Загрузка страницы

Ўзбекистон: Молочная кухня нега ёпиляпти?

Ўзбекистон: Молочная кухня нега ёпиляпти?

Тошкентда "Молочная кухня" бренди остида сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фирма бизнесига давлат томонидан ноҳақ аралашувлар бўлаётганини айтмоқда. Давлат Санитария Эпидимиологик маркази "Diyor biznes" фирмасига тегишли сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехини тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди.

Фирма муассиси Шуҳрат Қаюмовга кўра, "Молочноя кухня" бренди остида маҳсулот чиқарадиган корхонаси жойлашган ерни тортиб олишга ҳаракат 5 йилдан бери давом этмоқда.

Шу вақтгача Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси "Diyor biznes"ни ерни ноқонуний хусусийлаштирган деган важ билан маҳкамага берган.

Бироқ маҳкама тадбиркорнинг фойдасига ажрим чиқарган. Сабаби тадбиркор ерни хусусийлаштириш жараёнида иштирок этмаган, балки ер хусусийлаштирилиб бўлинганидан сўнг уни сотиб олиш шарти билан ижарага олган.

"Молочная кухня" бренди остида сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган "Diyor biznes" фирмасида 100 дан ортиқ ходим ишлайди. Корхона 2018 йилда 5 миллиард сўмдан ортиқ маҳсулот сотган.

Бир вақтлар Тошкент илмий текшириш институтига қарашли бўлган ерларда бугун тадбиркорлик объектлари жойлашган.

Юнусобод туман "Шайх Шивли" маҳалласидаги 7 гектардан ошиқ жой пойтахт марказига жуда яқинлиги учун тортишилаётгани айтилади.

Ушбу ҳудудда жойлашган Novopharma Plus Британия-Ўзбекистон қўшма корхонаси ҳам зудлик билан ёпилиш қарорини олди.

Корхона раҳбари Олим Аббасов 4 йилдан бери 1,2 гектар ерни олиб қўйишга ҳаракатлар бўлаётганини айтди.

Югур-югурлар натижасида бир вақтлар 300 киши ишлаган корхонада бугун 60 нафар ишчи қолган.

Тадбиркорлар бу ерларга кейинчалик Техно парк қурилиши мумкинлигини айтишмоқда

Бироқ Тошкент шаҳар ҳокимияти бу хабарларни рад этди

"Ҳеч қандай технопарк ёки савдо объекти қуриш режаланмаган", деган жавобни берди Тошкент шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати.

Давлат санитария назорат маркази бу ҳудудлар ишлаб чиқариш учун хавфли деган хулоса берган.

Марказ Соғлиқни сақлаш вазирлиги агентлигининг 2019 йил 10 апрелда чиқарган маълумотига таянган

Унда бир вақтлар Тошкент илмий текшириш институтида бактериологик дорилар ишлаб чиқарилган, дейилган.

Марказ корхона яқинида ҳайвонларнинг 3 та қабристони борлигини таъкидламоқда.

Тадбиркор Шуҳрат Қаюмов бу даъволарда асос йўқлигини, давлат ташкилоти унга хавфли қабристон борлиги тўғрисидаги керакли ҳужжатларни кўрсата олмаганини айтди.

"Ёнимизда маҳаллада одамлар яшаб келмоқда. Маҳсулотимиздан бирор киши шу вақтгача касалланганлиги тўғрисида бирорта ҳолат йўқ. Маҳалладаги одамлар СЭС келтирган сабабларни жшитиб клмоқда. Чунки улар шу ерда болалигидан чопиб катта бўлишган. Ҳаммасининг орқасида ерни олиш сабаби ётмоқда деяпти улар", дейди у.

Ижро органларидаги Би-би-си манбаси бу ҳужжатлар "махфий" бўлганлиги учун тадбиркорга кўрсатилмаётганини айтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи муовини Баҳром Алматов корхонанини 19 апрельгача ёпиш қарорини берган.

Бироқ тадбиркор маҳкамага арз қилгач, суд корхонанининг ёпилиш муддатини ҳозирча 24 апрелгача қолдирган.

Ширкат маҳкамада давлат санитария эпидимиологик марказининг қарори асоссиз эканлигини исботлашга уриниб кўради.

Аҳолини сут маҳсулотлари билан таъминлаб турган тадбиркор корхонаси ёпилса зарар остида қолишини айтмоқда.

"Ҳар куни фермердан бир тонна сут олишим керак. Агар олмасам бу пулга куяман. Олти ойлик шартномам бор. 100 ходимим ишсиз қолади. Ўзим ҳам молиявий зарар кўраман", дейди Шуҳрат Қаюмов.

