейишганда у зот: «Одамлардаги нарсага муҳтож бўлмаганим, одамлар эса менинг илмимга муҳтожлиги туфайли», дедилар.
Сен ҳам Аллоҳнинг ушбу исмидан ибрат олиб, одамларнинг қўлидаги нарсага тама қилмасанг, барча мулкнинг эгаси Аллоҳ эканини билсанг, солиҳ салафлардек азиз ва мукаррам яшайсан.
Аллоҳ таоло барчамизга ўзининг ал-Малик сифати ила тажаллий қилсин!
Манба: islom.uz

Zikr Tasbeh Salavot
Зикр Тасбеҳ Салавот

- МУСЛИМА СОЛИҲА -
______________________

Мазкур каналдаги видеоларни кўчиришга руҳсат йўқ!
Ҳурматли каналимиз аъзолари!
Видеоларни like тугмасини босиб, Инстаграм, Телеграм каби
Ижтимоий тармоқлардан
дўстларингизга жўнатишингиз мумкин.
________________________

Видео ҚАРЗЛАРДАН ХОЛОС ҚИЛИБ, ҚИЙИНЧИЛИКЛАРДАН САҚЛАЙДИ! канала Muslima Soliha
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
14 февраля 2020 г. 8:43:03
00:03:29
Другие видео канала
АЛ-МАЛИК ИСМИНИНГ МАЪНОСИ
(Асма ул ҳусна)
Нуриддин ҳожи домла
Сиз Аллоҳни севасизми?АЛ-МАЛИК ИСМИНИНГ МАЪНОСИ (Асма ул ҳусна) Нуриддин ҳожи домла Сиз Аллоҳни севасизми?Йаасийн (Ёсин) сураси. Yaasiyn (Yosin) surasi. (go'zal qiroat) Surah YaseenЙаасийн (Ёсин) сураси. Yaasiyn (Yosin) surasi. (go'zal qiroat) Surah YaseenҚарздорликдан чиқарувчи сирли дуо! Аллоҳни исмлари,Лайли ва Мажнун,Юсуф ва Зулайҳо! 2020Қарздорликдан чиқарувчи сирли дуо! Аллоҳни исмлари,Лайли ва Мажнун,Юсуф ва Зулайҳо! 2020ЗИКРНИНГ БИЗ БИЛМАГАН БEҲИСОБ ФОЙДАЛАРИ || ZIKR HAQIDAЗИКРНИНГ БИЗ БИЛМАГАН БEҲИСОБ ФОЙДАЛАРИ || ZIKR HAQIDAҚАЗО НАМОЗЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР || QAZO NAMOZLARI HAQIDAҚАЗО НАМОЗЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР || QAZO NAMOZLARI HAQIDA"АЛЛОҲ" исмининг маъноси (Асма ул ҳусна)  Нуриддин ҳожи домла"АЛЛОҲ" исмининг маъноси (Асма ул ҳусна) Нуриддин ҳожи домлаОллох Таолонинг 99 та исмлари | Гўзал нашидаОллох Таолонинг 99 та исмлари | Гўзал нашидаVoqea surasi go'zal qiroat / Воқиъа сураси гўзал қироат / Surah Al-Waqi'a / Сура Аль-ВакиаVoqea surasi go'zal qiroat / Воқиъа сураси гўзал қироат / Surah Al-Waqi'a / Сура Аль-ВакиаASMAUL HUSNA | ALLOHNING 99 ISMIASMAUL HUSNA | ALLOHNING 99 ISMIБу Оятлар Пулни Ёмгирдек Ёгдиради! 100% ИнШаАллоh! #Сирли_ТижоратБу Оятлар Пулни Ёмгирдек Ёгдиради! 100% ИнШаАллоh! #Сирли_ТижоратФОТИХА СУРАСИ, ОЯТАЛ КУРСИ, ИХЛОС СУРАСИ, ФАЛАҚ СУРАСИ,НОС СУРАСИФОТИХА СУРАСИ, ОЯТАЛ КУРСИ, ИХЛОС СУРАСИ, ФАЛАҚ СУРАСИ,НОС СУРАСИЯ Шофий исмига яширинган сирли бойлик! Барча дардга шифо Хизр (А.С) 2020 янги видео!АТВУЗ!Я Шофий исмига яширинган сирли бойлик! Барча дардга шифо Хизр (А.С) 2020 янги видео!АТВУЗ!СЛУШАЙТЕ «АЯТУЛЬ КУРСИ» КАЖДОЕ УТРО - ЗАРЯЖАЕТ ИМАН НА ВЕСЬ ДЕНЬ, ЗАЩИЩАЕТ ОТ ВСЕГО ПЛОХОГОСЛУШАЙТЕ «АЯТУЛЬ КУРСИ» КАЖДОЕ УТРО - ЗАРЯЖАЕТ ИМАН НА ВЕСЬ ДЕНЬ, ЗАЩИЩАЕТ ОТ ВСЕГО ПЛОХОГОFatiha, Ayetel Kursi, Felak Ve Nas 7 Tekrar - Şifa Ayetleri, Rukyah Ayat, Dinlendirici Kuran..Fatiha, Ayetel Kursi, Felak Ve Nas 7 Tekrar - Şifa Ayetleri, Rukyah Ayat, Dinlendirici Kuran..ОЯТАЛ КУРСИ ФАЗИЛАТЛАРИ ВА ФОЙДАЛАРИ ХАКИДА МАРУЗА | Oyatal kursi haqida..ОЯТАЛ КУРСИ ФАЗИЛАТЛАРИ ВА ФОЙДАЛАРИ ХАКИДА МАРУЗА | Oyatal kursi haqida..ALLOHNING 99 ISMI / АЛЛОХНИНГ 99 ИСМИ.ALLOHNING 99 ISMI / АЛЛОХНИНГ 99 ИСМИ.БОЙЛИК, РИЗҚ ВА БАРАКА ЭШИКЛАРИНИ ОЧАДИ ИНШААЛЛОҲБОЙЛИК, РИЗҚ ВА БАРАКА ЭШИКЛАРИНИ ОЧАДИ ИНШААЛЛОҲИСТИҒФОР АЙТИБ ОВОРА БЎЛМАНГ! АГАР СИЗ ШУ ТОИФА ОДАМЛАРДАН БЎЛСАНГИЗ!ИСТИҒФОР АЙТИБ ОВОРА БЎЛМАНГ! АГАР СИЗ ШУ ТОИФА ОДАМЛАРДАН БЎЛСАНГИЗ!Рукия.Сизга ризк ва баракани тезлатувчи сура.👍босишни унутманг.Рукия.Сизга ризк ва баракани тезлатувчи сура.👍босишни унутманг.
Яндекс.Метрика