Загрузка страницы

12 йил халқаро қидирувда бўлган "Равшан Золотой" оқланиб¸ Тошкентга қайтди

Тошкентдаги бир нечта манбанинг Озодликка хабар беришича, халқаро жиноий гуруҳларга алоқадорлиги иддао қилинадиган Ғафур Раҳимовнинг жияни, жиноят оламида "Золотой" лақаби билан танилган Равшан Муҳиддинов 11 июль куни Ўзбекистонга қайтган.

Озодлик телефон орқали боғланган Равшан Муҳиддиновнинг отаси Баҳодир Муҳиддинов бу хабарни тасдиқлади.

Оғир жиноятларда айблангани ортидан Ўзбекистондан чиқиб кетган Муҳиддинов¸ 12 йил халқаро қидирувда бўлган¸ Тошкент сўрови билан Истанбул ва Дубай қамоқхоналарида ўтириб чиққан.

Муҳиддиновнинг Тошкентга қайтиши арафасида унинг номи Ички ишлар вазирлиги сайтининг қидирувдаги шахслар рўйхатидан олиб ташланди.

Айблов олиб ташланди

2007 йилда 18 яшар Равшан Муҳиддинов Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 242- моддаси бўйича (Уюшган жиноий гуруҳ тузиш ва унга бевосита раҳбарлик қилиш) гумонланиб, қидирувга берилган.

Ички ишлар идоралари Равшан Муҳиддиновни ўзаро жанжаллашган икки гуруҳдан бирига раҳбарлик қилишда айблаши ортидан, у Ўзбекистондан чиқиб кетган.

58 яшар Баҳодир Муҳиддиновнинг Озодликка айтишича, орадан 12 йил ўтиб¸ жорий йил апрель ойида ўғлига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини қайта кўриб чиқишни сўраб, президент Шавкат Мирзиёев номига мактуб йўллаган.

- Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг олиб бораётган сиёсатларини кўриб, кўпчилик ноқонуний қидирувга берилганларнинг қайтиб келаётганини кўриб, президентимиз номларига бир илтимоснома ёзган эдик. Унда тергов ишлари қайтадан, одилона кўриб чиқилишини илтимос қилдик, - деди Баҳодир Муҳиддинов.

Видео 12 йил халқаро қидирувда бўлган "Равшан Золотой" оқланиб¸ Тошкентга қайтди канала Ozodlik Radiosi
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
18 июля 2019 г. 19:00:14
00:03:37
Другие видео канала
Ғафур графдан жиноят олами юз ўгирдими?Ғафур графдан жиноят олами юз ўгирдими?Ғафур Раҳимов ўз жиянини нега йўқ қилмоқчи бўлди?Ғафур Раҳимов ўз жиянини нега йўқ қилмоқчи бўлди?135. Saltanat sirlari: Prezidentning qudasi135. Saltanat sirlari: Prezidentning qudasiМирзиёев қадамини санаётганлар ким? 2-қисмМирзиёев қадамини санаётганлар ким? 2-қисмИстанбулда ўғрилар сходкаси бўлиб ўтдиИстанбулда ўғрилар сходкаси бўлиб ўтдиТошкент кўчаларининг "эгалари" ёхуд Камерунлик йигитнинг Ўзбекистондаги "саргузашт"лариТошкент кўчаларининг "эгалари" ёхуд Камерунлик йигитнинг Ўзбекистондаги "саргузашт"лариOrtiqxo'jayev va investor uchrashuvi: kim haq?Ortiqxo'jayev va investor uchrashuvi: kim haq?Mirziyoyevning o'rniga kim prezident bo'ladi?Mirziyoyevning o'rniga kim prezident bo'ladi?КГБ-МХХ vs Рембо. Кураш давом этади. Охирги, 5-қисмКГБ-МХХ vs Рембо. Кураш давом этади. Охирги, 5-қисмОЗОДЛИК СУРИШТИРУВИ: МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ВА НАРКОТРАФИКОЗОДЛИК СУРИШТИРУВИ: МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ ВА НАРКОТРАФИКБобомурод Абдуллаев қандай қилиб “Қора мерган”га айлантирилдиБобомурод Абдуллаев қандай қилиб “Қора мерган”га айлантирилдиАхмадбой ЁПИҚ СУДДА санъаткорлар хақидаги хақиқатни ошкор қилдиАхмадбой ЁПИҚ СУДДА санъаткорлар хақидаги хақиқатни ошкор қилдиНегатив 126:  "Кластер мафияси, қурилиш мафияси, гўшт мафияси..."Негатив 126: "Кластер мафияси, қурилиш мафияси, гўшт мафияси..."Тошкентда ўнлаб "жиноят олами" аъзолари ҳибсга олиндиТошкентда ўнлаб "жиноят олами" аъзолари ҳибсга олиндиBRAVO JAMOASI KONSERT DASTURI 2019BRAVO JAMOASI KONSERT DASTURI 2019ДИҚҚАТ! КЎРИНГ! ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЭНГ ҚИММАТ ФОҲИШАЛАР БАНКОКДА УШЛАНДИДИҚҚАТ! КЎРИНГ! ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЭНГ ҚИММАТ ФОҲИШАЛАР БАНКОКДА УШЛАНДИA.Турғунов: "Президент менман" деган ҳокимчалар билан ишлашга мажбур бўлаяпмиз!A.Турғунов: "Президент менман" деган ҳокимчалар билан ишлашга мажбур бўлаяпмиз!Фархад Махмудов. Судьба человека с Борисом Корчевниковым @Россия 1Фархад Махмудов. Судьба человека с Борисом Корчевниковым @Россия 1“OXIRGI RAUND”: SHAHAR HOKIMI QURILISHLARI BUZILGAN INVESTOR BILAN KAMERA QARSHISIDA BAHSLASHDI“OXIRGI RAUND”: SHAHAR HOKIMI QURILISHLARI BUZILGAN INVESTOR BILAN KAMERA QARSHISIDA BAHSLASHDIНегатив127: Президентга яқин юрган ўғри кимдан қўрқади?Негатив127: Президентга яқин юрган ўғри кимдан қўрқади?
Яндекс.Метрика