Загрузка страницы

Ўзбекистон: Адвокат Шавкат Мирзиёевдан ДХХни тугатиб, қайта ташкил қилишни сўради

Халқаро Ислом академияси ва унинг қошидаги лицейга рўмол билан киритилмаган қизларни ҳимоя қилаётган адвокат Абдувоҳид Яқубов "30 йилдан бери халққа душманлик қилиб келаётган ДХХни" пул ва ваколат билан таъминлашни тўхтатишга чақирди.

Адвокатнинг айтишича, унга нисбатан ДХХ томонидан босимлар бўлган ва рўмол масаласини кўтариб чиқишни тўхтатишни талаб қилишган.

"Биз қўрқиб яшашдан тўйдик! Биз туҳмат ва зўравонлик билан қамашларини кутиб яшашдан тўйдик! Биз Президентимизга ва халқимизга 30 йилдан бери душманлик килиб келаётган ДХХ ва МХХ ни пул қудрат билан таъминлашни тўхтатишингизни сўраймиз", - дейилади президент Мирзиёевга мурожаатда.

Абдувоҳид Яқубов "ДХХ номини умуман ўзбек лексиконидан чиқариб ташлашингизни, бу идорани базасида фақат разведка ва контрразведка билан шуғулланувчи бўлимларини қолдириб, ДХХ ни қайта ташкил этиш"га чақирган.

У "ўзбек халқини адои тамом қилган" терроризмга қарши кураш бошқармасини умуман тугатишни ёки уни Ички Ишлар вазирлигининг терроризм бошкармасига қўшиб юборилишини ҳамда "бунда давлат террори ўтказган ходимларни" умуман ишдан ҳайдашни таклиф қилган.

Шунингдек, ДХХ ҳамда Бош прокуратуранинг коррупцияга қарши курашиш бошқармаларини ажратиб олиб, уларнинг негизида янги Антикоррупция қўмитаси ташкил килишни сўраган.

Бундан ташқари ДХХ, Бош прокуратура ва ИИВ тергов бошқармаларини тугатиб, унинг ўрнига янги Тергов қўмитаси ташкил қилиш масаласи кўтарилган.

Адвокатга кўра, бу қўмита тўғридан тўғри фақат Президентга бўйсуниши кераклиги айтилган.

"Акс ҳолда на қонунлар устуворлиги, на судлар мустақиллиги ва на инсон ҳуқуқларини таъминлай оламиз. Қийноқларни тўхтата олмаймиз. Бу амалиёт Россия Федерацияси ва ривожланган Ғарб давлатларида синовдан муваффақиятли ўтиб бўлган", - дейди Абдувоҳид Яқубов.

Унга кўра, ДХХ идораси халққа хизмат қилувчи давлат идораси эмас, балки узоқ йиллар давлат террори, ваҳшиёна репрессиялар уюштириб келган "муттаҳамлар, зўравонлар, ваҳшийлар" қўним топган ташкилот сифатида танилган.

"Минг афсуски, улар Сиз бошлаган ислоҳотларга қарамасдан ўзгаришни хоҳламади, сиз берган имкониятдан фойдаланмади, ўз манфур йўлларидан қайтишни истамади, уларнинг устозлари қайтишларига йўл қўйишмайди ҳам..."

Мурожаатда айтилишича, ДХХ ва унинг барча давлат идораларига, ташкилотларга ўрнаштириб ташлаган яширин одамлари томонидан яратиб келаётган сунъий тўсиқлар туфайли ислоҳотлар ўз якунига ета олмаяпти.

Абдувоҳид Яқубовнинг айтишича, Ўзбекистондаги айрим фаоллар томонидан жамиятни ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва бошқа соҳа бўйича ислоҳотларни амалга оширишдаги тўсиқларни енгиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Рўмол можароси туфайли босим остида қолаётган ота
Маъмурий судларда Халқаро Ислом академияси қошидаги лицейда ўқийдиган қизи ва Халқаро Ислом академияси собиқ талабаси Луиза Мўминжоноваларнинг ўқув муассасида рўмол ўраш ҳуқуқини ҳимоя қилаётган адвокат Абдувоҳид Яқубов ўзига нисбатан ДХХ томонидан босим бўлганини айтган.

