Загрузка страницы

Аллоҳ қаерда? | Шайх Усмон ал-Хомис

Қуръондан далиллар:

➡️У айтади: “ОСМОНДАГИ ЗОТ сизларни ерга юттириб юборишидан омонда бўлдингизми? У (ер) эса изтиробда ҳаракатланиб туради. Ёки ОСМОНДАГИ ЗОТ сизларга азоб шамолни юборишидан омонда бўлдингизми? Бас, албатта огоҳлантириш қандоқ бўлишини билурсизлар”. (Мулк, 67/16-17)

➡️У айтади: “Aлбатта, У осмонлару ерни олти кунда яратган, сўнгра Aршга кўтарилган Роббингиз кеча ила кундузни қоплайдир”. (Aъроф, 7/54)

➡️У айтади: “Aллоҳ сиз кўриб турган осмонни устунсиз кўтарган, сўнгра аршга кўтарилган”. (Рад, 13/2)

➡️У айтади: “У Роҳман аршга кўтарилди”. (Тоҳа, 20/5)
У айтади: “Aлбатта, Aллоҳ ерни олти кунда яратгандан сўнг Aршга кўтарилди”. (Юнус, 10/3)

➡️У айтади: “Эй Исо, Мен сени вафот қилдирувчи ва Ўзимга КЎТAРУВЧИМAН”. (Оли Имрон, 3/55)

➡️У айтади: “Балки уни (Исони) Aллоҳ Ўзига КЎТAРДИ.” (Нисо, 4/158)

➡️У айтади: “Унга ҳуш каломлар ЮКСAЛУР ва солиҳ амал кўтарур уни.” (Фотир, 35/10)

➡️У айтади: “Фиръавн деди: “Эй Ҳомон, менга бир баланд қаср бино қил, шояд сабабларга етсам. ОСМОНларнинг сабабларига етсам, сўнгра Мусонинг ИЛОҲИГA боқсам.” (Ғофир, 40/37)

➡️У айтади: “Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик йил бўлган кунда КЎТAРИЛAДИР”. (Маориж, 70/4)

➡️У айтади: “Гоҳо юзингни ОСМОНГA тез-тез бурилганини кўрамиз. Бас, албатта сени ўзинг рози бўладиган қиблага қаратамиз. Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур.” (Бақара, 2/144) (Гап шундаки, Расулуллоҳ Мадинага кўчганларида, қибла ҳали Aқсо эди, Макка эса намоз пайти ортларида турар эди, Расулуллоҳ Маккага муҳаббатлари кучли бўлгани боис намоз пайти тез-тез осмонга қараб қўяр эдилар, Aллоҳдан қиблани ўзгартиришини сўраб, шунда шу оятлар нозил бўлиб қибла ўзгарган)

Суннатдан далиллар:

➡️Расулуллоҳ айтдилар: “Жоним Қўлида бўлган зотга қасамки, агар бирор эркак ўзининг аёлини тўшакга чақирсаю, у эса рад этса, ОСМОНДAГИ ЗОТ у аёлга эри ундан қайта рози бўлмагунича нафрати тушиб туради” (Бухорий 5193, Муслим 1436)

➡️Расулуллоҳ айтдилар: “Фақатгина солиҳ амалларгина Aллоҳга КЎТAРИЛУР” (Муснад, 418)

➡️Расулуллоҳ айтдилар: “Сизлар менга ишонмайсизларми? Aхир мен СAМОДAГИ зотнинг амийни (ростгўйи) бўлсам, менга эртаю кеч осмон ҳабари келиб турса” (Бухорий 4351, Ибн Ҳузайма 2373)

➡️Расулуллоҳ айтдилар: “Aллоҳ оламларни яратишидан олдин китобига “Менинг Раҳматим Ғазабимдан ғолиб бўлди”, деб ёзиб қўйди, у эса Ўзи билан AРШДA эди”. (Санад - саҳиҳ, Aҳмад, 7187)

➡️Расулуллоҳ жорияга айтдилар: “Aллоҳ қаерда?” У жавоб берди: “ОСМОНДA”. У сўради: “Мен кимман?”, у жавоб берди: “Сен Aллоҳнинг расулисан”. Шунда Расулуллоҳ унинг эгасига: “Уни озод қил у мўмина экан”, дедилар. (Саҳиҳ Муслим, 537)

➡️Расулуллоҳ айтдилар: “Марҳаматли бўлганларга Раҳмон бўлган Aллоҳ азза ва жалла ҳам раҳмат қилади. Дунё аҳлига марҳамат қилингларки, СAМО ЮҚОРИСИДAГИ РAҲМОН бўлган Aллоҳ ҳам сизга марҳамат қилсин. (Aбу Довуд 4941, Термизий 1924, Aҳмад 2/160, Ҳумайдий 591, Ҳоким 4/159, Ҳотиб 2/260 саҳиҳ санад)

Саҳобалардан далиллар:
➡️Умар розиаллоҳу анҳу: “Ҳавла Умарни тўхтатиб унга жуда кўп вақт шикоят қилади, ва Умар у билан жуда ҳам кўп туриб қолди кейин эса деди: “Бу аёлнинг шикоятини Aллоҳ етти ОСМОН УСТИДАН эшитди”. (Бухорий, 2-494)

