Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев Владимир Воронковни қабул қилди

15 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қайтганларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Минтақавий экспертлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган БМТ Бош котибининг ўринбосари – Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди.

Учрашув аввалида Владимир Воронков давлатимиз раҳбарига Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистоннинг БМТ институтлари ва тузилмалари билан, энг аввало, терроризм ва бошқа трансмиллий хатар ва таҳдидларга қарши кураш соҳасидаги амалий ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Терроризмга қарши кураш бошқармаси фаолиятини қўллаб-қувватлагани учун мамлакатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, Владимир Воронков Минтақавий экспертлар кенгашини ташкил этиш ташаббуси амалга оширилгани учун Ўзбекистон томонига алоҳида миннатдорлик билдирди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ушбу ноёб механизмнинг биринчи йиғилиши муваффақиятли якунлангани таъкидланди.

БМТ Бош котибининг ўринбосари, шунингдек, Ўзбекистоннинг можаролар ҳудудларидан фуқароларни қайтариш, уларни реабилитация қилиш ва жамиятга қайта интеграция қилиш, жумладан, бунда маҳалла институтининг кенг имкониятлари ва салоҳиятидан фойдаланиш бўйича саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Ўзбекистон ва БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликнинг янги йўналишларини назарда тутувчи 2024–2025 йилларга мўлжалланган янгиланган "йўл харитаси" имзолангани мамнуният билан қайд этилди.

Ёшларни экстремизм ва терроризм ғояларининг бузғунчи таъсиридан ҳимоя қилиш, кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва БМТ институтларида ёш мутахассислар учун стажировкалар ташкил этишга қаратилган қўшма тадбирларни ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Афғонистон масаласи юзасидан фикр алмашилди. Бу мамлакатдаги вазиятга халқаро эътиборни кучайтириш, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Видео Шавкат Мирзиёев Владимир Воронковни қабул қилди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
15 мая 2024 г. 21:53:58
00:03:25
Другие видео канала
"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratЖалойир уруғи тарихи | O'zbek urug'lariЖалойир уруғи тарихи | O'zbek urug'lariШавкат Мирзиёев принял делегацию Китайской Народной РеспубликиШавкат Мирзиёев принял делегацию Китайской Народной РеспубликиБухоро Амирлиги ва Россия Империяси ўртасидаги дипломатик алоқалар тарихи | Elchilik tarixiБухоро Амирлиги ва Россия Империяси ўртасидаги дипломатик алоқалар тарихи | Elchilik tarixiТошкентнинг Қорасарой, Тахтапул ва Лабзак дарвозалари тарихи | Abadiyat oralabТошкентнинг Қорасарой, Тахтапул ва Лабзак дарвозалари тарихи | Abadiyat oralabЎзбекистонда транспорт логистикаси билан боғлиқ қандай муаммолар мавжуд? | MinbarЎзбекистонда транспорт логистикаси билан боғлиқ қандай муаммолар мавжуд? | MinbarҚиёси йўқ шоир, мутафаккир ва жамиятшунос олим Мирзо Абдулқодир Бедил. 2-қисм | Buyuk siymolarҚиёси йўқ шоир, мутафаккир ва жамиятшунос олим Мирзо Абдулқодир Бедил. 2-қисм | Buyuk siymolarЯқин кунларгача эътиборсиз қолдирилган Ғўзапоя масжиди тарихи | Ko'hna manzillarЯқин кунларгача эътиборсиз қолдирилган Ғўзапоя масжиди тарихи | Ko'hna manzillarБойсун элининг машҳур гиламчи ҳунарманди | Qadriyatlar beshigiБойсун элининг машҳур гиламчи ҳунарманди | Qadriyatlar beshigiТуяқушларни кўрамиз, тухумидан таом тайёрлаймиз | Borib ko'ramizТуяқушларни кўрамиз, тухумидан таом тайёрлаймиз | Borib ko'ramizТунда кафе олдида бегона шахсни калтаклаган безорининг очиқ суди | Odil sudlovТунда кафе олдида бегона шахсни калтаклаган безорининг очиқ суди | Odil sudlovРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarМуштарак илдиз, уйғун эътибор | Chegara bilmas tarixМуштарак илдиз, уйғун эътибор | Chegara bilmas tarixҚаҳва маҳсулотининг сифати талабга жавоб берадими? | Sifat nazoratiҚаҳва маҳсулотининг сифати талабга жавоб берадими? | Sifat nazoratiКўз жарроҳлиги: Катарата касаллиги нимага кўпаймоқда? | Salomatlik formulasiКўз жарроҳлиги: Катарата касаллиги нимага кўпаймоқда? | Salomatlik formulasiБердақ театрининг директори Асан Ниятуллаев билан янгича ракурс | Yangicha rakursБердақ театрининг директори Асан Ниятуллаев билан янгича ракурс | Yangicha rakurs“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 1-қисм | Kino tarixidan“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 1-қисм | Kino tarixidan"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи" янги талқинда | Tarix va yangi talqin"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи" янги талқинда | Tarix va yangi talqinХизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммолар ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingХизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммолар ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingБухоро амирининг ёзги саройи - Сетораи Моҳи Хосса ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktБухоро амирининг ёзги саройи - Сетораи Моҳи Хосса ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktКўчатчи боғбон тадбиркор қандай ишлаши керак? | Mening bog'imКўчатчи боғбон тадбиркор қандай ишлаши керак? | Mening bog'im
Яндекс.Метрика