"Мени бу ДХХ идораси ходимлари уюштираётган ўйинлардан ҳимоя қилишингизни сўрайман. Улар мени телефонимга номаълум рақамлардан қўнғироқ қилиб қўрқитяпти, телефонимга тақиқланган диний материаллар жўнатиб, кейин мени қамашга тайёргарлик кўрмоқда. Танишларим орқали менга таҳдидлар қилмоқда", деган у мурожаатда.

11 феврал куни Президент Шавкат Мирзиёев генерал Ихтиёр Абдуллаевни Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси лавозимидан озод этган ва ўрнига собиқ мудофаа вазири Абдусалам Азизовни тайинлаганди.

Бу ҳақдаги Президент фармонида Ихтиёр Абдуллаев "соғлиги туфайли ўз аризасига биноан" лавозимдан озод этилгани таъкидланади.

Ихтиёр Абдуллаев 2018 йил 31 январида МХХ раиси лавозимига тайинланган, шу йилнинг 14 мартида ташкилот ДХХ деб қайта ташкил этилганди.

Абдуллаевнинг тайинланиши 22 йил мобайнида махсус хизматларни бошқарган ва ҳокимият ўзгаришида муҳим рол ўйнагани айтилган генерал Рустам Иноятовнинг шов-шувли истеъфоси манзарасида юз берган.

Президент Мирзиёев МХХдаги қонунсизликларни танқид қилган, унинг айрим собиқ раҳбарларини "давлатга хиёнат"да айблаганди.

У махсус хизматлар тубдан ислоҳ қилиниши, уларнинг ҳокимият идоралари фаолияти, тадбиркорлик ва жамият ҳаётига ноқонуний аралашувларига чек қўйилиши, парламент ДХХни назорат қилиши ва ўзаро тийиб туриш механизми ишга туширилишини айтганди.

Аммо ўтган бир йил мобайнида ДХХ тизимида кадрлар ўзгаришидан бошқа жиддий тузилмавий ўзгаришлар юз берганини кўрсатувчи далиллар йўқ.

Қайтага, ДХХнинг кўпгина соҳалар устидан назорати ҳануз сақланиб қолаётганига доир ишораларни кўриш мумкин.

Би-би-си адвокат Абдувоҳид Яқубовга ДХХ томонидан босим ва мурожаатда келтирилган даъволар юзасидан Давлат Хавфсизлик Хизмати билан боғланишга ҳаракат қилди.

Ҳозирга қадар Би-би-си ҳаракатлари зое кетди.

BBCUZBEK ўзбекистонлик адковатнинг чиқишига доир барча расмий ва норасмий томонларнинг фикрлари учун очиқ.

