Загрузка страницы

АЛЛОХНИНГ РАХМАТИ ВА БАРАКОТИНИ ЁҒДИРУВЧИ ФАРИШТАЛАР ОИЛАНГИЗДАН УЗОҚЛАШМАСИН.

#хидоят_сари
Фаришталар гуноҳ-маъсият ишлари бор жойлардан ўзларини олиб қочадилар:

Қайси бир хонадонни фаришталар тарк этса у уйдан Аллоҳнинг хотиржамлик деган улкан неъмати ҳамда раҳмати ва барокоти тарк этади. Бу ерда инсонларни доимий кузатиб, номаи аъмолини ёзиб турувчи “кироман-котибин” фаришталари, кишини турли нохушликлардан сақлаб турувчи фаришталар назарда тутилмаяпти балки, Аллоҳнинг раҳматини олиб тушадиган, бандасига сакинатни индирадиган, истиғфор айтиб, барака олиб келадиган фаришталар тўғрисида маълумотлар келтирилади. Хонадондан фаришталар чиқиб кетишига сабаб бўладиган омиллар санаб ўтилади.

Ота-онасига оқ бўлган кишининг хонадонида фаришталар кирмайди: Чунки, Аллоҳ таоло Қуръони каримда Ўзига ширк келтиришнинг қай қадар оғир гуноҳлигини зикр қилганидан сўнг ота-онага яхшилик қилишга буюради.

“Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангиз! Ота-оналарга эса яхшилик қилингиз! Шунингдек, қариндошлар, етимлар, мискинлар, қариндош қўшни-ю бегона қўшни, ёнингиздаги ҳамроҳингиз, йўловчи (мусофир) га ва қўл остингиздаги (қарам) ларга ҳам (яхшилик қилинг)! Албатта, Аллоҳ кибрли ва мақтанчоқ кишиларни севмайди”.

Ота-онасига оқ бўлган кимсанинг ҳеч қачон иши юришмайди. Бунга кўплаб тарихий-ҳаётий мисолларни келтириш мумкин.

Қариндош уруғлар билан алоқасини узган кишининг хонадонида ҳам фаришталар кирмайди:

Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло “Ким қариндош-уруғ ришталарини тикласа (узмаса) Мен у билан алоқамни тиклайман (узмайман), ким қариндошлик алоқаларини узса, Мен ҳам у билан алоқамни узаман” – дейди.

Бу ерда ота-она ва қариндошлик ришталари фақат уйда қолган фарзандларга тегишли эмас, балки, барча фарзандларга таъаллуқлидир. Ўта паст, ношуд, нонкўр инсонгина ўз ота-онасининг, қавму-қариндошининг қадрига етмайди.

Ота – инсонни дунёга келишига сабаб бўлган қадри улуғ муҳтарам, камтар инсон. У туну-кун меҳнат қилиб, едириб-ичириб, жамиятга фойдали инсон қилиб улғайтирган падари бузруквор.

Она – жонини ўртага қўйиб, фарзандини дунёга келишига сабаб бўлган муҳтарама волида.

Ота-оналарни таърифи битмас-туганмас денгиз. Бадалини тўлаб бўлмайдиган улкан хазина. Улар ҳақида Қуръони карим оятлари, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадиси шарифлари, уламоларимиз томонидан битилган асарлар бисёр.

Энди ўз сўзимизга қайтайлик! Демак хулоса шулки кишининг уйи қай қадар ҳашаматли бўлмасин! Ҳар томонлама шинам, кўркам бўлмасин! Кошонаву-қаср бўлмасин! Ота-она, қариндош-уруғ ришталарини узган кимсанинг хонадонига фаришта кирмайди. Барака топмайди. У хонадондан хотиржамлик неъмати кўтарилади.

Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам тавҳидни асраш ва васанийлар (бутпарастлар)га ўхшаб қолишдан сақланиш учун ибодат қилиниб, улуғланадиган тимсоллар (ҳайкаллар)ни сақлашни ҳаром қилганликларидек, уйларда итларни сақлашдан ҳам қайтардилар. Фаришталар мана шу каби маъсиятлар содир бўладиган уйларга киришдан ўзларини олиб қочишади. Улар ит, ҳайкал ва сурат бўлган уйга киришмайди.

