Загрузка страницы

Кўлота ва Корис қишлоқлари тарихи | Bir qishloq tarixi

"Бир қишлоқ тарихи" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Бугун биз ижодий гуруҳимиз вакиллари ҳамкорлигида қадимда буюк юрт ҳисобланмиш Пискент ҳудудига ташриф буюрдик.
ПИСКЕНТ ТУМАНИ — Тошкент вилоятидаги туман. 1926 й. 29 сент. да ташкил этилган. Шим. ва шим.-шарқцан Оҳангарон ва Ўрта Чирчиқ, ғарбдан Оққўрғон, жан.-ғарбдан Бўка туманлари, жан. дан Тожикистон Республи-касининг Суғд вилояти билан чегарадош. Майд. 0,79 минг км2. Аҳолиси 86,3 минг киши (2003). Пискент туманида 1 шаҳар (Пискент), 6 қишлоқ фуқаролари йиғини (Дўнгқўрғон, Керовчи, Муротали, Кориз, Оқтепа, Сайд) бор. Туман маркази — Пискент ш.
Табиати. Туман ҳудуди Қурама тоғ тизмаларининг этакларида ва Оҳангарон дарёсининг чап соҳилида, ЧирчиқОҳангарон водийси бошланадиган ерда жойлашган. Ер усти шарқдан ғарбга томон қия. Ўртача бал. 300—2500 м. Шарқий қисми Қурама тоғлари, адирлар, чўл, яйловлар билан банд. Рельефи бир оз паст-баланд, эски даре ўзанлари, жар ва жилғалар билан парчаланган. Туманнинг ғарбий қисмида суғориладиган ерлар жойлашган. Тупроклари, асосан, типик бўз тупроқлар, пастқам жойларда ўтлоқи, ботқоқ-ўтлоқи, аллю-виал тупроклар. Туманнинг чекка шарқида тўқ бўз тупроқлар ва қўнғир тупроқлар тарқалган бўлиб, бу ерлардан яйлов сифатида фойдала-нилади. Курама тоғидан Оҳангарон дарёси оқиб ту-шади, тоғ сойларидан Қизота, Ковулди, Олмалиқсой, Парганда, Қорақиёсой оқиб ўтади. Анҳор, Бўка, Шўр, Ўртаариқ, Бўржар сингари қад. ка-наллар, Шим. Тошкент канали бор. Шим. чегараси бўйлаб Тошкент сув омбори («Тошкент денгизи») жойлашган. Иқлими мўьтадил иссиқ, қуруқ. Йиллик ўртача т-ра 13,5°; июлнинг ўртача т-раси 27°, энг юқори т-ра 41,Г, янв. ники —1,0°, энг паст т-ра —27,2°. Вегетация даври 210—220 кун. Йиллик ёғин 350 мм. Ёввойи ўсимликлардан текисликларда қамиш, даштда шувоқ-шўра, тоғ олди ерларида бўтакўз, даре ва сойларнинг водийларида арча, дўлана, заранг, олча, олма, четан (рябина) ва б. усади. Ёввойи ҳайвонлардан дарё қайирларида бўри, чиябўри, юмронқозиқ, қуён, тўқай мушуги, ўрдак, ғоз, қирговул, тогларда каклик, бедана, майна, лойхўрак, сувилонлар, ондатра яшайди. Туманнинг шарқий қисмида фойдали қазилмалардан мис, қўрғошин, рух, олтин, молибден ва б. нодир металл рудалари, флюорит, оҳактош, шағал, кум ва б. турли хил қурилиш материаллари олинади.
Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, татар, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 109,2 киши. Шаҳарликлар 31,4 минг киши, қишлоқ аҳолиси 54,9 минг киши (2003).
Хўжалиги қ. х. ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Саноат, транспорт, алоқа, курилиш корхоналари бор. Шир-кат ва деҳқон-фермер хўжаликлари пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, чорвачилик билан шуғулланадилар. Туманда 66 давлат, 1243 но-давлат корхонаси, 1 қўшма корхона, 10 акциядорлик жамияти, 2 жамоа, 8 шир-кат хўжалиги, 970 фермер хўжалиги фаолият кўрсатади. (2003).
Туманнинг сугориладиган экин майдони 20,7 минг га, шу жумладан, 10 минг га ерга пахта, 8,4 минг га ерга дон, 420 га ерга полиз ва сабзавот экинлари экилади (2003). Пискент тумани даги 43 умумий таълим мактабида 20,2 мингга яқин ўқувчи таълим олади. Ёрдамчи интернат мактаби, касбҳунар коллежи, 8 клуб, 22 кутубхо-на, маданият ва истироҳат боғи, 8 стадион мавжуд.

