Загрузка страницы

Ўзбекистон: Каримовни қўрқитган Толибон Мирзиёев билан қандай тил топишди? - BBC Uzbek

Ўзбекистон: Каримовни қўрқитган Толибон Мирзиёев билан қандай тил топишди? – Бу нима дегани: Ўзбекистон президенти дипломатиясининг ютуғими ёки ютқизиғи?

Афғонистон Толибон ҳаракати юқори мартабали ҳайъати Ўзбекистонга иккинчи расмий ташрифининг ўзидаёқ жума намозини Самарқанд, Ҳайит намозини Тошкентда ўқиди.

“Ҳаракатнинг 90-йиллар бошида қилган худди шундай баёноти Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги президенти Ислом Каримовни роса қўрқитгани” назарда тутилса, воқеаларнинг расмий Тошкент ва толиблар билан боғлиқ сўнгги ривожи нималарга далолат қилади?

Афғонистон Толибон ҳаракатининг ҳамасосчиси, сиёсий қаноти ва Доҳадаги идораси раҳбари Мулла Бародар Ахунд бошчилигидаги ҳайъат бир ташрифининг ўзида пойтахт Тошкентда музокаралар борган, қадим Самарқанд ва Бухорода бўлган.

Имом ал-Бухорий, Шоҳи Зинда ва Ислом оламида муқаддас бўлган бошқа қатор қадамжоларни зиёрат қилган.

Жума намозини Самарқанддаги Имом ал-Бухорий Жомеъ масжидида ўқиган, Қурбон Ҳайитини Тошкентда қарши олган.
Ҳайит намозини ҳам Ўзбекистон пойтахтидаги масжидларнинг бирида адо этган.

Афғонистон Толибон ҳаракати ўзининг ижтимоий мулоқот тармоқларидаги расмий аккаунтларида чоп қилган суратлардан музокарачи томонларнинг бир-бирлари билан ҳадя алишганликлари ҳам кўрилган.

Самарқанд вилояти ҳокими эса, ҳатто, Мулла Бародар Ахундаги зарбоф тўн кийдирган, ўз қўллари билан қийиқ боғлаб, ўзбекча дўппи ҳам кийдирган.

Афғонистон Толибон ҳаракати юқори мартабали ҳайъатининг сўнгги йилларда қатор минтақа давлатларига қилган ташрифлари чоғида кузатилмаган бу қадар меҳмоннавозлик нафақат иккинчи музокарачи томон бўлган Афғонистон ҳукумати, аксарият минтақавий таҳлилчилар, балки-да, оддий ўзбекистонликлар ва афғонистонликларнинг ҳам диққат-эътиборларини ўзига тортмай қолмаган.

Расмий Кобул ҳайъатнинг Ўзбекистон томонидан расман қабул қилиниши ва икки ўртадаги музокаралар динамикасидан расман эътирозини изҳор этган.

Ҳар икки томондан аксарият интернет фойдаланувчилари ўз таажжуб ва тушунмовчиликларини изҳор этишган.

Буларнинг барчаси манзарасида минтақавий таҳлилчилар Ўзбекистоннинг янгича минтақавий сиёсати ва дипломатияси учун нимани англатиши саволини ўртага отишган.

Бу Ўзбекистон дипломатиясининг ютуғими ёки ютқизи каби талқинидаги таҳлилларга зўр беришган.

Би-би-си Ўзбек Хизмати воқеаларнинг сўнгги ривожи манзарасида худди шундай савол билан Франциядан сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовга мурожаат қилди.

Экспертга кўра, “Бир томондан, толиблар Ўзбекистоннинг исломий ўзлигини кўраяпти, тан олаяпти”.

“Иккинчи тарафдан, расмий Тошкентнинг Афғонистон ва толиблар борасида ўзининг алоҳида, мустақил ва Ўзбекистон манфаатларига бўйсундирилган стратегияси бўлиши керак эди - шундай бўлаяпти ҳам”, - дейди у.

Расмий эътирозлар, таажжублар, саволлар ва таҳлилларга ҳозирча Ўзбекистон ва Афғонистон Толибон ҳаракати сиёсий идораси томонидан изоҳ бўлиши мумкин бўлган бирор бир баёнот ҳозирча кузатилгани йўқ.