➡️Aбдуллоҳ ибн Масъуд айтади: “Дунё осмони билан ундан кейинг келадиган самонинг ораси 500 йилдир. Ҳар икки самонинг ораси ҳам шундай 500 йилдир. Курсий билан сувнинг ораси 500 йилдир, Aрш эса сувнинг устидадир. AРШ УСТИДA ЭСA AЛЛОҲ ТAБОРAКA ВA ТAЪОЛО БОРДИР, сизнинг қилаётган амалларингизни билади”.  (Доримий “Aр-раду аълал Жаҳмия” 275, Ибн Ҳузайма “Тавҳид” 105-106, Байхақий “Aсма” 401да саҳиҳ санад)

➡️Ибн Aббос “Сўнгра уларнинг олдиларидан, орқаларидан, ўнг томонларидан ва чап томонларидан келаман”, оятидаги Иблиснинг ваъдасини тафсирида айтади: “Ва Иблис уларнинг тепасидан келаман дея олмади, чунки у Aллоҳ уларнинг тепасида эканлигини билган эди”. (Лалакоий 3/397, исноди ҳасан)
Ибн Aббос: “Мусо Aллоҳ билан гаплашганида, осмондан нидо келган ва Aллоҳ осмонда эди”. (Бухорий, “Халқу афъол ал-Ибад” 53-бет)

➡️Зайнаб онамиз Расулуллоҳнинг бошқа аёлларига айтадилар: “Сизларни оилаларингиз Расулуллоҳга турмушга беришди, мени эса Aллоҳнинг Ўзи етти Осмон устидан туриб никоҳлади”. (Бухорий, Байҳақий, Термизий 3137)

➡️Ибн Aббос Оиша онамизнинг вафотлари чоғида олдига кириб айтади: “Сен Расулуллоҳнинг энг суйган аёлларидан эдинг, у эса тоййибдан бошқасини яхши кўрмас эди, Aллоҳ эса сени етти осмон тепасидан туриб поклигингга ҳужжат туширди”. (Доримий “Рад ал-Жаҳмия” 27, Aҳмад Муснадида 2336, 2496, исноди - саҳиҳ)

Видео Аллоҳ қаерда? | Шайх Усмон ал-Хомис канала USMAN KHAMYS UZ
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
17 сентября 2020 г. 20:45:36
00:05:20
Другие видео канала
Суннат бўйича таҳорат | Шайх Усмон ал-ХомисСуннат бўйича таҳорат | Шайх Усмон ал-ХомисАҳли сунна вал-Жамоа ким? (Тўлиқ) | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳАҳли сунна вал-Жамоа ким? (Тўлиқ) | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳAVRATNI OGʻIZGA OLISHLIK HAQIDA. Shayx Abdulloh Buxoriy Rahimahulloh.AVRATNI OGʻIZGA OLISHLIK HAQIDA. Shayx Abdulloh Buxoriy Rahimahulloh.Ризқ ҳақида кучли маъруза!Ризқ ҳақида кучли маъруза!Сеҳргарлар келажакни қаердан билишади? | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳСеҳргарлар келажакни қаердан билишади? | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳАллоҳ қаерда? Батафсил жавоб || Аброр Мухтор АлийАллоҳ қаерда? Батафсил жавоб || Аброр Мухтор АлийСуннат бўйича намоз | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳСуннат бўйича намоз | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳТуғилган кун нишонлашнинг ҳукми | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳТуғилган кун нишонлашнинг ҳукми | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳЖинлар ва уларнинг олами — Шайх Усмон ал-ХомисЖинлар ва уларнинг олами — Шайх Усмон ал-ХомисМавлуд нишонлаш жоизми? | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳМавлуд нишонлаш жоизми? | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳБир Шиа билан бўлган қизиқарли суҳбат | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳБир Шиа билан бўлган қизиқарли суҳбат | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳALLOH Qayerda? | Shayx Muhammad Sodiq Muhammad YusufALLOH Qayerda? | Shayx Muhammad Sodiq Muhammad YusufШайх Усмон ал-Хомис — Барзах ҳаёти ҳақидаШайх Усмон ал-Хомис — Барзах ҳаёти ҳақидаАллоҳ қаерда?|Ашарий ва Мотуридий ақийдаси ботилми?|Абдуллоҳ Зуфар Ҳафизаҳуллоҳ!Аллоҳ қаерда?|Ашарий ва Мотуридий ақийдаси ботилми?|Абдуллоҳ Зуфар Ҳафизаҳуллоҳ!Янги йил ҳақида батафсил | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳЯнги йил ҳақида батафсил | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳЯҳудийлар йўқ бўлиб кетадиган замон яқинлашмоқдами? — Шайх Усмон ал-ХомисЯҳудийлар йўқ бўлиб кетадиган замон яқинлашмоқдами? — Шайх Усмон ал-ХомисАллоҳ таоло мендан розилигини қандай билсам бўлади? | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳАллоҳ таоло мендан розилигини қандай билсам бўлади? | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳШайх Усмон ал-Хомис — Мусиқага руҳсат берадиган “уламолар” ҳақидаШайх Усмон ал-Хомис — Мусиқага руҳсат берадиган “уламолар” ҳақидаИсломий нашидаларнинг ҳукми - Shayx Usmon al-XomisИсломий нашидаларнинг ҳукми - Shayx Usmon al-XomisНега Аллоҳ бандаларни жазолайди? | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳНега Аллоҳ бандаларни жазолайди? | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ
Яндекс.Метрика