Загрузка страницы

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди.
Душанбе халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон кутиб олди.
Аэропорт олий мартабали меҳмон шарафига икки давлат байроқлари ва шиорлар билан безатилган.
Ўзбекистон раҳбарини кутиб олишда кўплаб ёшлар ва ижодий жамоалар ҳам иштирок этди.
Президентлар музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон шериклигининг кенг кўламли кун тартибини кўриб чиқадилар ҳамда халқаро ва минтақавий даражадаги алоқалар юзасидан фикр алмашадилар.
Амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Душанбе шаҳридаги “Қасри Миллат” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.

Президентлар бир бирига расмий делегация аъзоларини таништирди. Фахрий қоровул тантанали марш билан давлат раҳбарлари олдидан ўтди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг тор доирадаги учрашуви бошланди. Унда давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Тожикистон стратегик шериклиги ва кўп қиррали ҳамкорлигининг барча жиҳатларини кўриб чиқдилар, сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

Марказий Осиёда хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш, халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасида ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Президентимиз таклиф ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, икки мамлакат муносабатлари юксак даражага кўтарилганини таъкидлади.

– Қабул қилган барча қарорларимиз амалга ошмоқда. Ўтган даврда икки томонлама муносабатларда кўп нарса ўзгарди. Буни рақамлар ҳам айтиб турибди. 2017 йилда товар айирбошлаш 70 миллион доллар бўлган бўлса, 2020 йилда, мураккаб пандемия йилида ушбу кўрсаткич илк бор 500 миллион долларга етди. Биз ушбу ташрифга жуда жиддий тайёргарлик кўрдик. Ҳудудлар форуми муваффақиятли ўтказилди, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган аниқ лойиҳа ва шартномалар имзоланди. Маданий-гуманитар алоқалар ҳақида айтсак, биринчи бор Тожикистонда Ўзбекистон киноси кунлари муваффақиятли ўтди, яқин орада мамлакатларимиз ёшлари Фарғона водийсида учрашади. Бир сўз билан айтганда, тарихий яқинлигимиз бугун ҳаётга кўчмоқда, - деди Шавкат Мирзиёев.

Тожикистон Президенти давлатимиз раҳбарини самимий қутлаб, ушбу ташрифнинг аҳамиятини алоҳида қайд этди.

– Ўзбекистон бизнинг стратегик шеригимиз ва ишончли қўшнимиз. Тожикистон-Ўзбекистон муносабатлари бугун жадал ривожланаётганидан мамнунмиз. Савдо-иқтисодий алоқалар кенгаймоқда. Маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро муносабатлар мустаҳкамланмоқда. Мамлакатларимиз минтақавий хавфсизлик борасида ўзаро мувофиқлашиб, яқиндан ҳамкорлик қилиб келаётганини алоҳида қайд этмоқчиман. Бугун сиз билан муносабатларимизнинг ҳолати ва истиқболларини ҳамда халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилишга тайёрман, – деб таъкидлади Эмомали Раҳмон.

Қўшма корхоналар сони 8 баробар кўпайиб, бугунги кунда 200 дан ошгани таъкидланди. Жумладан, Душанбе шаҳрида маиший техникалар ишлаб чиқарувчи “Артель Авесто Электроникс” қўшма корхонаси самарали иш юритмоқда. Ташриф арафасида 30 дан ортиқ шундай лойиҳалар ишлаб чиқилди.

Ўтган йилги қийин шароитларда ҳам юк ташиш ва транзит ҳажми ошгани қайд этилди. Икки томонлама чегирма ва имтиёзлар тақдим этилмоқда. Пойтахтлар ўртасида авиақатнов тикланди.

Учрашувда товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, икки мамлакат ҳудудлари салоҳиятини самарали ишга солиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида саноат кооперациясини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди. Кўп қиррали ҳамкорликнинг янги «ўсиш нуқталари»ни топиш муҳим экани таъкидланди. Шунингдек, парламентлараро алоқалар, маданий-гуманитар алмашинув, барқарорлик ва хавфсизликка нисбатан таҳдид ва хатарларга қарши курашиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқи ва ўзи номидан биродар Тожикистонни мустақиллигининг бўлажак 30 йиллиги билан табриклади, тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Давлатимиз раҳбари Президент Эмомали Раҳмонни ўзи учун қулай вақтда жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга боришга таклиф этди.

