Загрузка страницы

Рoсулуллоҳ алайҳиссалом: "Фотиҳа (сураси) ҳар бир дардга шифодир".

Fotiha surasi
Қуръон – шифо: ҳам маънавий, ҳам моддий иллатларга даводир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фотиҳа (сураси) ҳар қандай дардга шифодир”, деганлар (Доримий ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ). Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Энг яхши даво Қуръондир”, деб марҳамат қилганлар (Ибн Можа ва Абу Нуайм ривояти).

Абдуллоҳ ибн Жобирдан ривоят қилинишича, “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
– Қуръондаги энг яхши сура қайсилигини айтайми?” – дедилар. Шунда у:
– Ҳа, эй Расулуллоҳ, айтинг!” – деди.

Ҳабибимиз:
– Фотиҳа сураси. Унда ҳар қандай дарднинг давоси бор”, дедилар. (Аҳмад “Муснад”да, Байҳақий “Шуабул имон”да жаййид санад билан ривоят қилган).
Ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Аллоҳнинг Китобида кўз тегишига қарши 8 та оят бор: Фотиҳа сураси (7 оят) ва Оятул курсий” (Суютий нақл қилган. Ривоят санади заиф). Талҳа ибн Мусаррифдан ривоят қилинади: “Айтилишича, беморнинг олдида Қуръон ўқилса, ўзини енгил ҳис қиларкан. Мен Хайсаманинг ёнига бордим. Унинг тоби йўқ эди. “Бугун анча яхшисан!” деб кўнглини кўтардим. Шунда у: “Ҳа, бугун ўзимизни яхши ҳис қиляпман. Олдимда Қуръон ўқилган эди”, деб айтди” (Байҳақий “Шуабул имон”да ривоят қилган. Суютий бу ривоятни тафсирда келтирган).
Олимлар айтишича, Қуръон эшитиш салбий ҳис-туйғулардан (стресслардан) халос этади, асабий тарангликка барҳам беради, саратон каби сурункали касалликлардан ҳимояланиш, уларга қарши курашишда ёрдам беради, уйқусизлик, паришонхонтирлик, беҳуда ғазабланишга шифо бўлади. Хотира сустлигидан шикоят қиладиганларга кўпроқ Қуръон ўқиш ёки эшитиш тавсия этилади.. Тиловатнинг овозли тўлқини асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Қуръон эшитиш билан юрак касалликларини ҳам даволаш мумкин.

Қуръон билан даволанишда мустаҳкам эътиқод ва ихлоснинг ўрни жуда катта. Шу билан бирга, касалликни тиббий муолажалар билан ҳам даволанади.
Аллоҳ таоло айтади: “Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз. (Лекин бу оятлар) золим-кофир кимсаларга фақат зиённи зиёда қилади” (Ал-Исро, 82).

Яъни, Биз сизга Қуръонни нозил қиламиз. У жаҳолат ва залолатга даводир. Қуръон мўминлар қалбидаги маънавий иллатлар, нифоқ, шикр ва ҳақдан тойилиш кабиларни бартараф қилади. У мўминлар учун раҳматдир. Аммо Аллоҳга куфр келтириш билан нафсларига зулм қилганлар Қуръон эшитганлари заҳоти имондан йироқлашадилар ва бу нарса уларга зиён келтиради, холос.