Шариъатимиз кўрсатмасига биноан итлар фақатгина ов учун, қўриқлаш мақсадида яъни агар хонадони одамлар яшайдиган гавжум жойлардан йироқ жойда жойлашган бўлса сақлашга рухсат этилган. Бироқ, турли ҳою-ҳавас билан эҳтиёжсиз хонадонда сақланишлиги уйдан фаришталарнинг кетишлигига сабаб бўлади.

Жонли нарсаларнинг сувратлари ёки ҳайкаллари хонадонда мавжудлиги фариштанинг чиқиб кетишлигига олиб келади. Бу ўринда ҳозирдаги замонавий фоторасмлар бундан мустасно. Чунки, бунда ўша нарсанинг сувдаги ёки ойнадаги акси акс эттирилгани назарда тутилади. Аммо, қўл орқали ижод этилган жонли нарсаларнинг сувратлари ёки ҳайкаллари айнан фаришталарнинг ўша жойга кирмаслигига омил бўлади.

Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: "Фаришталар ит ва сурати бор уйга кирмайди" - дедилар.

Имом Бухорийнинг ривоятларида:

"Тимсол (ҳайкал) ларнинг сурати бор уйга ҳам" дея зиёда қилинган.

Имом Муслимнинг Абу Толҳа розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида эса: Мен Набий соллоллҳу алайҳи васалламнинг:

"Ит ва тимсол (ҳайкал) лари бор уйга фаришталар кирмайди" деб айтганларини эшитганман деб келтирилган.

Фаришталар маст кишига, заъфаронни кўп суркаган кишига, жунубга ва кофирнинг ўлимтиги (яъни жасади) га яқинлашмайди:

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: "Уч тоифа одамга фаришталар яқинлашмайди: маст, заъфаронни ҳаддан ортиқ суркаган ва жунуб кишига" - дедилар.

Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллоллоҳу алайҳи васаллам: "Уч тоифа инсонга фаришталар (яъни раҳмат фаришталари) яқинлашмайди. Улар: кофирнинг ўлимтиги (жасади), халуқ (яъни заъфарондан тайёрланган хушбўйлик) ни кўп сурковчи ва таҳорат қилмаган жунуб" - дедилар.

Бу ҳадисдаги "кофирнинг ўлимтиги" лафзидан мурод, кофир одамнинг жасади назарда тутилган. У кофир ароқ вино, гиёҳванд моддалар каби маст қилувчи нарсалар, чўчқа ва қон каби нажосатлардан сақланмаганлиги сабабли ўлимтикка ўхшатилди. Заъфаронни кўп суркаган одамга эса, унда аёлларга ўхшашликка ҳаракат бўлганлиги учун фаришталар яқинлашмайди.

