Загрузка страницы

Самарқандда қурилиши битмаган хонадонда 20 та газ баллон портлаб кетди

18 январ куни тунда ижтимоий тармоқлар орқали «Самарқанд тумани Пулимуғоб маҳалласи томонда ёнғин содир бўлди» деган мазмунда видеолавҳалар тарқалди. Бугун мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Жасур Раҳмонов билан боғланиб, ундан ҳодиса юзасидан изоҳ олдик.
Жасур Раҳмоновнинг маълум қилишича, ёнғин жорий йилнинг 18 январ куни соат 20:08 да Самарқанд тумани «Ражабамин» маҳалласида яшовчи О.Н. га тегишли қурилиши битмаган уйнинг ертўласида содир бўлган. Оқибатда ертўлада бўлган 20 та маиший газ баллони бирин-кетин портлаган ва бинонинг 50 кв.м майдони ёнган.
Ёнғин содир бўлган жойга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва туман бўлими ўт ўчирувчилари зудлик билан етиб бориб, тахминан соат 22:16 ларда олов ўчирилган. Ёнғинни бартараф этиш учун 4 та ўт ўчирувчи техникалар жалб қилинган. Натижада уйнинг 90 кв.м майдони сақлаб қолинган.
Самарқанд тумани ФВБ раҳбарининг билдиришича, ёнғинда ҳеч ким жабр кўрмаган. Шунингдек, ёнғин қай тарзда келиб чиққани ҳам ҳозирча аниқ эмас. Аввал ёнғин келиб чиқиб сўнг газ баллонлари портлаганми ёки газ баллонлари портлаши оқибатида ёнғин келиб чиққанми ҳозирча маълум эмас. Ҳолат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари давом этяпти. Бугун ҳодиса рўй берган жойда туман ФВБ, ИИБ, вилоят ва туман «Ҳудудгаз» бўлим ва бошқармалари иш олиб бормоқда.
Хонадон эгаси битмаган бинонинг ертўласига газ тўлдирилган баллонлар қандай келиб қолгани ҳақида тайинли жавоб бера олмаган. Буни аниқлаш мақсадида туман ИИБ томонидан суриштирув олиб бормоқда. Туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Жасур Раҳмонов суриштирувлар тугагач аниқланган ҳолатлар бўйича қўшимча маълумотлар берилишини билдирди.

Видео Самарқандда қурилиши битмаган хонадонда 20 та газ баллон портлаб кетди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
20 января 2021 г. 8:00:07
00:01:15
Другие видео канала
"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratҚарлуқ уруғи тарихи | O'zbek urug'lariҚарлуқ уруғи тарихи | O'zbek urug'lariХоразм хонлигида тангалар қандай зарб қилинган? | Ko'hna manzillarХоразм хонлигида тангалар қандай зарб қилинган? | Ko'hna manzillarҚиёси йўқ шоир, мутафаккир ва жамиятшунос олим Мирзо Абдулқодир Бедил. 2-қисм | Buyuk siymolarҚиёси йўқ шоир, мутафаккир ва жамиятшунос олим Мирзо Абдулқодир Бедил. 2-қисм | Buyuk siymolarТикувчи ҳунарманд қиз билан бир кун | Hunardagi hayotТикувчи ҳунарманд қиз билан бир кун | Hunardagi hayotЁзувчи Жавлон Жовлиевнинг тафаккур йўли | Tafakkur yo'liЁзувчи Жавлон Жовлиевнинг тафаккур йўли | Tafakkur yo'liЎзбекистонда Тарбия педагогикаси миллий институти ташкил этиладиЎзбекистонда Тарбия педагогикаси миллий институти ташкил этилади"Зиёрат" билан Абул-Муин ан-Насафий зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Абул-Муин ан-Насафий зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratРақамли ҳукумат: қайси давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш мумкин? | Agar...Рақамли ҳукумат: қайси давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш мумкин? | Agar...Рамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarМиллий каштачилик санъати тарихи | Qadriyatlar beshigiМиллий каштачилик санъати тарихи | Qadriyatlar beshigiИспаниялик археологик олим Ўзбекистоннинг бой тарихи ҳақида | Chegara bilmas tarixИспаниялик археологик олим Ўзбекистоннинг бой тарихи ҳақида | Chegara bilmas tarixЎзбекистон ҳудудида пул муносабатлари тарихи | O'tmish sirlariЎзбекистон ҳудудида пул муносабатлари тарихи | O'tmish sirlariЭлектр энергиясини тежаш учун биз нима қиляпмиз? | Agar...Электр энергиясини тежаш учун биз нима қиляпмиз? | Agar..."Сурайё" филмининг олиниш тарихи | Kino tarixidan"Сурайё" филмининг олиниш тарихи | Kino tarixidan“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 1-қисм | Kino tarixidan“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 1-қисм | Kino tarixidanКўҳна Хива тарихи | Ko'hna manzillarКўҳна Хива тарихи | Ko'hna manzillarОрнамент ва шарқ наққошлик санъати тарихи | San'at tarixiОрнамент ва шарқ наққошлик санъати тарихи | San'at tarixiБухоро амирининг ёзги саройи - Сетораи Моҳи Хосса ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktБухоро амирининг ёзги саройи - Сетораи Моҳи Хосса ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktДонорлар ва донорлик маданияти Ўзбекистонда қандай ривожланмоқда? | MinbarДонорлар ва донорлик маданияти Ўзбекистонда қандай ривожланмоқда? | MinbarКинорежиссёр Ҳилол Насимов билан ўзбек киноcи янгиликлари | Kino taqdimКинорежиссёр Ҳилол Насимов билан ўзбек киноcи янгиликлари | Kino taqdim
Яндекс.Метрика