Загрузка страницы

Хоразм бахшичилик санъати тарихи | Qadriyatlar beshigi

"Қадриятлар бешиги" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Достон ўзбек халқининг кенг тарқалган ва йирик жанрларидан биридир. Унинг яратилиши халқимизнинг маънавий-маиший қиёфаси, ижтимоий-сиёсий курашлари, ахлоқий-эстетик қарашлари, адолат ва ҳаққоният, озодлик ва тенглик, қаҳрамонлик ва ватанпарварлик ҳақидаги идеаллари билан чамбарчас боғлиқдир.
Достон мураккаб санъат асари бўлиб, унинг достон бўлиши учун адабий матн, шеър, мусиқа, айтим йўли лозим, шу туфайли достон ижрочиси – бахши-шоир (достончи, жиров, юзбоши, санновчи, бакси) бир вақтида бадиҳагўй ҳикоячи, шоир, овозга эга бўлган хонанда, мохир созанда ва маълум даражада актерлик маҳоратидан хабардор бўлган санъаткордир. Чунки у ўзининг санъати билан тингловчини ром этиб, унга завқ-шавқ бахшида этади.
Бахши – терма, қўшиқ ва достонларни сақловчи, ёддан куйловчи, айтувчи, авлоддан-авлодга етказувчи санъаткор, халқ достончиси. Унинг ширали овози, дўмбирасидан таралаётган куй инсон қалбини беихтиёр тўлқинлантиради, жунбушга келтиради. Бахши халқ турмуши ва маданиятини, ўзи яшаб турган юрт тарихини ва бирор чолғу чалишни билиши, хонандалик санъатини пухта эгаллаган бўлиши керак. У жонли халқ тилининг турли шаклларидан, сўз ўйинлари ва қочиримларидан, халқ мақоллари ва ибораларидан унумли фойдалана олиши лозим. Тингловчиларни ром этувчи оҳанг топа билиш, достонни жозибали ва қизиқарли қилиб айтиш достон айтишнинг асосий талабларидан. Бу эса, ўз навбатида табиий истеъдод, кучли идрок, мунтазам равишда қунт ва чидам билан машқ қилишни талаб этади. Она юртга садоқат, муҳаббат, дўстлик, биродарлик, қаҳрамонликни тараннум этувчи хилма-хил мазмундаги достонларни бахшилар севиб куйлайдилар. Бахшилар томонидан ижрочилик ижоди бахшичилик санъати дейилади. Масалан, Пўлкан шоир етмишдан ортиқ достонни ёддан билган. Ҳар бир достон икки-уч минг сатрдан тортиб, ўн-ўн беш, ҳатто йигирма минг мисрагача шеърни, қарийб шунча назм қисмни ҳам ўз ичига олишини ҳисобга олсак, халқ бахшиларининг салоҳияти, ҳайратомуз ёдлаш ва эсда сақлаш қобилияти, ижод қилиш қудрати ўз-ўзидан аён бўлади. Ўзбекистон халқ бахшилари Бола бахши Абдуллаев, Шоберди Болтаев, Абдуназар Поёнов, Боборайим Маматмуродов, Қора бахши Умиров, Абдуқаҳҳор ва Абдумурот Раҳимовлар, Шомурод Тоғаев, Зиёдулла Исломов, Норбек бахши Абдуллаев, Қаландар бахши Норметов, Қодир бахши Раҳимов бетакрор ижролари билан бахшичилик санъати ривожига муносиб ҳисса қўшдилар.
Юртимизнинг Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида бахшичилик санъати ривожланган бўлиб, ҳозирги кунда Булунғур, Қўрғон, Шаҳрисабз, Қамай, Чироқчи, Деҳқонобод, Шеробод, Бойсун, Жанубий Тожикистон, Хоразм ҳамда Қорақалпоқ достончилик мактаблари мавжуд. Улар бир-биридан ижро усуллари ва репертуарлари билан фарқланадилар. Жумладан, Булунғур достончилик мактаби азалдан қаҳрамонлик достонларини ижро этиб келгани билан машҳур. Эргаш Жуманбулбул ўғли ва Пўлкан шоирлар номи билан боғлиқ бўлган Қўрғон достончилик мактабида, асосан, лирик ишқий қиссалар куйланади.
Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд бахшичилик мактаби вакиллари дўмбира жўрлигида бўғиқ, яъни ёпиқ овозда терма-қўшиқ ижро этиб, очиқ овозда достон жараёнига таъриф берадилар. Қашқадарё бахшичилик санъати етук достон ижрочиси бўлмиш, Қодир бахши Раҳимов номи билан боғлиқ. Унинг хотираси етмишдан ортик достонлар сақланган. Ҳозирги кунда Қодир бахши анъаналарини унинг ўғиллари, Абдуқаҳҳор, Абдумўмин ва Бахромлар давом этмоқдалар. Сурхондарё бахшичилиги Шеробод-Бойсун мактаби билан боғлиқ ва унинг асосчиси Шерна бахши бўлган, унинг анъаналарини шогирд (Қора бахши, Чори бахши, Шоберди Болтаев, Абдуназар Поёнов, Боборайим Маматмуродов ва б.)лари ҳозирги кунда давом этмоқдалар.

