Загрузка страницы

И.A.Каримовга Юнесконинг «Авиценна» (Абу Али ибн Сино) олтин медалини топшириш маросими

6 ноябрь 1998 йил.
Тошкентдаги «Интерконтинентал» меҳмонхонасининг Амир Темур залида ЮНЕСКО ижроия кенгаши 155-сессиясининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди.
155-сессия 19 октябрь куни Парижда очилган эди. Унинг асосий мавзуси «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 50 йиллиги, эсламоқ бурчи ва ҳушёрлик зарурати – қулликдан инсон қадр-қимматининг тикланиши сарих деб белгиланган эди.
Сессияда ЮНЕСКО бош конференцияси томонидан қабул қилинган ЮНЕСКО фаолият дастурларининг бажарилишига оид ҳисобот маърузаси ва турли ташкилий масалалардан ташқари, дунёвий маданият равнақига бағишланган учта ҳужжат қабул қилиниши мўлжалланган эди.
Биринчи ҳужжат БМТ учун мўлжалланган дунёвий маданият ҳақидаги умумий маъруза, иккинчиси – «Дунёвий маданият йўлида» деб номланган соҳалараро лойиҳанинг баҳоланиши ҳақида бўлиб, мазкур ҳужжатлар Париждаги йиғилишда қабул қилинди.
Учинчи ҳужжат эса Ўзбекистон томонидан таклиф қилинган «Дунёвий маданият ва ЮНЕСКОнинг аъзо мамлакатлардаги фаолияти» деб номланган қарор лойиҳаси бўлди.
Ўзбекистон ҳукуматининг таклифига биноан ижроия кенгаш қарорлари рўйхатига 9.6 банд этиб киритилган бу ҳужжат лойиҳаси 155-сессиянинг Тошкентда ўтадиган якуний йиғилишида қабул қилиниши мўлжалланган эди.
Сессиянинг якуний йиғилишини ЮHECКО ижроия кенгаши раиси Пал Патаки очли. Раис сессия кун тартибига Ўзбекистон томонидан киритилган ҳужжатнинг аҳамияти ҳақида гапириб, ҳужжат муҳокамасини Ўзбекистонда ўтказиш таклифи кўпчилик томонидан мамнуният билан қабул қилинганини қайд этди.
ЮНЕСКО ижроия кенгаши 155-сессиясининг Тошкентда бўлиб ўтган якуний йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга ташкилотнинг Абу Али ибн Сино номидаги олтин медали топширилди.
«Бу олий мукофот, – деди Ислом Каримов, – энг аввало, кўпмиллатли халқимизнинг умумбашарий цивилизация тараққиётига қўшган ҳиссаси ва хизматининг тан олиниши, тарихий, маданий, маънавий меросни асраб–авайлаш, мамлакатимизда жамиятни маънавий ва ахлоқий жиҳатдан юксалтириш, соғлом ва комил авлодни тарбиялаб вояга етказиш, қисқача қилиб айтганда, халқимизни маърифат йўлига бошлаш борасидаги саъй ҳаракатларимиз, гуманизм ғояларига ҳурматимиз, эътиқодимизнинг муносиб баҳосидир».

Видео И.A.Каримовга Юнесконинг «Авиценна» (Абу Али ибн Сино) олтин медалини топшириш маросими канала Islam Karimov
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
22 ноября 2021 г. 8:45:03
00:01:22
Другие видео канала
Эксклюзивное интервью Ёдгора Саъдиева об Исламе КаримовеЭксклюзивное интервью Ёдгора Саъдиева об Исламе КаримовеКаримов о ядерном оружииКаримов о ядерном оружииXalqaro aksilterror koalisiya kuchlariga O‘zbekiston tomonidan ko‘rsatilgan yordamXalqaro aksilterror koalisiya kuchlariga O‘zbekiston tomonidan ko‘rsatilgan yordamNAVRUZ жон ЎзбекистонNAVRUZ жон ЎзбекистонOlga MirzabekovaOlga MirzabekovaЖасур НиязалиевЖасур НиязалиевMUSTAQILLIKNING 21 YILLIGI 2012. BAYRAMI OXIRGI QISMMUSTAQILLIKNING 21 YILLIGI 2012. BAYRAMI OXIRGI QISMЭнг муҳим, энг катта бахт бу ўзини номини доимо пок сақлашЭнг муҳим, энг катта бахт бу ўзини номини доимо пок сақлашMUSTAQILLLIK BAYRAMI OXIRGI QISMLARI 2012MUSTAQILLLIK BAYRAMI OXIRGI QISMLARI 2012Сариосиё 2000 йил август ойида рўй бўлган воқеалари ҳақида қўшимча маълумотСариосиё 2000 йил август ойида рўй бўлган воқеалари ҳақида қўшимча маълумотАлишер Навоий халқимизнинг онг ва тафаккуриАлишер Навоий халқимизнинг онг ва тафаккуриЭнг яхши кўрган болаларим, фарзандларимиз сизларЭнг яхши кўрган болаларим, фарзандларимиз сизларВизит Ильхама Алиева в Узбекистан. сентябрь 2010Визит Ильхама Алиева в Узбекистан. сентябрь 2010Аҳмад ал-Фарғоний ёдгорлигининг Мисрда очилишиАҳмад ал-Фарғоний ёдгорлигининг Мисрда очилишиҲарбийларимизни бошимизга кўтаришимиз керакҲарбийларимизни бошимизга кўтаришимиз керакПремьер-министр Чехии Вацлав Клаус об Исламе КаримовеПремьер-министр Чехии Вацлав Клаус об Исламе КаримовеАл-Азҳар университетининг фахрий профессориАл-Азҳар университетининг фахрий профессориДипломатия - осон нарса эмасДипломатия - осон нарса эмасОб исторических корнях сотрудничества с Индией. Май 2011 года.Об исторических корнях сотрудничества с Индией. Май 2011 года.Ўзбекистоннинг илк элчихонасини очилишиЎзбекистоннинг илк элчихонасини очилишиҒуломжон Ёқубовнинг бошига оғир кунлар тушганда Ислом Каримов қандай далда берган?Ғуломжон Ёқубовнинг бошига оғир кунлар тушганда Ислом Каримов қандай далда берган?
Яндекс.Метрика