Видео АЛЛОХНИНГ РАХМАТИ ВА БАРАКОТИНИ ЁҒДИРУВЧИ ФАРИШТАЛАР ОИЛАНГИЗДАН УЗОҚЛАШМАСИН. канала Хидоят Сари
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
2 февраля 2021 г. 7:00:44
00:11:23
Другие видео канала
БУ АМАЛ ЖУДА КУЧЛИ АМАЛ! ДАРДЛАРГА ШИФО БУЛАДИ КАРЗЛАРДАН ХАЛОС ЭТАДИ І ТАХАЖЖУД НАМОЗИБУ АМАЛ ЖУДА КУЧЛИ АМАЛ! ДАРДЛАРГА ШИФО БУЛАДИ КАРЗЛАРДАН ХАЛОС ЭТАДИ І ТАХАЖЖУД НАМОЗИЖАННАТГА АБАДИЙ КИРМАЙДИГАН УЧ КИШИ / JANNATGA ABADIY KIRMAYDIGAN UCH KISHIЖАННАТГА АБАДИЙ КИРМАЙДИГАН УЧ КИШИ / JANNATGA ABADIY KIRMAYDIGAN UCH KISHIЖУМА КУНИ БУ АМАЛНИ КИЛИБ АЛЛОХДАН СУРАНГ ШУНДА СУРАГАНИНГИЗ БЕРИЛАДИЖУМА КУНИ БУ АМАЛНИ КИЛИБ АЛЛОХДАН СУРАНГ ШУНДА СУРАГАНИНГИЗ БЕРИЛАДИАбдуллоҳ домла | ЕЛКАДАГИ ИККИ ФАРИШТААбдуллоҳ домла | ЕЛКАДАГИ ИККИ ФАРИШТАUmmahat-ul Mo'minin - Abdulloh Domla ( Payg'ambarimiz Muhammad S.A.V ning AyollariUmmahat-ul Mo'minin - Abdulloh Domla ( Payg'ambarimiz Muhammad S.A.V ning AyollariХАЙИТ КУНИ АСЛО БУ ИШЛАРНИ КИЛМАНГ  ТУХТАНГХАЙИТ КУНИ АСЛО БУ ИШЛАРНИ КИЛМАНГ ТУХТАНГАГАР НАМОЗДАН СӮНГ УШБУ СУРАНИ 40 МАРТА ӮҚИСАНГИЗ..АГАР НАМОЗДАН СӮНГ УШБУ СУРАНИ 40 МАРТА ӮҚИСАНГИЗ..АЛЛОХ ШУНДАЙ ТОИФАНИ ГУНОХЛАРИНИ..АЛЛОХ ШУНДАЙ ТОИФАНИ ГУНОХЛАРИНИ..ВИТР НАМОЗИДАГИ КАТТА ХАТОЛИК! abdulloh domla  vitr namoziВИТР НАМОЗИДАГИ КАТТА ХАТОЛИК! abdulloh domla vitr namoziАЛЛОХНИНГ ГЎЗАЛ ИСМИ БИЛАН ДУО ҚИЛИНГ. ДУОЛАРИНГИЗ ИЖОБАТ БЎЛАДИАЛЛОХНИНГ ГЎЗАЛ ИСМИ БИЛАН ДУО ҚИЛИНГ. ДУОЛАРИНГИЗ ИЖОБАТ БЎЛАДИСАХАР ЧОГИДА ИСТИГФОР АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИСАХАР ЧОГИДА ИСТИГФОР АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИЭНГ АФЗАЛ КАЛИМА ВА БУНИ АЙТГАНЛАРГА ХУШХАБАРЭНГ АФЗАЛ КАЛИМА ВА БУНИ АЙТГАНЛАРГА ХУШХАБАРALLOHNING TAQDIRIGA ROZILIK ABDULLOH DOMLAALLOHNING TAQDIRIGA ROZILIK ABDULLOH DOMLAАНИҚ. ИШОНАВЕРИНГ БОЙ БЎЛАСИЗ, АГАР ШУ ХАДИСГА АМАЛ ҚИЛСАНГИЗАНИҚ. ИШОНАВЕРИНГ БОЙ БЎЛАСИЗ, АГАР ШУ ХАДИСГА АМАЛ ҚИЛСАНГИЗТОНГНИ ШУ ЗИКРЛАР БИЛАН БОШЛАНГТОНГНИ ШУ ЗИКРЛАР БИЛАН БОШЛАНГМАНАШУ КАЛИМАЛАРНИ АЙТИШГА ХЕЧАМ ЭРИНМАНГ - ТУРСАНГИЗХАМ ЎТИРСАНГИХАМ ЮРСАНГИЗХАММАНАШУ КАЛИМАЛАРНИ АЙТИШГА ХЕЧАМ ЭРИНМАНГ - ТУРСАНГИЗХАМ ЎТИРСАНГИХАМ ЮРСАНГИЗХАМПайғамбаримиз алайҳиссалом қайси саҳобаларини ҳаммадан кўпроқ яхши кўрганлар?Пайғамбаримиз алайҳиссалом қайси саҳобаларини ҳаммадан кўпроқ яхши кўрганлар?Abdulloh Domla - FARISHTALAR VA UYLARIMIZAbdulloh Domla - FARISHTALAR VA UYLARIMIZБОМДОД НАМОЗИДАН КЕЙИНГИ ЭНГ АФЗАЛ ЗИКРБОМДОД НАМОЗИДАН КЕЙИНГИ ЭНГ АФЗАЛ ЗИКРҚИЛГАН ГУНОХЛАРИНГИЗ КЕЧИРИЛИБ САВОБГА АЙЛАНАДИҚИЛГАН ГУНОХЛАРИНГИЗ КЕЧИРИЛИБ САВОБГА АЙЛАНАДИ
Яндекс.Метрика