Загрузка страницы

Тўй-ҳашамлар борасида Сенатга -мурожаат - 05.10.2019

Ассалому Алайкум.

Ушбу мурожаат Ўзбекистон Республкаси Олий Мажлиси сенати ҳамда
Тўй маросимларни тартибга солиш комиссиясига.

Авалам бор Сенат раиси ва сенатолардан шуни сўраган бўлардимки, илтимас, мусиқа билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқаётганда ва мусиқа борасидаги қарор ва ҳужжатларни қабул қилаётганда Анъанавий ва халқ мусиқа меросига алоҳида эътибор қаратсангиз.

Сабаби сиз чиқароятган қарорлар ва қоидалар натижасида айни кунда тарғиботи оғир ҳолатга келиб қолаётган номоддий маданий меросимиз, анаъанвий ва мумтоз мусиқа ижрочилигимиз ҳаётига яна ҳам чек қўйилиши керак эмас.

Қолаварса мусиқа билан боғлиқ бирор бир ҳужжатда анъанавий ва халқ мусиқа мероси ижрочилари ва тағиботчилари ҳеч қандай ҳимояга эга эмаслар.

Барчага маълумки шу кунларда тўйлар мавзуси яна кўтарилди.
Мутахассислигим туфайли айнан мусиқага даҳлдор қисмига ўз фикрларимни билдирмоқчиман.
Аслида ушбу фикрларимни бафурча қилиб ўтган йили, 24-Март, 2018 йил санъатсида расман Сенатга киритганмиз. Лекин афсуски ҳар галгидек, олдинги мурожжатларимиз каби бу мурожаат ҳам жиддий эътибордан четда қолди.

Менга маълум бўлишича янги ҳужжатда «Оилавий тадбирларда 2 нафардан ортиқ хонанданинг ёки гуруҳнинг хизмат кўрсатишига йўл қўйилмайди» дейилган.

Лекин айнан мана шу чеклов тўйларда теклиф этилиши мумкин бўлган Анъанавий ва мумтоз йўналишидаги жамоа ёки хонандани насибасини қирқиши, ва бу билан биргаликда ўзи чалажон бўлган анъанавий мусиқа тарғиботига янада болта уриши мумкин. Атарда 4та жамоа билан чекланглан тарзда ҳам теклиф этилиши мумкин бўлган 5-мумтоз йўналишдаги хонанда, ижрочи насибаси қирқилиши мумкин.

Бизни таклифмиз эса тўйларда анъанавий ва мумтоз йўлналишда ижро қиладиган хонанда ва созаналаримизни ташрифи чекланмаган бўлиши керак.

Эстрада йўналишига истаганча чегара ва чеклов қўйиш ва қўймаслик ўзингизга ҳавола. Лекин сиз чиқараётган қарор ва қоидалар анъанавий ва мумтоз, халқ йўналишида ижод қилаётганлар насибасини қирқиши ва бу билан биргаликда анъанавий мусиқа мероси тарғиботига тўсқинлик қилиши керак эмас.

Таклифларимиз орқалида бир қанча савллар туғилиши табиий ва ушбу саволларга жавоб бериш ва ечимларни келтириб ўтишга ҳамиша тайёрмиз.

Қолаверса 2018 йıл, 24-мартида Cентага йўллаган мурожаатимизда ҳам анча таклифларимизни ўрганиб чиқишингиз мумкин.

Видео Тўй-ҳашамлар борасида Сенатга -мурожаат - 05.10.2019 канала Music Uzbekistan
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
5 октября 2019 г. 22:35:32
00:06:48
Яндекс.Метрика