Видео Ўзбекистон: Адвокат Шавкат Мирзиёевдан ДХХни тугатиб, қайта ташкил қилишни сўради канала BBC News Uzbek
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
8 марта 2019 г. 19:29:56
00:05:58
Другие видео канала
Sevimli TV da 24.10 soat 18:00  BBC News O'zbek TV dasturi Dunyo - tomosha qiling! Yangiliklar- BBCSevimli TV da 24.10 soat 18:00 BBC News O'zbek TV dasturi Dunyo - tomosha qiling! Yangiliklar- BBCЭнди йўтал сиропларига ишонса бўладими? Ўзбекистон ва дунё, янгиликлар  - BBC News O'zbekЭнди йўтал сиропларига ишонса бўладими? Ўзбекистон ва дунё, янгиликлар - BBC News O'zbekШотландиянинг Биринчи вазири Ҳамза Юсуф ким? Дунё, янгиликлар  - Буюк Британия BBC News O'zbekШотландиянинг Биринчи вазири Ҳамза Юсуф ким? Дунё, янгиликлар - Буюк Британия BBC News O'zbekДунё уйғурларни унутдими? Мусулмон давлатлар нега жим? Янгиликлар - Хитой BBC News O'zbekДунё уйғурларни унутдими? Мусулмон давлатлар нега жим? Янгиликлар - Хитой BBC News O'zbekЎзбекистон, тақдирлар: Чилангарлик осон ишми? Шоҳимардон ҳаёти - BBC News O'zbekЎзбекистон, тақдирлар: Чилангарлик осон ишми? Шоҳимардон ҳаёти - BBC News O'zbekЯнгиликлар: Толибон бошқаруви остида Ҳайит – Ўзбеклар нима дейди? Ўзбеклар ва Дунё Афғонистон BBCЯнгиликлар: Толибон бошқаруви остида Ҳайит – Ўзбеклар нима дейди? Ўзбеклар ва Дунё Афғонистон BBCҚирғизистонда чиқиндидан бойлик олинмоқда, Ўзбекистон қийқимларни нима қилади? BBC News O'zbekҚирғизистонда чиқиндидан бойлик олинмоқда, Ўзбекистон қийқимларни нима қилади? BBC News O'zbekЛондонда маҳкама Хитой мусулмон уйғурларга қандай зулм қилаётганини ўрганади -  BBC News O'zbekЛондонда маҳкама Хитой мусулмон уйғурларга қандай зулм қилаётганини ўрганади - BBC News O'zbekСамарқанд: Учинчи ишим ҳам бўлишини хоҳлайман – Фарангиз ўзи аслида ким? - BBC News O'zbekСамарқанд: Учинчи ишим ҳам бўлишини хоҳлайман – Фарангиз ўзи аслида ким? - BBC News O'zbekЎзбекистон, Усмон Мусҳафи:  Ўтмишдан бугунга қадар.  1-қисм. BBC News O'zbek Duny YangiliklarЎзбекистон, Усмон Мусҳафи: Ўтмишдан бугунга қадар. 1-қисм. BBC News O'zbek Duny YangiliklarЧўккан муҳожир кемаси: Уйини гаровга қўйиб қарз олганди - BBC News O'zbekЧўккан муҳожир кемаси: Уйини гаровга қўйиб қарз олганди - BBC News O'zbekЎзбекистон: Абдулла Қодирий суратини  кўча санъатида муҳрлаган рассом ким?  BBC News O'zbekЎзбекистон: Абдулла Қодирий суратини кўча санъатида муҳрлаган рассом ким? BBC News O'zbekBBC Dunyo TV: Унутилган яманликлар, вируслардан қўрқиш керакми ва TikTokни эгаллаётган диндорларBBC Dunyo TV: Унутилган яманликлар, вируслардан қўрқиш керакми ва TikTokни эгаллаётган диндорларТуркия: Вайрона тагидаларни энди фақат итлар қутқара олади - BBC News O'zbek Dunyo YangiliklarТуркия: Вайрона тагидаларни энди фақат итлар қутқара олади - BBC News O'zbek Dunyo YangiliklarХитой Шинжонда нималар қилмоқда? Бир мусулмон ҳикояси - Дунё, янгиликлар - BBC News O'zbekХитой Шинжонда нималар қилмоқда? Бир мусулмон ҳикояси - Дунё, янгиликлар - BBC News O'zbekIsroil minglab livanlik jarohat olishiga sabab bo'ldimi? - BBC News O'zbekIsroil minglab livanlik jarohat olishiga sabab bo'ldimi? - BBC News O'zbekЎзбекистон: 7 та хорижий университетга қишлоқда қандай грант ютиш мумкин? BBC News O'zbekЎзбекистон: 7 та хорижий университетга қишлоқда қандай грант ютиш мумкин? BBC News O'zbekЎзбекистон, Rost24: Таҳдид қилганлар шахси аниқ - Анора Содиқова билан суҳбат - BBC News O'zbekЎзбекистон, Rost24: Таҳдид қилганлар шахси аниқ - Анора Содиқова билан суҳбат - BBC News O'zbekКўмир, нефть ва газ - иқлим ўзгаришини тўхтатиш учун улардан воз кечоламизми? BBC News O'zbek IqlimКўмир, нефть ва газ - иқлим ўзгаришини тўхтатиш учун улардан воз кечоламизми? BBC News O'zbek IqlimУруш ва мигрантлар: Урушга кўнгилли кетмаганларга қийноқ қўлланилаяптими? Россия - BBC News O'zbekУруш ва мигрантлар: Урушга кўнгилли кетмаганларга қийноқ қўлланилаяптими? Россия - BBC News O'zbekНаврўз аканинг ушалмаётган орзуси: Афғонистон ором бўлса,  албатта,  қайтиб борар эдик -BBCНаврўз аканинг ушалмаётган орзуси: Афғонистон ором бўлса, албатта, қайтиб борар эдик -BBC
Яндекс.Метрика