Загрузка страницы

Соғиниб...

Васлингни соғиниб энтикар юрак,
Сени топгунимча яшадим қандай?

Кўзларимга доим жилмайиб қара,
Мендан ранжимагин бегоналардай.
Тилимда, дилимда айланар исминг,
Сени авайлайман дурдоналардай.
Майлига энг аччиқ сўзларингни айт,
Мендан аразлама бегоналардай.

Қўлингни узатгин тушамиз йўлга,
Умримиз ўтмоқда қўл тутмас елдай.
Дунёнинг шундоқ ҳам ёлғонлари кўп,
Мени алдамагин бегоналардай.

Баъзида иззатни сўрайди дўстлар,
Дунёга сиғмасман – йўқ чоралардай.
Сени кўргим келар ўша дамларда,
Мени қийнамагин бегоналардай.

Боғланиб қолганман нигоҳларингга,
Умрим мазмунисан бир доналардай.
Бошимга осмонлар қуласин, аммо,
Айрилиб кетмайлик бегоналардай.

Author: A.O.A
Voice: @ravshantvm_khakimov
Voice production: @shuhratato
Video production: @bakhrom_berdiev
Video editor: R&N production

Видео Соғиниб... канала RAV on TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
29 марта 2021 г. 22:31:27
00:01:32
Яндекс.Метрика