Загрузка страницы

Қирққиз мажмуаси ёдгорлиги тарихи | Moziyga sayohat

"Мозийга саёҳат" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Ҳар бир миллатни маънавий жиҳатдан юксалтиришда, миллий ғояни таркиб топтиришда ва мамлакат аҳолисини маданият ютуқларидан баҳраманд этишда музейлар ғоят муҳим ўрин тутади. Одамлар музейларга ўтмишни хотирлаб, ҳозирги кунини баҳолаш учун келадилар.
Чунки музейларда халкимизнинг у'тмиши, щаёт тарзи, урф-одатлари билан ызаро боглик бебахо нарсалар, моддий маданиятимиз намуналари сакланади.
Музейлар аҳолини, энг аввало ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини кўп асрлик тарихга эга она халқига, унинг кўп йиллар давомида мустақиллик, миллий давлатчилик қуриш учун кураш тарихига, ватанпарварлик, меҳнат ва маданиятимиз қадриятларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим хизмат қилади.
Музейларнинг ўзига хос жиҳати шуки, унинг асосий фаолияти музей буюмлари деб аталувчи табиий, моддий ва маданий ёдгорликлар намуналари билан боғлиқ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 27-декабрдаги Термиз шаҳрининг 2500 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисидаги № 545- сонли қарори асосида Сурхондарё вилояти Ўлкашунослик музейи археология бўлими базасида Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан 2002 йил 2 апрелда Марказий Осиёда аналоги йуқ бўлган Термиз Археология музейи ташкил этилди ва биринчи Президентимиз И.Каримов иштирокида очилди.
Ҳозирги кунда деярли бутун жаҳонда ўзининг ноёб экспонатлари билан машҳур бўлишга улгурган Термиз Археология музейи кўп жиҳатдан Сурхондарё вилояти Ўлкашунослик (ҳоз.Термиз давлат музей қўриқхонаси)музейи олдида қарздордир.
Сурхондарё вилояти Ўлкашунослик музейи республикамиздаги энг кекса ва мўътабар даргоҳлардан бири бўлиб, 1933 йил 17 сентябрда ташкил этилган. Музей ўзининг фаолияти давомида катта тарихий ва шонли йўлни босиб ўтди. Музейни ташкил этишда унинг биринчи директори Г.В.Парфёнов катта ҳисса қўшди. Қисқа вақт ичида фидойи ўлкашуносларнинг меҳнати туфайли Сурхондарё вилояти ўлкашунослик музейи ўз ўрнини топа билди ва ўлка тарихини ўрганишда айтиш мумкинки, оламшумул ютуқларга эришди.
1933 йилнинг июнь ойида Тошкентда ўтказилган республика музейларининг конференциясида Қарши, Хива ва Термиз шаҳарларида музейлар ташкил этиш ҳақида таклифлар билдирилади.
1933 йилнинг сентябрь ойи бошларида эса Термиз режалаштириш бўлими (Ретплан) ва туман халқ таълими бўлими Г.В.Парфёновнинг Термиз шаҳрида музей ташкил этиш таклифини маъқулладилар.
1935 йилда Сурхондарё округи ташкил этилиши муносабати билан 1935 йил 20 июлда вилоят округкомининг қарори билан Сурхондарё Давлат туманлараро музей округ музейига айлантирилади. Шеробод тумани Ўлкашунослик музейи эса округ музейининг филиалига айлантирилади. Шунингдек, округком округ музейи қошида зоология бўлимини очиш ва зоология бўлими ҳисобида турган ҳайвонларни сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлар учун 10000 р. маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Музей директори Г.В.Парфёнов музейдаги зоология бўлимининг фаолиятини кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлиб Тошкент ҳайвонот боғи фаолияти билан танишди. Зоология бўлими фаолияти учун ажратилган маблағ эвазидан Г.В.Парфёнов Тошкент ҳайвонот боғидан 2 та айиқ, 3 та бўри, 3 та сиртлон ва бошқа ҳайвонлар сотиб олади ва музейнинг зоология бўлими мудири Д.Е.Аралов ва Шеробод тумани Ўлкашунослик музейи директори Г.А.Журавлёв билан Термизга жўнатади. Ушбу юборилган дастлабки ҳайвонлар кейинчалик Термиз шаҳар ҳайвонот боғининг энг биринчи экспонатлари бўлиб қолдилар.
Музей директори Г.В.Парфёнов Москва шаҳрида бўлган чоғида салмоқли ишларни амалга оширади. Жумладан, Москва Шарқ маданияти Давлат музейи билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузилади. Москва Планетарийси билан ҳамкорликда музейнинг астрономия бўлимини очишга келишади.
Бундан ташқари Г.В.Парфёнов Москва Астрономия музейи СССР халқлар музейи ва Москва Давлат университетида бўлиб музейни ривожлантириш масалаларида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама этади. Бутуниттифоқ марказий кутубхонасида бўлиб, Эски Термиз тарихи билан боғлиқ материаллар тўплайди. Москва ҳайвонот боғи фаолиятини ўрганади.

