"Асабимга ўйнама". Қаршида мухбир ИИБ ходимларининг таҳдидига учраб, мажбурий тарзда олиб кетилди
Бугун 16 апрель куни Қарши шаҳридаги “Кўк гумбаз” масжидидан Рамазон ойининг биринчи жума намози ҳақида репортаж тайёрлаётган «Дарё» интернет-нашрининг мухбири Отабек Қўлдошев ИИБ ходимларининг жиддий қаршилигига учради. «Nasafnews» воқеа юзасидан мухбирнинг ўзидан интервью олди.
"Журналистик фаолиятимиз давомида кўп урғу берамиз, агар тасвирга тушириш мумкин эмас деган белги бўладиган бўлса, биз у ерда суратга олмаймиз. Агар суратга оладиган бўлсак, кимдандир рухсат олиш талаб этилса, сўраган ҳолда тасвирга туширамиз. Бугун Рамазон ойининг биринчи жума намози ҳақида фоторепортаж тайёрлашимиз керак эди. Асосий мақсад шу эди. Мен ўша жараённи ичкарига масжидга кириб, бевосита суратга олиб, ҳолатни олиб чиқаётган жараёнимда қаршиликка учрадим",- дейди Отабек Қўлдошев.
Мухбирга кўра, ИИБ ходимлари масжидга кираётган вақтида унга қаршилик кўрсатишмаган. Иш фаолиятини якунлаётган вақтда эса рухсат талаб этилган. Мухбир суратларни нима мақсадда олаётганини тушунтириб, автомобилидан мухбирлик гувоҳномасини олиб келганида ИИБ ходимлари чегарадан чиққан.
Мухбир ИИБ ходимларининг бирига “бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?” деб юзланган.
Шунда ИИБ ходими қўполлик билан “ҳужжатсиз келма биринчидан, мани асабимга ўйнама” деб унинг телефонини қўлидан юлиб олган. Ва ёнидагиларга уни машинага олиб бориб тиқишни буюрган.
Отабек Қўлдошевнинг айтишича, Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова воқеадан хабар топгач, Қарши шаҳар 1-сонли ИИБга етиб келган.
"Мен ахборот хизматига айтдим, ҳозир ҳамма блогер ва журналистларда савол туғилади. Мени ўзимда ҳам шахсан савол туғилади. Яъни, мени олиб келган профилактика инспектори билан хизмат машинадаги рулда ўтирган ички ишлар ходимини чақирсак, нима мақсадда олиб келди улар, уларга нима учун “олиб бориб, тиқиб ташла” деган топшириқни беришди, шу масалага ойдинлик киритсак, деган бир фикрни айтдик. Лекин, афсуски, ахборот хизмати раҳбари “бу масала бу ерда кўрилмайди. Биз ўзимиз расмий муносабат берамиз”, деб воқеа жойидан кетди", - деб қўшимча қилади Отабек Қўлдошев.
Воқеа содир бўлгандан кейин вилоятдаги журналист ва блогерлар Қарши шаҳар 1-сонли ИИБга йиғилган. Улар нима учун журналист бўлимга мажбурлаб олиб келингани ҳақида бўлим мутасаддиларидан изоҳ олишга уринишди. Лекин жавобларнинг барчаси бир хил бўлди. Қўшимча маълумотларни Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати бериши айтилди. ИИБ ахборот хизмати эса мухбирларнинг саволларини очиқ қолдирган ҳолда воқеа жойидан кетиб қолганини таъкидлади «Nasafnews» мухбири билан суҳбатлашган Отабек Қўлдошев.
Мухбирга тақдим этилган хизмат гувоҳномаси эса ИИБ ходимлари томонидан олиб қўйилгандан сўнг, ҳалигача қайтариб берилмаяпти.
Ички ишлар вазирлиги ушбу ҳолат юзасидан баёнот берди.
"Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида "Дарё" интернет-нашри мухбири Отабек Қўлдошев билан суҳбат жараёнида касб этикасини бузган ички ишлар органи ходимининг ҳаракатлари ўрганиб чиқилиб, ҳуқуқий баҳо берилади",- дейилади вазирлик хабарида.
Видео "Асабимга ўйнама". Қаршида мухбир ИИБ ходимларининг таҳдидига учраб, мажбурий тарзда олиб кетилди канала Nasafnewsuz

Показать
Комментарии отсутствуют
Информация о видео
Другие видео канала
Qarshida jurnalistga ichki ishlar xodimi kuch ishlatdiХоразмда юк ташувчи хайдовчиларни норозилиги юзага келдиToshkent tumanidagi 26-maktab direktorini jinoyatchiga chiqarishdiТАДБИРКОРНИ 1,5 ТОННА СУТИ БИЛАН ШТРАФНОЙГА ТИҚҚАН ГАИ"ЧИРИТВОРАДИГАН" "ГАИ" УЗР СӮРАДИАндижонда фуқарони қийнаб ўлдирган ички ишлар ходимлари устидан суд бошландиБировни хотини билан ўйнашган ИИБ ходими СурхондарёТАКСИСТ, ДАРЁТРАНС ХОДИМИНИ ПРОКУРАТУРАГА ПОРА БИЛАН УШЛАБ БЕРДИ.жахонгир отажонов тошкент хокимига мурожаьт килди, дарё уз янгилиелари, кун уз янгиликлари 2021ДИҚҚАТ СЕКРЕТ ! МАНА ЎША ОТАБЕК САТТОРИЙ СУРХАНДАРЁНИ ТИТРАТГАН ВИДЕО -- ХИЧ КИМ КЎРМАГАНМИ ?ВСПОМИНАЕМ БОЙ... ГАИ БИЛАН МАҚСУД МУЗАФФАРОВ ЎРТАСИДАГИ ЎША МАШҲУР ЖАНГНИ ЭСЛАЙМИЗ..."Сўйиб кетамиз деб айтишди". Қашқадарёда ўқувчиларга 2 баҳо қўйган ўқитувчи калтакланди (Видео)"No comment": Ko‘chalarimizda ro‘y berayotgan holatlarСурхондарё. "Довюрак аёл" ҳокимият олдида, уни ким қамайман деди?!NON TOPAMAN DEB NOM TOPOLMAGANLAR // AMIRXON UMAROV SHOUSI // OCHIQCHASIGA GAPLASHAMIZҒУЗОР ТУМАНИ ҲОКИМИНИ ТАНИЙСИЗМИ?ИНТЕРНЕТДА ШАРМАНДА БУЛГАН МАҲАЛЛА РАИСИ НИМА ҚИЛГАНИНИ КЎРИНГСРОЧНО ВИДЕО ! САТТТОРИЙ АДВОКАТИГА ХУЖУМ БОШЛАНДИ БУТУН ЎЗБЕКЛАРГА ХАММАСИНИ АЙТИБ БЕРДИ...DARYO.UZ мухбири ИИБ қуполлигига учради. Тез кўринг тарқатингҚАШҚАДАРЁДА ДАРЁ ТРАНС ХОДИМЛАРИДАН ЖАБРЛАНГАН ҲАЙДОВЧИ 3-қисм