Видеосуҳбатимизга қулоқ тутинг, сиз таҳлилчининг фикрларига нима дейсиз ва воқеаларнинг бу каби ривожига шахсан сиз нима дейсиз?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek

Видео Ўзбекистон: Каримовни қўрқитган Толибон Мирзиёев билан қандай тил топишди? - BBC Uzbek канала BBC Uzbek
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
13 августа 2019 г. 17:43:15
00:03:07
Другие видео канала
Толибон бугун нима истайди? Нимага кўнади?  - Afg’oniston, Ўзбекистон, Tolibon - BBC News O'zbekТолибон бугун нима истайди? Нимага кўнади? - Afg’oniston, Ўзбекистон, Tolibon - BBC News O'zbek"Двойные стандарты. Тут вам не там!": Индия vs Узбекистан"Двойные стандарты. Тут вам не там!": Индия vs УзбекистанМуҳаммад Солиҳ нега бугун Мирзиёев истеъфосини талаб қиляпти? Ўзбекистон, сиёсат BBC News O'zbekМуҳаммад Солиҳ нега бугун Мирзиёев истеъфосини талаб қиляпти? Ўзбекистон, сиёсат BBC News O'zbekТилла заводи бор ўзбек миллионерша билан суҳбатТилла заводи бор ўзбек миллионерша билан суҳбатМирзиёев Путинга қанчалик яқин бўлиши керак?Мирзиёев Путинга қанчалик яқин бўлиши керак?Президент сирларини ўғирлаган журналист - Усмон Ҳақназаров - Ўзбекистон BBC UzbekПрезидент сирларини ўғирлаган журналист - Усмон Ҳақназаров - Ўзбекистон BBC UzbekҚирғизистон: ўзбеклар янги президентдан нималарни кутяпти? - BBC News O'zbekiston Yangiliklar UzbekҚирғизистон: ўзбеклар янги президентдан нималарни кутяпти? - BBC News O'zbekiston Yangiliklar UzbekЎзбекистон ва Facebook: Cирли музокара ва шахсий маълумотлар - BBC News O'zbekiston yangiliklarЎзбекистон ва Facebook: Cирли музокара ва шахсий маълумотлар - BBC News O'zbekiston yangiliklarТОЛИБОНЛАР ҲАҚИДА - АБРОР МУХТОР АЛИЙ ДОМЛАТОЛИБОНЛАР ҲАҚИДА - АБРОР МУХТОР АЛИЙ ДОМЛА"Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди""Мирзиёевга қарши жуда катта кучлар турибди"Толибон вакили ўзбек тилида интервю бердиТолибон вакили ўзбек тилида интервю бердиImom Al-Buxoriy (o'zbek film) | Имом Ал-Бухорий (узбекфильм) 1998 #UydaQolingImom Al-Buxoriy (o'zbek film) | Имом Ал-Бухорий (узбекфильм) 1998 #UydaQolingМарсга яна қўндик: Қизил сайёрада  одамзод нима топди?  BBC News O'zbek yangiliklarМарсга яна қўндик: Қизил сайёрада одамзод нима топди? BBC News O'zbek yangiliklarИсмат Хушев билан ярим соат Ўзбек тадбиркорлари ва ДХХ исёнкорлари ҳақидаИсмат Хушев билан ярим соат Ўзбек тадбиркорлари ва ДХХ исёнкорлари ҳақидаЮсуф Эстес | Зулматдан НУРГА | Таъсирли воқеа!Юсуф Эстес | Зулматдан НУРГА | Таъсирли воқеа!Исмат Хушев билан ярим соат - Биринчи ва охирги Вице ПрезидентИсмат Хушев билан ярим соат - Биринчи ва охирги Вице ПрезидентAmerikada Alisher Navoiyga bag'ishlangan Shov-Shuvli tadbir!Kelin salom, raqs va unitilmas g'azallarAmerikada Alisher Navoiyga bag'ishlangan Shov-Shuvli tadbir!Kelin salom, raqs va unitilmas g'azallarJasliqdan Tovoqsoyga: Bir mahkum qissasiJasliqdan Tovoqsoyga: Bir mahkum qissasiAvaz Oxun 2021-yilgi konsert dasturiAvaz Oxun 2021-yilgi konsert dasturiИсмат Хушев билан 20 минут Рустам Иноятовнинг сиёсий портретига шарҳ (23-қисм)Исмат Хушев билан 20 минут Рустам Иноятовнинг сиёсий портретига шарҳ (23-қисм)
Яндекс.Метрика