Видео Қирққиз мажмуаси ёдгорлиги тарихи | Moziyga sayohat канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
27 февраля 2022 г. 14:00:16
00:52:42
Другие видео канала
Шоир Фурқат қолдирган халқ мулки | Xalq mulkiШоир Фурқат қолдирган халқ мулки | Xalq mulkiҚарлуқ уруғи тарихи | O'zbek urug'lariҚарлуқ уруғи тарихи | O'zbek urug'lariСталинни ҳақорат қилганликда айбланган Ҳабибулла Ниғматуллаевнинг қисмати | Millat fidoyilariСталинни ҳақорат қилганликда айбланган Ҳабибулла Ниғматуллаевнинг қисмати | Millat fidoyilariҚадимги Хоразм: Гаур қалъа тарихи | Yurgan daryoҚадимги Хоразм: Гаур қалъа тарихи | Yurgan daryoБандихон археологик ёдгорлиги сирлари | O'tmish sirlariБандихон археологик ёдгорлиги сирлари | O'tmish sirlari"Тошкент музейи" мисолида тарих кўзгуси. 2-қисм | Tarix ko'zgusi"Тошкент музейи" мисолида тарих кўзгуси. 2-қисм | Tarix ko'zgusiҚатағон қурбони бўлган прокуратура ходими Урдушбек Салимовнинг қисмати | Millat fidoyilariҚатағон қурбони бўлган прокуратура ходими Урдушбек Салимовнинг қисмати | Millat fidoyilariЎзбек ва хитойлик олимлар Сурхондарёдан қадимий манзилгоҳ топдилар | EkspeditsiyaЎзбек ва хитойлик олимлар Сурхондарёдан қадимий манзилгоҳ топдилар | EkspeditsiyaТангут уруғи тарихи | O'zbek urug'lariТангут уруғи тарихи | O'zbek urug'lariНайман уруғи тарихи | O'zbek urug'lariНайман уруғи тарихи | O'zbek urug'lariИмом Термизий мероси | Xalq mulkiИмом Термизий мероси | Xalq mulkiҚадимги дунёнинг етти мўжизаси тарихи | Qiziqarli tarixҚадимги дунёнинг етти мўжизаси тарихи | Qiziqarli tarixТВ Такси телевикторинаси. 76-кўрсатув | Tv taksiТВ Такси телевикторинаси. 76-кўрсатув | Tv taksiЎзбек қандолатчилиги тарихи | Qadriyatlar beshigiЎзбек қандолатчилиги тарихи | Qadriyatlar beshigi"Репертуар"нинг меҳмони хонанда Шаҳриёрбек Остобкеов (жонли ижро) | Repertuar"Репертуар"нинг меҳмони хонанда Шаҳриёрбек Остобкеов (жонли ижро) | Repertuar"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Воҳиджон Исоқов | Jumboqli quti"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда Воҳиджон Исоқов | Jumboqli qutiҲерман Вамберининг Туркистонга саёҳати | Elchilik tarixiҲерман Вамберининг Туркистонга саёҳати | Elchilik tarixi"Синфдан ташқари"да шоир Ғайрат Мажид  билан | Sinfdan tashqari"Синфдан ташқари"да шоир Ғайрат Мажид билан | Sinfdan tashqariҚатағон қилинган СССР прокурори Бадриддин Шариповнинг қисмати | Millat fidoyilariҚатағон қилинган СССР прокурори Бадриддин Шариповнинг қисмати | Millat fidoyilariТВ Такси телевикторинаси. 66-кўрсатув | Tv taksiТВ Такси телевикторинаси. 66-кўрсатув | Tv taksiШавкат Мирзиёев  Жаҳон банкининг  вице-президенти Антонелла Бассанини қабул қилдиШавкат Мирзиёев Жаҳон банкининг вице-президенти Антонелла Бассанини қабул қилди
Яндекс.Метрика