Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев: Асосий мақсадим - камбағалликни қисқартириш!

3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари тадбир аввалида мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Сўнгги ўн кунда ўрта ҳисобда кунига 70-80 кишида касаллик аниқлангани, ҳали хотиржамликка ўрин йўқлигини таъкидлади.

Охирги бир ойда 32 та чартер рейс орқали 8 мингга яқин, чегара постлари орқали 20 мингдан ортиқ фуқаролар юртимизга олиб келинган. Уларнинг кўпчилигида касаллик топилган. Шунингдек, қарийб 200 нафар халқаро юк ташувчи ҳайдовчида коронавирус аниқланган. Умуман, ҳозирги кунда уй шароитида 26 минг, стационарда 21 минг киши карантинда қолмоқда.

“Қизил” ва “сариқ” ҳудудлар ҳисобланган вилоят, шаҳар ва туманларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш шартлиги яна бир бор айтиб ўтилди.

Пандемия шароитида энг фаровон давлатларда ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш катта муаммо бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда ҳам ишсизлар сони кўпайди. Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишлари. Бу борада комлекс ва ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилган, вазирлар, ҳокимлар ва секторлар раҳбарларининг вазифалари белгилаб берилган.

Камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар ҳамда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш учун рўйхатлар шакллантирилган. Уларга мувофиқ, бугунги кунга қадар шундай оилаларнинг 540 мингтасига 307 миллиард сўмлик кўмак берилди.

Давлатимиз раҳбари асосий мақсад камбағал оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини иш билан таъминлаб, уларни муҳтожликдан чиқариш экани, шунинг учун ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг муаммоси билан алоҳида шуғулланиш зарурлигини таъкидлади.

– Бу синовли даврда рақамлар ортидан қувиш эмас, балки халқни рози қилиш учун чин кўнгилдан ишлаш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Видео Шавкат Мирзиёев: Асосий мақсадим - камбағалликни қисқартириш! канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
3 июня 2020 г. 21:32:10
00:12:33
Другие видео канала
Бурчмулланинг ноёб шаршараси ва табиатини бориб кўрамиз | Borib ko'ramizБурчмулланинг ноёб шаршараси ва табиатини бориб кўрамиз | Borib ko'ramizЁшларни спортга жалб этишда муаммолар борми? | MinbarЁшларни спортга жалб этишда муаммолар борми? | Minbar"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratХоразм хонлигида тангалар қандай зарб қилинган? | Ko'hna manzillarХоразм хонлигида тангалар қандай зарб қилинган? | Ko'hna manzillarШавкат Мирзиёев ва Япония Бош вазири Фумио Кисиданинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтдиШавкат Мирзиёев ва Япония Бош вазири Фумио Кисиданинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтдиСув тагидан топилган Айритом топилмалари тарихи | Xalq mulkiСув тагидан топилган Айритом топилмалари тарихи | Xalq mulkiДонорлар ва донорлик маданияти Ўзбекистонда қандай ривожланмоқда? | Agar...Донорлар ва донорлик маданияти Ўзбекистонда қандай ривожланмоқда? | Agar...Туркча антиқа музқаймоқли ширинлик тайёрлаш сири | Demak-emakТуркча антиқа музқаймоқли ширинлик тайёрлаш сири | Demak-emakЁшлар тарбиясида касбнинг аҳамияти | Ma'rifiy suhbatlarЁшлар тарбиясида касбнинг аҳамияти | Ma'rifiy suhbatlar"Сахро осмони" филмининг олиниш тарихи | Kino tarixidan"Сахро осмони" филмининг олиниш тарихи | Kino tarixidanМутафаккир, мутасаввиф шоир Фаридиддин Аттор | Buyuk siymolarМутафаккир, мутасаввиф шоир Фаридиддин Аттор | Buyuk siymolarШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по обеспечению благоустройства махаллейШавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по обеспечению благоустройства махаллейКўҳна манзил - Самарқандда топилган Бухорхудотларнинг кумуш дирҳамлари тарихи | Ko'hna manzillarКўҳна манзил - Самарқандда топилган Бухорхудотларнинг кумуш дирҳамлари тарихи | Ko'hna manzillarДавлат ва жамоат арбоби Ганжа Ёқубовнинг фаолиятига бағишланади. 1-қисм | Inson azizДавлат ва жамоат арбоби Ганжа Ёқубовнинг фаолиятига бағишланади. 1-қисм | Inson azizРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlar"Ретро шоу" афсонага айланган асарлар. 5-кўрсатув. FINAL | Retro shou"Ретро шоу" афсонага айланган асарлар. 5-кўрсатув. FINAL | Retro shou"Ўзбекистон обидаларидаги битиклар" | Manbalar so'zlaganda"Ўзбекистон обидаларидаги битиклар" | Manbalar so'zlagandaТарихчи Абу Тоҳир Хожа Самарқандий | Buyuk yurt allomalariТарихчи Абу Тоҳир Хожа Самарқандий | Buyuk yurt allomalariАбадият оралаб кўҳна Пискентнинг кечаси ва бугуни | Abadiyat oralabАбадият оралаб кўҳна Пискентнинг кечаси ва бугуни | Abadiyat oralabҚатағон қурбони прокурор Отахон Жабборовнинг қисмати | Millat fidoyilariҚатағон қурбони прокурор Отахон Жабборовнинг қисмати | Millat fidoyilariКўҳна манзил - Тарағай қишлоғининг тарихи | Ko'hna manzillarКўҳна манзил - Тарағай қишлоғининг тарихи | Ko'hna manzillar
Яндекс.Метрика