Бошқа оятда Аллоҳ таоло шундай деган: “(Ушбу Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир”, деб айтинг (Фуссилат, 44).
Ушбу оятда Қуръон мўминлар учун ҳидоят манбаи, шифо хазинаси экани айтилмоқда. Мўмин бандалар Қуръон билан тўғри йўлни, эзгулик, яхшиликка олиб борувчи йўлни танийдилар, Қуръон билан ҳалолни ҳаромдан, оқни қорадан ажрата биладилар. Қуръон, шунингдек, мўминларнинг қалби ва танасидаги дардларга шифодир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Сизлар ўзингизга икки шифо – Қуръон ва асални лозим тутинглар!” (Байҳақий ва Ҳоким ривояти. Ҳадис лафзи Ҳокимга тегишли ва у: “Бу санад икки шайх шартига кўра саҳиҳ, аммо уни иккиси ҳам ривоят қилмаган”, деган).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни асал ва Қуръон билан даволанишга буюрганлар. Бу иккиси қандай касалликларга даво экани қуйидаги ривоятда айтилади.
Абул Аҳвас Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Қуръонда икки шифо бор: Қуръон ва асал. Қуръон қалбдаги касалликларга шифо, асал эса танамиз дардига шифодир” (Байҳақий “Ас-сунанул кубро”да ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
Бу ҳақда бошқа ривоятлар ҳам келган. Хайсама ва Асвад Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Сизлар ўзингизга икки шифо – Қуръон ва асални лозим тутинглар!” (Ҳоким ва Ибн Абу Шайба ривояти).

Абул Аҳвас Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Қуръон ва асал иккиси шифодир” (Табароний “Кабийр”да ривоят қилган).

Демак, Қуръон маънавий касалликларга, қалбдаги иллатларга, асал эса танадаги дардларга малҳам бўлади.
Абдулмалик ибн Умайр ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фотиҳа (сураси) ҳар бир дардга шифодир”, деганлар” (Доримий ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Фотиҳа сураси, аввало маънавий касалликларга, эътиқоддаги тойилиш ва залолатга шифо, қалб иллатларига даводир. Қолаверса, у танадаги касалликларни ҳам даволовчидир.

Восила ибн Асқоъдан ривоят қилинишича, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурига томоқ оғриғидан шикоят қилиб келганида, у зот: “Сен Қуръон ўқишинг керак”, деганлар. (Байҳақий “Шуабул-иймон”да ривоят қилган).
Аниқланишича, Қуръон ҳарфларини (айниқса ҳойи ҳутий ва айнни) талаффуз қилиш томоқдаги касалликларни бартараф этар экан. Шу сабаб бўлса керак, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига томоқ оғриғидан шикоят қилиб келган кишини Қуръон ўқишга буюрганлар.
Даврон НУРМУҲАММАД
#Руқия

