Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди ва қасамёд қилди

Тошкентда 2021 йил 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз лавозимига киришишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Маросимда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари, маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низомхўжаев очди. У 24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайлови демократик тамойиллар асосида, фаол сиёсий рақобат муҳитида ўтганини таъкидлади. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев сайловчиларнинг 80,12 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганини қайд этди.

Марказий сайлов комиссияси Раиси иштирокчилар номидан Шавкат Мирзиёевни табриклади ва унга Ўзбекистон Республикаси Президенти гувоҳномасини топширди.

Президент Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 92-моддасига мувофиқ, қасамёд қилди:

“Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан”, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз мадҳияси янгради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев келгуси беш йилга мўлжалланган устувор йўналишлар ҳақида нутқ сўзлади.

– Халқимиз талабларини инобатга олган ҳолда, биз Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқдик ва сайлов жараёнида уни ўзига хос умумхалқ муҳокамасидан ўтказдик, – деди давлат раҳбари. – Бу муҳим концептуал ҳужжатда ислоҳотларимизнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида, “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида кун тартибига қўйилди.

Қайд этилганидек, ушбу тараққиёт стратегияси етти йўналишдан иборат.

Биринчи йўналиш эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этишга қаратилган. Бунинг учун келгусида давлат функцияларининг катта қисми марказдан ҳудудларга ўтказилади. Ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилади. Туман бюджети қўшимча манбалар билан таъминланиб, маҳалланинг алоҳида жамғармаси шакллантирилади. Марказий идоралар трансформация қилиниб, ихчам ва самарали бошқарув тизими яратилади, бир хил йўналишдаги вазифаларни амалга ошираётган идоралар оптималлаштирилади.

– Раҳбар халққа юк бўлмаслиги, аксинча, халқнинг юкини елкасига олиши керак, – деди Президент.

Иккинчи йўналиш адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон қадр-қимматини таъминлаш вазифаларини қамраб олган. Шу мақсадда судлов тизими ва адвокатура институти, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти такомиллаштирилади. Тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимояси кучайтирилади. Коррупцияга барҳам беришга давлат ва жамиятнинг барча куч ва воситалари сафарбар этилади. Бунда айбдорларни ҳуқуқий жавобгарликка тортиш билан чекланиб қолмасдан, коррупциянинг сабабларини олдиндан бартараф этиш чоралари кўрилади.

Учинчи йўналишда миллий иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги режалар баён этилди. 2030 йилга бориб, жон бошига ҳисоблаганда, аҳоли даромадлари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган давлатлар қаторига чиқиш мақсад қилингани айтилди.

Бунга, аввало, хусусий секторни рағбатлантириш ва унинг улушини ошириш ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобидан эришилади. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаб, инфляция даражасини белгиланган 5 фоизгача пасайтириш чоралари кўрилади.

Аҳолини уй-жой ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш, замонавий йўл ва коммуникация тармоқларини барпо этиш, жамоат транспорти ҳамда ҳудудлараро қатновларни яхшилаш бўйича ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилади.

Тўртинчидан, сифатли таълим-тарбия масаласи доимий эътибор марказида бўлиши таъкидланди. Шу мақсадда ўқитувчиларнинг ойлик маошини изчил ошириб бориш ва 2025 йилга бориб, 1 минг доллар миқдорига етказиш кўзда тутилган. Янги мактаблар қуриш, мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳанинг барча босқичлари ўртасида узвийликни таъминлашга қаратилган Миллий таълим дастури ишлаб чиқилади.

Аҳоли саломатлигини сақлаш учун барча шароит яратилади. Келгуси беш йилда олий тоифали шифокорлар маошини ҳам 1 минг доллар эквивалентига етказиш мўлжалланмоқда. Вилоят, туман ва шаҳарларда ихтисослашган тиббий хизматлар кўлами кенгайтирилади. Давлат тиббий суғурта тизими ишга туширилиб, маблағ аниқ беморга боғланган ҳолда ажратилади. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш муҳим вазифа бўлиб қолади.

Бешинчи йўналишга асосан маънавий ва маърифий соҳалар ривожлантирилади. Шу мақсадда “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси амалга оширилади. Маданият ва санъатни юксалтириш, ёшларни соғлом эътиқод руҳида тарбиялаш, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратилади.