Марказий касалхона, юқумли касалликлар ва болалар касалхоналари, 4 қишлоқ врачлик пункти, 5 врачлик амбулаторияси, марказлашган дорихона, 10 хусусий дорихона аҳолига хизмат кўрсатади. 1932 й. дан «Меҳнат байроғи» туман газ. чиқади.

Видео Кўлота ва Корис қишлоқлари тарихи | Bir qishloq tarixi канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
23 февраля 2021 г. 17:00:28
00:23:16
Другие видео канала
Нуриллабой саройи тарихи | Moziyga sayohatНуриллабой саройи тарихи | Moziyga sayohat"Жаслиқ"да 11 йил ётган тутқун ҳикояси: Бизни "Ўзбегим" садоси остида қийнашарди"Жаслиқ"да 11 йил ётган тутқун ҳикояси: Бизни "Ўзбегим" садоси остида қийнашарди"Пултопар": Эшик ишлаб чиқариш бизнеси учун қанча маблағ керак?  | Pultopar"Пултопар": Эшик ишлаб чиқариш бизнеси учун қанча маблағ керак? | PultoparТуябўғиз сув омбори(Тошкент денгизи)да балиқ овлаш сирлари | Baliq oviТуябўғиз сув омбори(Тошкент денгизи)да балиқ овлаш сирлари | Baliq ovi"Дух приключений с Саидом Тулягановым": Зимний Бойсунтау. Восхаждение на Кетманчапты. 1-часть"Дух приключений с Саидом Тулягановым": Зимний Бойсунтау. Восхаждение на Кетманчапты. 1-часть"Орзудаги бахт"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyo"Орзудаги бахт"(Ҳаётий воқеа асосида)| Hikmatli dunyoБоғ, ток ва иссиқхона учун аҳолига ажратиладиган кредитлар муддати ва имтиёзли даври узайтириладиБоғ, ток ва иссиқхона учун аҳолига ажратиладиган кредитлар муддати ва имтиёзли даври узайтириладиИскандар Хамроқуловдан "Янги йил ҳазиллари"Искандар Хамроқуловдан "Янги йил ҳазиллари"Ислом Каримовнинг ВАСИЯТИ ўқиб эшиттирдиИслом Каримовнинг ВАСИЯТИ ўқиб эшиттирдиЎЗБЕКИСТОНДА ТУНГИ КЛУБЛАРНИ ЁПИШ КЕРАКМИ?ЎЗБЕКИСТОНДА ТУНГИ КЛУБЛАРНИ ЁПИШ КЕРАКМИ?Наманганнинг Ғирвонбулоғида халқ норозилигиНаманганнинг Ғирвонбулоғида халқ норозилигиМакролитлар - меҳнат қуроллари тарихи | Bir eksponat tarixiМакролитлар - меҳнат қуроллари тарихи | Bir eksponat tarixiРоссия -Ўзбекистон ..КИМНИ ОЛТИНИ КУП-?Россия -Ўзбекистон ..КИМНИ ОЛТИНИ КУП-?"Юлдузли тунлар" 11-қисм. Аудио китоб | "Yulduzli tunlar" 11-qism. Audio kitob"Юлдузли тунлар" 11-қисм. Аудио китоб | "Yulduzli tunlar" 11-qism. Audio kitob"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 24 феврал 2021 йил | Axborot 24"Ахборот 24" Ўзбекистондаги куннинг энг муҳим янгиликлари. 24 феврал 2021 йил | Axborot 24АВВАЛИГА ИШОНМАДИМ ЛЕКИН БУ РОСТ ЭКАНАВВАЛИГА ИШОНМАДИМ ЛЕКИН БУ РОСТ ЭКАНГўштсай таоми ҳақида эшитганмисиз? Гўштсай таоми тайёрлаш сирлари | Mazali sayohatГўштсай таоми ҳақида эшитганмисиз? Гўштсай таоми тайёрлаш сирлари | Mazali sayohatБУ ЕРЛАРНИ ОДАМЛАР БИЛМАЙДИБУ ЕРЛАРНИ ОДАМЛАР БИЛМАЙДИГлавные новости о событиях в Узбекистане  - "Новости 24" 23 февраля 2021 годаГлавные новости о событиях в Узбекистане - "Новости 24" 23 февраля 2021 годаУЗБЕК КИНО САНАТИДА КАТТА ЙУКОТИШ ВА ТЕЗКОР ВИДЕО...УЗБЕК КИНО САНАТИДА КАТТА ЙУКОТИШ ВА ТЕЗКОР ВИДЕО...
Яндекс.Метрика