Видео Рoсулуллоҳ алайҳиссалом: "Фотиҳа (сураси) ҳар бир дардга шифодир". канала Muslima Soliha
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
28 июля 2019 г. 23:58:15
00:51:09
Другие видео канала
Буни тингланг касаликка чалинмайсиз! Жуда кучли руқя! Buni tinglang kasalikka chalinmaysiz!Буни тингланг касаликка чалинмайсиз! Жуда кучли руқя! Buni tinglang kasalikka chalinmaysiz!ЎЗИНГИЗГА ДАМ СОЛИНГ - ШАРЪИЙ РУҚИЙЯЎЗИНГИЗГА ДАМ СОЛИНГ - ШАРЪИЙ РУҚИЙЯ📣 Эшитинг ва Аллоҳга ниятингизни Айтинг / Жуда Ҳам Гўзал Қироат / Олий Имрон Сураси📣 Эшитинг ва Аллоҳга ниятингизни Айтинг / Жуда Ҳам Гўзал Қироат / Олий Имрон Сураси7× Fatiha 7× Ayetel Kürsi 7× Kafirun 7× İhlas 7× Felak 7× Nas Rukye7× Fatiha 7× Ayetel Kürsi 7× Kafirun 7× İhlas 7× Felak 7× Nas RukyeҲАР КУНИ ТИНГЛАНГ, ТАКРОРЛАНГ! УЛКАН САВОБЛАРГА ЭГА БЎЛИНГ!ҲАР КУНИ ТИНГЛАНГ, ТАКРОРЛАНГ! УЛКАН САВОБЛАРГА ЭГА БЎЛИНГ!СЛУШАЙТЕ «АЯТУЛЬ КУРСИ» КАЖДОЕ УТРО - ЗАРЯЖАЕТ ИМАН НА ВЕСЬ ДЕНЬ, ЗАЩИЩАЕТ ОТ ВСЕГО ПЛОХОГОСЛУШАЙТЕ «АЯТУЛЬ КУРСИ» КАЖДОЕ УТРО - ЗАРЯЖАЕТ ИМАН НА ВЕСЬ ДЕНЬ, ЗАЩИЩАЕТ ОТ ВСЕГО ПЛОХОГОБАРЧА ДАРДЛАРГА, ОҒРИҚЛАР УЧУН ШИФО ОЯТ ВА ДУОЛАРИБАРЧА ДАРДЛАРГА, ОҒРИҚЛАР УЧУН ШИФО ОЯТ ВА ДУОЛАРИTONGI ZIKRLAR - ТОНГИ ЗИКРЛАРTONGI ZIKRLAR - ТОНГИ ЗИКРЛАРРукия. Юнус алайхиссалом дуоси билан зиён етказувчини зиёнидан чикиш.Рукия. Юнус алайхиссалом дуоси билан зиён етказувчини зиёнидан чикиш.Voqea surasi go'zal qiroat / Воқиъа сураси гўзал қироат / Surah Al-Waqi'a / Сура Аль-ВакиаVoqea surasi go'zal qiroat / Воқиъа сураси гўзал қироат / Surah Al-Waqi'a / Сура Аль-ВакиаСАЛАВОТНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК! ҚИСҚА ВА ЁДЛАШГА ОСОН || SALAVOTСАЛАВОТНИ КЎПАЙТИРАЙЛИК! ҚИСҚА ВА ЁДЛАШГА ОСОН || SALAVOT100 Fatiha -100 İhlas -100 Felak Ve Nas -100 Ayetel Kürsi Tüm Bela Ve Müsibetlere Karşı ..100 Fatiha -100 İhlas -100 Felak Ve Nas -100 Ayetel Kürsi Tüm Bela Ve Müsibetlere Karşı ..36-Yasin surasi o'qilish (Ёсин )36-Yasin surasi o'qilish (Ёсин )АЗОН АЙТИШНИ ЎРГАНИНГ ВА ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЎРГАТИНГАЗОН АЙТИШНИ ЎРГАНИНГ ВА ФАРЗАНДЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЎРГАТИНГ"Ёсин сураси يس‎ " | - фазилатлари ҳақида!"Ёсин сураси يس‎ " | - фазилатлари ҳақида!ЁСИН (ЯСИН) СУРАСИ (ЎЗБЕК ТИЛИДА) - MUZAMMIL HASBALLAHЁСИН (ЯСИН) СУРАСИ (ЎЗБЕК ТИЛИДА) - MUZAMMIL HASBALLAHҲОЗИРОҚ СEҲР, КЎЗ ТEГИШИ,"ИССИҚ-СОВУҚ"ДАН ХОЛОС БЎЛИНГ!!! /SEHR, KO'Z TEGISHI,"ISSIQ-SOVUQ"QA QARSHIҲОЗИРОҚ СEҲР, КЎЗ ТEГИШИ,"ИССИҚ-СОВУҚ"ДАН ХОЛОС БЎЛИНГ!!! /SEHR, KO'Z TEGISHI,"ISSIQ-SOVUQ"QA QARSHIЭРТАЛАБ ВА ТУНДА ЭШИТИНГ, ДОИМ БАРАКА ВА ОМАД СИЗ БИЛАН, ОЯТУЛ КУРСИЙ, АЯТ АЛЬ КУРСИЭРТАЛАБ ВА ТУНДА ЭШИТИНГ, ДОИМ БАРАКА ВА ОМАД СИЗ БИЛАН, ОЯТУЛ КУРСИЙ, АЯТ АЛЬ КУРСИ12 СУННАТ - КАМБАҒАЛЛИК ЕТМАЙДИ, БАРАКА КEЛАДИ, ШАЙТОННИ ҚУВАДИ!12 СУННАТ - КАМБАҒАЛЛИК ЕТМАЙДИ, БАРАКА КEЛАДИ, ШАЙТОННИ ҚУВАДИ!
Яндекс.Метрика