Видео Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришди ва қасамёд қилди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
6 ноября 2021 г. 22:34:38
01:41:21
Другие видео канала
Mirziyoyev o’qigan TIQXMMI eng ilg’or topildi. Negativchilarga javobMirziyoyev o’qigan TIQXMMI eng ilg’or topildi. Negativchilarga javobMOSKVADAGI eng zo'r O'ZBEK oshpazi | Restoran, musofirchilik, hayotMOSKVADAGI eng zo'r O'ZBEK oshpazi | Restoran, musofirchilik, hayotШАВКАТ МИРЗИЁЕВ МАЖЛИСДА ҲАММАНИ ЛОЛ ҚОЛДИРДИ! 3-КУРС ТАЛАБАСИ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ БЎЛДИ!ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ МАЖЛИСДА ҲАММАНИ ЛОЛ ҚОЛДИРДИ! 3-КУРС ТАЛАБАСИ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ БЎЛДИ!O‘zbek millionerining Toshkentdagi uyi, ofisi, million dollarlik xatosi. Alisher Isayev yo‘li haqidaO‘zbek millionerining Toshkentdagi uyi, ofisi, million dollarlik xatosi. Alisher Isayev yo‘li haqidaПоле чудес. Мебель. Выпуск от 29.10.2021Поле чудес. Мебель. Выпуск от 29.10.2021Негатив 224:  Дарсликларга пул йўқ. Хоким 170 000 долларга курант қурдирмоқчиНегатив 224: Дарсликларга пул йўқ. Хоким 170 000 долларга курант қурдирмоқчиBaxtlimiz - O'zbekona to'y va kelin salom qilishni orzu qilgan rus qizi...(31.10.2021)Baxtlimiz - O'zbekona to'y va kelin salom qilishni orzu qilgan rus qizi...(31.10.2021)САККИЗ ЖАННАТ ЭШИГИ ЁХУД САККИЗ ЕТИМ БОЛАЛАР УЙИ ФИНАЛ!!!  2-ҚИСМСАККИЗ ЖАННАТ ЭШИГИ ЁХУД САККИЗ ЕТИМ БОЛАЛАР УЙИ ФИНАЛ!!! 2-ҚИСМШавкат Мирзиёев сайловдан кейин биринчи видеоселектор йиғилишини ўтказдиШавкат Мирзиёев сайловдан кейин биринчи видеоселектор йиғилишини ўтказдиХоразмда ёғ заводлар ва биржа савдоларини ким текширади?Хоразмда ёғ заводлар ва биржа савдоларини ким текширади?МЕНІ 50 РЕТ ҚАМАТЫП, 40 РЕТ ӨЛТІРГІЛЕРІ КЕЛДІ! | УАҚЫТ КӨРСЕТЕДІ!МЕНІ 50 РЕТ ҚАМАТЫП, 40 РЕТ ӨЛТІРГІЛЕРІ КЕЛДІ! | УАҚЫТ КӨРСЕТЕДІ!САККИЗ ЖАННАТ ЭШИГИ ЁХУД САККИЗ ЕТИМ БОЛАЛАР УЙИ ФИНАЛДАН КЕЙИНСАККИЗ ЖАННАТ ЭШИГИ ЁХУД САККИЗ ЕТИМ БОЛАЛАР УЙИ ФИНАЛДАН КЕЙИНЗаҳириддин Муҳаммад Бобур қолдирган бебаҳо мерос | Buyuk yurt allomalariЗаҳириддин Муҳаммад Бобур қолдирган бебаҳо мерос | Buyuk yurt allomalariЎзбекистон: Президентликка номзодлар бераётган ваъдаларни ўзи бажариш мумкинми?Ўзбекистон: Президентликка номзодлар бераётган ваъдаларни ўзи бажариш мумкинми?МАШААЛЛАХ У́ЗБЕКИСТОНДА МУ́ЖИЗА РУ́ЙБЕРДИ ТЕЗ КУ́РИНГЛАРМАШААЛЛАХ У́ЗБЕКИСТОНДА МУ́ЖИЗА РУ́ЙБЕРДИ ТЕЗ КУ́РИНГЛАРШавкат Мирзиёев кўплаб "оёғи узилган" раҳбарларни ишдан олди ва бошқаларига ҳайфсан бердиШавкат Мирзиёев кўплаб "оёғи узилган" раҳбарларни ишдан олди ва бошқаларига ҳайфсан бердиЯНГИ УЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ. Шавкат МирзиёевЯНГИ УЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ. Шавкат МирзиёевЎзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига бағишланган кўрсатувЎзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига бағишланган кўрсатувАёл боласини Аборт қилдирса бу гуноҳми!? |Шайх мухаммад содиқ мухаммад юсуф•savol-javobАёл боласини Аборт қилдирса бу гуноҳми!? |Шайх мухаммад содиқ мухаммад юсуф•savol-javobШавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан сайловда ғалаба қозондиШавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан сайловда ғалаба қозонди
Яндекс.Метрика