Видео Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистон Республикасига келди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
10 июня 2021 г. 23:17:05
00:20:20
Другие видео канала
Шавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сониШавкат Мирзиёевнинг ўтган ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс»нинг навбатдаги сониИштироки Сарони давлатҳои Тоҷикистону Ӯзбекистон дар барномаи фарҳангии “Шоми дӯстӣ” дар Кохи БорбадИштироки Сарони давлатҳои Тоҷикистону Ӯзбекистон дар барномаи фарҳангии “Шоми дӯстӣ” дар Кохи БорбадШавкат Мирзиёевнинг Германияга биринчи расмий ташрифи!Шавкат Мирзиёевнинг Германияга биринчи расмий ташрифи!Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифиИстиқболи Президенти Тоҷикистон Эмомалӣ Раҳмон дар Тошканд  (no comment)Истиқболи Президенти Тоҷикистон Эмомалӣ Раҳмон дар Тошканд (no comment)Озодбек Назарбеков Узбегим ТожикбиланОзодбек Назарбеков Узбегим ТожикбиланШавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифи доирасида Душанбедан Хўжандга келди.Шавкат Мирзиёев Тожикистонга расмий ташрифи доирасида Душанбедан Хўжандга келди.ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТОЖИКИСТОНЛИК ФЕРМЕРЛАРГА "КАПТИВА" СОВҒА ҚИЛДИШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТОЖИКИСТОНЛИК ФЕРМЕРЛАРГА "КАПТИВА" СОВҒА ҚИЛДИAvaz Oxun 2021-yilgi konsert dasturiAvaz Oxun 2021-yilgi konsert dasturiЎзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига ташрифи иккинчи кун тафсилотлариЎзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистон Республикасига ташрифи иккинчи кун тафсилотлариШавкат Мирзиёев: "Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар қолмади"Шавкат Мирзиёев: "Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ҳал қилинмаган масалалар қолмади"Шавкат Мирзиёев Янги Андижон шаҳри қурилишига тамал тоши қўйдиШавкат Мирзиёев Янги Андижон шаҳри қурилишига тамал тоши қўйдиМулоқоти Сарони давлатҳои Тоҷикистону Ӯзбекистон бо зиёиёну фаъолони вилояти СуғдМулоқоти Сарони давлатҳои Тоҷикистону Ӯзбекистон бо зиёиёну фаъолони вилояти СуғдDizayn a'zosi Elmurod Haqnazarov - Behazil nomli konsert dasturi 2019Dizayn a'zosi Elmurod Haqnazarov - Behazil nomli konsert dasturi 2019Торжественное приветствие Мирзиеева в городе ХуджандТоржественное приветствие Мирзиеева в городе Худжанд"Акани укага муҳтож қилмагин..."(Ҳаётий воқеа асосида) | Ko'zgudagi biz"Акани укага муҳтож қилмагин..."(Ҳаётий воқеа асосида) | Ko'zgudagi bizO‘zbekiston-Tojikiston: Registratsiyasiz 10 kun yashash mumkinO‘zbekiston-Tojikiston: Registratsiyasiz 10 kun yashash mumkinМирзиёев Кизлари ва яна Тожикистон -ХАММАСИМирзиёев Кизлари ва яна Тожикистон -ХАММАСИЭ. РАХМОН и Ш. МИРЗИЯЕВ-УЖИН ПО БРАТСКИЙ-РАЙСКИЙ САД-ТАДЖИКИСТАН-ЗИЁФАТИ ҒАЙРИРАСМИ-2021Э. РАХМОН и Ш. МИРЗИЯЕВ-УЖИН ПО БРАТСКИЙ-РАЙСКИЙ САД-ТАДЖИКИСТАН-ЗИЁФАТИ ҒАЙРИРАСМИ-2021Суханронии сарони давлатҳои Тоҷикистону Ӯзбекистон дар "Шоми дӯстӣ"Суханронии сарони давлатҳои Тоҷикистону Ӯзбекистон дар "Шоми дӯстӣ"
Яндекс.Метрика