Видео Ўзбекистон: Молочная кухня нега ёпиляпти? канала BBC Uzbek
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
17 апреля 2019 г. 22:47:55
00:04:26
Другие видео канала
Президентни «ҳақорат этувчи» видео тарқалдими ва IMEI можароси кучаймоқда - O'zbekiston BBC O'zbekПрезидентни «ҳақорат этувчи» видео тарқалдими ва IMEI можароси кучаймоқда - O'zbekiston BBC O'zbek"Лиона" ҳар куни 70 литр сут беради"Лиона" ҳар куни 70 литр сут берадиДокумент тахлаш  буйича .. Тадбиркорликни бошловчилар учун махсус!...Документ тахлаш буйича .. Тадбиркорликни бошловчилар учун махсус!...SAKA DISKALAR NARXI SIZ KUTGAN NARX.САКА ДИСКАЛАР НАРХИ///Shehroz tv /SHEXROZ TVSAKA DISKALAR NARXI SIZ KUTGAN NARX.САКА ДИСКАЛАР НАРХИ///Shehroz tv /SHEXROZ TVОлтин медал олган сапёр каламуш қанча одамнинг жонини сақлади? - Янгиликлар - BBC News O'zbekОлтин медал олган сапёр каламуш қанча одамнинг жонини сақлади? - Янгиликлар - BBC News O'zbekПеноблок формы.mp4Пеноблок формы.mp4"Электрни тежамайдиган гўштхўр" халқ президенти сити-ситиларга пулни қаердан олаяпти?"Электрни тежамайдиган гўштхўр" халқ президенти сити-ситиларга пулни қаердан олаяпти?Ўзбекистон: Пойтахтни кўчириш керакми?Ўзбекистон: Пойтахтни кўчириш керакми?"Муносабат": Ўзбек аёли мардикорлик қилганми? Нега мардикор аёллар сони ошмоқда?"Муносабат": Ўзбек аёли мардикорлик қилганми? Нега мардикор аёллар сони ошмоқда?TEZKOR: FARHOD BOZORIDAGI ASL VAZIYAT QANDAY?TEZKOR: FARHOD BOZORIDAGI ASL VAZIYAT QANDAY?#3 Sut mahsulotlari do'koni ochish | Сут махсулотлари дўкони очиш#3 Sut mahsulotlari do'koni ochish | Сут махсулотлари дўкони очишЖириновский Ўзбекистонда  - зиëлилар Жириновскийнинг Ўзбекистонга келишига нега қарши?Жириновский Ўзбекистонда - зиëлилар Жириновскийнинг Ўзбекистонга келишига нега қарши?ДИВАН КРЕСЛО, СТОЛ-СТУЛ, ОШХОНА МЕБЕЛИ, САНДИҚЛАР НАРХЛАРИ ҚУҚОН БОЗОРИДИВАН КРЕСЛО, СТОЛ-СТУЛ, ОШХОНА МЕБЕЛИ, САНДИҚЛАР НАРХЛАРИ ҚУҚОН БОЗОРИ#Germaniya CHETGA ISHGA YUBORUVCHI FIRMALAR ISHONCHLIMI???#Germaniya CHETGA ISHGA YUBORUVCHI FIRMALAR ISHONCHLIMI???Shikoyat qilgan tadbirkor nega qoʼlga olindi?Shikoyat qilgan tadbirkor nega qoʼlga olindi?Samarqand viloyatida kichik biznes egalari qanday faoliyat yuritadi | Axborot hamkor [30.05.2018]Samarqand viloyatida kichik biznes egalari qanday faoliyat yuritadi | Axborot hamkor [30.05.2018]Сут соғиш аппарати - ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?! Аппаратда соғиш жараёни!Сут соғиш аппарати - ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?! Аппаратда соғиш жараёни!Америкалыктар аралашкан сүт завод | #ЫнтымакАмерикалыктар аралашкан сүт завод | #Ынтымак500$ли Бизнес   ОККАНД ИШЛАБ ЧИКАРИШ #oybekkosimov biznes g'oya kichik biznes g'oyalar  tadbirkorlik500$ли Бизнес ОККАНД ИШЛАБ ЧИКАРИШ #oybekkosimov biznes g'oya kichik biznes g'oyalar tadbirkorlikСУВ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ (5,10 ЛИТРЛИ)СУВ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛИНИЯСИ (5,10 ЛИТРЛИ)
Яндекс.Метрика