Видео Хоразм бахшичилик санъати тарихи | Qadriyatlar beshigi канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
10 июля 2021 г. 12:00:25
00:22:25
Другие видео канала
QALANDAR BAXSHI jonli ijro arxivQALANDAR BAXSHI jonli ijro arxivҲалқаро бахшичилик санъати фестивали очилишиҲалқаро бахшичилик санъати фестивали очилишиAbdulloh Domla | Эшитиб Рохатланасиз | Янги Дарс | 2021Abdulloh Domla | Эшитиб Рохатланасиз | Янги Дарс | 2021Mister Qaxa - Raqqosalar bilan Qashqadaryoda to'yda 2021Mister Qaxa - Raqqosalar bilan Qashqadaryoda to'yda 2021HOJIBOY TOJIBOYEV & G'IYOS BOYTOYEV "XALQLAR DO'STLIGI"SROYIDA.HOJIBOY TOJIBOYEV & G'IYOS BOYTOYEV "XALQLAR DO'STLIGI"SROYIDA.SHOBERDI BAXSHI BOLTAYEV "ALPOMISH" DOSTONIDAN -1SHOBERDI BAXSHI BOLTAYEV "ALPOMISH" DOSTONIDAN -1Йўлчи Ортиқов - "Тоғлик куёв"га Мадина Мухторовадан бошқа актриса таклиф қилинганЙўлчи Ортиқов - "Тоғлик куёв"га Мадина Мухторовадан бошқа актриса таклиф қилинганГаз, свет, сув, иш...Наманганлик отахон Шавкат Мирзиёевдан нималарни сўради?Газ, свет, сув, иш...Наманганлик отахон Шавкат Мирзиёевдан нималарни сўради?Шавкат Мирзиёев қурилаётган "Янги Ўзбекистон" яна бир бор ташриф буюрдиШавкат Мирзиёев қурилаётган "Янги Ўзбекистон" яна бир бор ташриф буюрдиЎзбекистон Республикаси Халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев билан бир кунЎзбекистон Республикаси Халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев билан бир кунДубляжчилар - бизнинг соҳамизга саводсизлар бостириб киришяпти!Дубляжчилар - бизнинг соҳамизга саводсизлар бостириб киришяпти!Фирдавсийнинг "Шоҳнома" асарининг туркий тошбосма  тарихи | XazinaФирдавсийнинг "Шоҳнома" асарининг туркий тошбосма тарихи | Xazina"Oshiq G'arib va Shohsanam" dostoni - Otaxon baxshi Matyoqubov"Oshiq G'arib va Shohsanam" dostoni - Otaxon baxshi MatyoqubovҚўнғиротлар сулоласи даврида Хива хонлиги. 3-қисм | Tarixiy savolҚўнғиротлар сулоласи даврида Хива хонлиги. 3-қисм | Tarixiy savolNORVOY SHOIRNORVOY SHOIRҒалладан бўшаган ерларни ёққан шахсга қандай жавобгарлик бор? | Reyd vaqtiҒалладан бўшаган ерларни ёққан шахсга қандай жавобгарлик бор? | Reyd vaqtiЭРКИН КОМИЛОВ ВА ГАВҲАР ЗОКИРОВА ЯНГИ СПЕКТАКЛДА БОШ РОЛНИ ЎЙНАШМОҚДА.ЭРКИН КОМИЛОВ ВА ГАВҲАР ЗОКИРОВА ЯНГИ СПЕКТАКЛДА БОШ РОЛНИ ЎЙНАШМОҚДА.УСТОЗ КОМИЛЖОН ОТАНИЁЗОВНИ ЭСЛАБУСТОЗ КОМИЛЖОН ОТАНИЁЗОВНИ ЭСЛАБBeruniyNet | Прямой эфир (тест) / Beruniy Qo'shiqlariBeruniyNet | Прямой эфир (тест) / Beruniy Qo'shiqlariБОКСЧИЛАР ФУТБОЛЧИЛАРГА ҚАРШИБОКСЧИЛАР ФУТБОЛЧИЛАРГА ҚАРШИ
Яндекс.Метрика