Загрузка страницы

"Кўнгил кўчалари" 1-қисм | "Ko'ngil ko'chalari" 1-qism

"Кўнгил кўчалари" видеофилми. 1-қисм
"Маҳалла" телеканали
Сценарий муаллифи Машраб Бобоев
Саҳналаштирувчи режиссёр Маҳкам Маҳамедов
Саҳналаштирувчи оператор Рафаил Камолов
Рассом Рустам Раҳимов
Бастакор Анвар Ғаниев
Овоз режиссёрлари Рихсиҳўжа Умархўжаев, Турсунбой Ўтбосаров, Мухтор Орипов, Забихилла Абдуллаев.
Ролларда:
Файзулла Аҳмедов
Тўти Юсупова
Маҳмуд Исмоилов
Шоҳида Узоқова
Маҳфуза Боботуллаева
Раъно Ярашева
Равшан Жкўраев
Ҳожиакбар Комилов
Фатхулла Маъсудов
Алишер Узоқов ва бошқалар...
Машраб Бобоев 1941 йилда Самарқанд вилоятининг Челак туманида туғилди. 1956 йилда ўрта мактабни тугатиб, колхозда тракторчилик қилди, кутубхонада ишлади. Тошкент Маданият техникумида (1958–1960), Санъат институтининг актёрлик факультети кечки бўлимида (1960–1965) таҳсил олди. Таҳсил давомида заводларда, шунингдек, республика Халқ ижоди уйида ишлади. 1965 йилда Самарқандга қайтиб, вилоят Халқ ижоди уйида, вилоят газетасида хизмат қилди.
1967 йилда яна Тошкентга қайтиб, “Ёш гвардия” (ҳозирги “Янги аср авлоди”) нашриётида, “Шарқ юлдузи” журналида, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, Ёзувчилар уюшмасида, Маданият ишлари вазирлигида, Ҳамза номидаги театрда, Ёш томошабинлар театрида, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида фаолият юритди.
Машраб Бобоевнинг “Онамга хат” номли биринчи шеърий тўплами 1971 йилда нашр этилди. Шундан сўнг “Баҳор кайфияти” (1974), “Гурунг”, “Пахтам менинг – бахтим менинг” (1975), “Кечки троллейбус” (1977), “Бағишлов” (1978), “Олисдаги чироқ” (1980), “Сўз” (1982), “Мен билган сир” (1990), “Қани менинг юлдузим”, “Номсиз юлдузлар” (1991) каби шеърий, насрий китоблари дунёга келди. “Ўттиз ёшлилар”, “Ер томири”, “Тошкентдан келган меҳмон”, “Гурунг”, “Тунис президенти” (“Мушкул савдо”), “Бизнинг ҳовли” (“Онаизор”), “Ўз уйингдасан”, “Қани менинг юлдузим?”, “Суянч тоғлари” каби саҳна асарлари пойтахт ва вилоят театрларида намойиш этилди.
Машраб Бобоев, шунингдек, “Ирода”, “Севги нидоси” (А. Навоийнинг “Сабъаи сайёр” достони асосида миллий балет) номли телевизион бадиий фильмлар ҳамда олтмиш қисмли биринчи ўзбек миллий телесериали – “Кўнгил кўчалари” муаллифи ҳамдир.
Серқирра ижодкор Машраб Бобоев таржимон сифатида В. Катаевнинг “Хаёл чечаклари” романини, Муин Бсисунинг “Ташриф қоғози”, Отар Чиладзенинг “Рангли дунё” шеърий китобини ва йигирмадан ортиқ хориж драматурглари асарларини она тилимизга ўгирди.
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz
Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг!
Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси.
www.mtrk.uz

Видео "Кўнгил кўчалари" 1-қисм | "Ko'ngil ko'chalari" 1-qism канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
6 июня 2020 г. 19:15:02
00:47:39
Яндекс.Метрика