Загрузка страницы

Ўзбекистон: Уйи бузилган тадбиркор Тошкент шаҳар ҳокими билан нега учраша олмаяпти?

Ўзбекистон: Уйи бузилган тадбиркор Тошкент шаҳар ҳокими билан нега учраша олмаяпти?

Тошкентда қурилаётган уч қаватли уйи оғзаки буйруқ билан бузилган тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев пойтахт ҳокими Ортиқхўжаев билан учраша олмаяпти. Тошкент шаҳар ҳокимияти Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 15 апрель куни фаоллар билан йиғилишга нима учун келмаганига изоҳ берди.
Изоҳда айтилишича, 12 апрель куни ёзилган мактуб, ҳокимият канцеляриясига 15 апрель куни эрталаб ташлаб кетилгани учун учрашувга ҳокимиятдан ҳеч ким бормаган.
"Учрашувга 12 апрелда ёзилган таклиф хати ҳокимлик канцеляриясига 15 апрель куни эрталаб ташлаб кетилган. Ҳокимият иш Регламентига кўра, кун давомида қабул қилиб олинган мурожаат ва таклифлар ҳамда бошқа хат-ҳужжатлар рўйхатга олиниб, тегишли масъуллар белгиланиб, ҳокимнинг котибиятига йўналтирилади. Йиғилган корреспонденция кун охирида тегишли топшириқ ва жавобларни олиш учун ҳокимга тақдим этилади. Шуни инобатга олган ҳолда учрашув бўйича таклифни 3-4 кун олдин жўнатиш мақсадга мувофиқ бўлар эди", дейилади унда.
15 апрелда ғарб дипломатик ваколатхоналари, фуқаролик жамияти вакиллари¸ тадбиркор ва журналистлар иштирокида ўтказилган тадбир ўтказилган эди.
Унда кейинги йилларда ўзбекистонликлар орасида энг кўп эътироз ва норозиликка сабаб бўлаëтган бузилиш ва қурилишлар жараëни муҳокама қилинган.
Тадбир ташаббусчилари учрашувга Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева номига таклифнома ёзилганлигини, бироқ улар келмагаганини айтган эди.
Учрашувда ис газидан етти киши ҳалок бўлиши натижасида Тошкентда қурилаётган 3 қақатли уйи оғзаки буйруқ билан тунда бузиб ташланган тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев ҳам қатнашган.
5 апрель куни матбуот анжумани ўтказган ҳоким Жаҳонгир Ортиқхужаев Хўжаевни танимаслиги лекин у билан мулоқотга ҳозирлиги ва истаса журналистлар олдида, истаса якка ҳолда гаплашишга тайёрлигини билдирганди.
Бироқ орадан 2 ҳафтадан кўпроқ вақт ўтса ҳам учрашув содир бўлмаяпти.
Муҳаммадбобур Хўжаев Тошкент шаҳар ҳокимиятига бир неча маротаба қўнғироқ қилиб ҳоким билан учрашишга ҳаракат қилгани, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаётганини билдирди.
Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати эса тадбиркор ҳокимиятга қўнғироқ қилмаганини билдирди.
Хўжаев Би-би-сига 11 апрел куни Тошкент шаҳар ҳокимияти қабулхонасига қилган қўнғироқлари тарихи акс этган скриншотларни юборди.
Улардан тадбиркор ростдан ҳам ҳокимиятга тегишли 210 01 10 телефон рақами билан 3 дақиқа гаплашганини кўриш мумкин.
Ушбу маълумотларни эшитган Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати "ким гаплашган ва нима бўлганининг тагига етишини" маълум қилди.
Тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев ҳоким мулоқот қилишга тайёрлигини айтиб турган бир вақтга, унга нисбатан ҳокимият томонидан босим ва ёлғон хабарлар тарқатиш давом этаётганини айтмоқда.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Видео Ўзбекистон: Уйи бузилган тадбиркор Тошкент шаҳар ҳокими билан нега учраша олмаяпти? канала BBC Uzbek
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
19 апреля 2019 г. 17:56:52
00:04:36
Другие видео канала
“OXIRGI RAUND”: SHAHAR HOKIMI QURILISHLARI BUZILGAN INVESTOR BILAN KAMERA QARSHISIDA BAHSLASHDI“OXIRGI RAUND”: SHAHAR HOKIMI QURILISHLARI BUZILGAN INVESTOR BILAN KAMERA QARSHISIDA BAHSLASHDITOSHKENTDA "SNOS":  AHOLI NEGA NOROZI?TOSHKENTDA "SNOS": AHOLI NEGA NOROZI?Ҳокимият тадбиркорнинг мулкини талон-тарож қилди! Андижон ҳокими берган ваъдасини бажардими?Ҳокимият тадбиркорнинг мулкини талон-тарож қилди! Андижон ҳокими берган ваъдасини бажардими?"YOPIQ ESHIKLAR ORTIDA"GI SUHBAT NATIJASI QANDAY BO'LDI?"YOPIQ ESHIKLAR ORTIDA"GI SUHBAT NATIJASI QANDAY BO'LDI?Эксклюзив: Эркинжон Турдимов билан бир кунЭксклюзив: Эркинжон Турдимов билан бир кунTOSHKENTDA TADBIRKOR QURAYOTGAN UYLAR BUZIB TASHLANDITOSHKENTDA TADBIRKOR QURAYOTGAN UYLAR BUZIB TASHLANDIСамарқанд вилоят ҳокими ҳам асабийлашаркан...Самарқанд вилоят ҳокими ҳам асабийлашаркан...Тошкент шаҳар ҳокимининг навбатдаги қабули ташкил этилдиТошкент шаҳар ҳокимининг навбатдаги қабули ташкил этилдиПрокуратура Тошкент шаҳар ҳокимига чора кўрадими?Прокуратура Тошкент шаҳар ҳокимига чора кўрадими?Ҳокимнинг бир куни. Тошкент вилояти ҳокими билан...Ҳокимнинг бир куни. Тошкент вилояти ҳокими билан...Jahongir Ortiqxo'jayev Toshkent shahri uchun shaxsiy mablag'laridan qancha sarfladi? (Full Version)Jahongir Ortiqxo'jayev Toshkent shahri uchun shaxsiy mablag'laridan qancha sarfladi? (Full Version)Тошкент ҳокимининг ўлим таҳдиди ҳукумат юзини очиб бердими? - BBC UzbekТошкент ҳокимининг ўлим таҳдиди ҳукумат юзини очиб бердими? - BBC UzbekШавкат Мирзиёев: Тадбиркор йўлига тўсиқ бўлиш давлат сиёсатига хиёнат қилиш демакдирШавкат Мирзиёев: Тадбиркор йўлига тўсиқ бўлиш давлат сиёсатига хиёнат қилиш демакдирҚудратли генерал Парпиев истеъфоси ортидан унинг икки полковник жияни ишдан олиндиҚудратли генерал Парпиев истеъфоси ортидан унинг икки полковник жияни ишдан олиндиАндижон ҳокими коллеж директорларини ҳақорат қилдиАндижон ҳокими коллеж директорларини ҳақорат қилдиТОШКЕНТ ШАХАР ХОКИМ КИЗИНИНГ ШАХОНА ХАЁТИТОШКЕНТ ШАХАР ХОКИМ КИЗИНИНГ ШАХОНА ХАЁТИМуҳаммад Солиҳ нега бугун Мирзиёев истеъфосини талаб қиляпти? Ўзбекистон, сиёсат BBC News O'zbekМуҳаммад Солиҳ нега бугун Мирзиёев истеъфосини талаб қиляпти? Ўзбекистон, сиёсат BBC News O'zbekPOYTAXT HOKIMI AHOLINI TUSHUNMAYAPTIPOYTAXT HOKIMI AHOLINI TUSHUNMAYAPTIХоразмдан Тошкентга юриш бошлаганлар ИИБ томонидан ушландиХоразмдан Тошкентга юриш бошлаганлар ИИБ томонидан ушландиНегатив 11: Пойтаҳт хокими журъатни кимдан олди?Негатив 11: Пойтаҳт хокими журъатни кимдан олди?
Яндекс.Метрика