Загрузка страницы

Давлатимиз раҳбарининг Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташрифи

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 январь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташриф буюрди.

Тинчлик ва соғликни таъминласак, қолган ҳамма нарсага эришамиз, дейди давлатимиз раҳбари. Шу мақсадда мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини таъминлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилди. Кейинги икки йилда соҳага доир 100 дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилинди.

Жумладан, ички ишлар органлари барча бўғинларининг тузилмаси ва ваколатлари қайта кўриб чиқилиб, ходимларнинг 65 фоизи аҳолига яқин бўлиши учун маҳаллаларда ишлайдиган бўлди. Асосий эътибор жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилди. Бунинг учун профилактика инспекторлари сони қўшимча 1 минг нафарга кўпайтирилди, уларнинг бевосита жойларда самарали хизмат ўташи учун муносиб ижтимоий-маиший шароит яратиб берилди.

“Хавфсиз шаҳар”, “Хавфсиз туризм”, “Хавфсиз хонадон” тизимлари жорий этилгани, 24 соат патруллик хизмати йўлга қўйилгани натижасида одамларда “адолат ва қонун устуворлиги”га ишонч пайдо бўлди.

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 14 февралдаги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилди.

Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимида ҳам шундай замонавий тизим ташкил этилган. Тезкор навбатчилик қисми, профилактика бўлинмаси, тергов бўлинмаси, жиноят қидирув бўлинмаси, паспорт хизмати, психолог фаолияти, ёнғин хавфсизлиги, тез ёрдам, фавқулодда ёрдам ва бошқа хизматлар бир жойда мужассамлашган. Шунингдек, хотин-қизлар билан яқиндан ишлаш учун аёл инспекторлар фаолияти йўлга қўйилган.

Тезкор навбатчилик қисмига ҳудудни туну кун назорат қилиш имконини берадиган видеокузатув тизими жорий этилган. Бўлим тумандаги 7 та маҳаллада яшовчи аҳолига хизмат кўрсатади.

Президентимиз пойтахт ички ишлар органларини аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида ташкилий-штат бўлинмасини мақбуллаштириш лойиҳаси билан танишди. Унга кўра, ички ишлар ходимларининг 86 фоизини қуйи бўғинга тушириш, туман ҳокимлиги, прокуратураси, солиқ инспекцияси ва бошқа идоралар билан ҳамкорликни кенгайтириш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари бу таклифни маъқуллаб, жиноятчиликнинг олди олиниши, буни одамлар сезиши учун пастда тизим мустаҳкам бўлиши зарурлигини таъкидлади.

– Профилактика ишлари таҳлилга асосланиши керак. Ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органида жиноятчиликнинг жойи ва тури бўйича чуқур маълумот бўлиши, бунинг учун давлат идоралари, жамоат ташкилотлари мунтазам бирга ишлаши зарур. Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, прокуратура – ҳаммаси халққа хизмат қилиши керак. Шу билан бирга, жамиятда ҳам жаҳолатга қарши маърифат кучли бўлиши лозим. Муҳит шундай бўлиши керакки, ҳеч ким жиноятга қўл ура олмасин, - деди Шавкат Мирзиёев.

Видео Давлатимиз раҳбарининг Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташрифи канала O'zMTRK O'zbekiston milliy teleradiokompaniyasi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
10 января 2019 г. 21:56:47
00:07:57
Другие видео канала
Мирзиёев Фарғонани "дабдала қилган каламушлар"ни фош қилдиМирзиёев Фарғонани "дабдала қилган каламушлар"ни фош қилдиДавлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифиДавлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифиШавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сониШавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сониИчки ишлар ходими иқрориИчки ишлар ходими иқрориПРЕЗИДЕНТ КУТИЛМАГАНДА ПОЛИКЛИНИКАГА КИРИБ БОРДИПРЕЗИДЕНТ КУТИЛМАГАНДА ПОЛИКЛИНИКАГА КИРИБ БОРДИГермания Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерни расмий кутиб олиш маросимиГермания Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерни расмий кутиб олиш маросимиХавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқиХавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисидаги нутқиЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақида махсус кўрсатувЎзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақида махсус кўрсатувLIVE:  King of Saudi Arabia arrives in Moscow for historic state visitLIVE: King of Saudi Arabia arrives in Moscow for historic state visitШавкат Мирзиёевнинг Самарқандда сўзлаган нутқи!Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандда сўзлаган нутқи!НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ХОКИМИДАН ХАЛК КУТМАГАН ВИДЕО.ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ БУГУН СЕЛЕКТОРДА.....НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ХОКИМИДАН ХАЛК КУТМАГАН ВИДЕО.ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ БУГУН СЕЛЕКТОРДА.....25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куниQalampir.uz - Президент ички ишлар тизими ходимлари билан видеоселектор йиғилиши ўтказдиQalampir.uz - Президент ички ишлар тизими ходимлари билан видеоселектор йиғилиши ўтказдиКутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев муаммоли маҳаллалардан бирига бордиКутилмаган ташриф: Шавкат Мирзиёев муаммоли маҳаллалардан бирига бордиПрезидент ҳузурида видеоселектор йиғилишиПрезидент ҳузурида видеоселектор йиғилишиИчки ишлар органлари хизматига ишга кирмоқчи бўлганлар  янги тартибга кўра танланИчки ишлар органлари хизматига ишга кирмоқчи бўлганлар янги тартибга кўра танланPrezident Ichki ishlar idoralari xodimlariga nimalar dedi?Prezident Ichki ishlar idoralari xodimlariga nimalar dedi?Шавкат Мирзиёев йиғилишида учта туман ҳокимини ишдан олишга кўрсатма берилдиШавкат Мирзиёев йиғилишида учта туман ҳокимини ишдан олишга кўрсатма берилдиШавкат Мирзиёев: Ички ишлар ходимлари 30%, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи 60%га ошириладиШавкат Мирзиёев: Ички ишлар ходимлари 30%, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи 60%га ошириладиIIV Akademiyasi hayoti, qabul va ichki ishlar tizimi haqida Bahodir Matlyubov bilan suhbatIIV Akademiyasi hayoti, qabul va ichki ishlar tizimi haqida Bahodir Matlyubov bilan suhbat
Яндекс.Метрика