Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни сайловлардаги ғалабаси билан табриклади
Бугун, 11 январь куни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикасининг сайланган Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Садир Жапаровни бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси ҳамда Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан чин дилдан табриклади.
Ушбу ғоятда муҳим сиёсий тадбирларнинг якунлари мамлакат барқарорлиги ва изчил тараққиётини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш учун мустаҳкам замин яратишига ишонч билдирилди.
Ўз навбатида, Садир Жапаров Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқига замонавий хатарларни енгиб ўтишда ва коронавирус пандемияси оқибатларига қарши курашишда қардош Қирғизистонга кўрсатилаётган кўмак учун миннатдорлик билдирди.
Телефон мулоқоти чоғида икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Жорий йил Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, ишонч ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, уларни сифат жиҳатидан янги мазмун билан бойитиш даври бўлиши лозимлиги қайд этилди.
Ўзбекистон-Қирғизистон кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантириш борасида аввал эришилган келишувларни амалга ошириш муҳим экани алоҳида таъкидланди.
Булар, аввало, Давлат чегараларини делимитация қилиш борасидаги қўшма ишларнинг натижадорлигини ошириш, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалигида кооперацияни кучайтириш, ҳудудлараро алоқалар ва гуманитар алмашинувни кенгайтириш, самарали транспорт коммуникацияларини ривожлантириш бўйича минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ва бошқа жиҳатлар.
Ҳукуматлараро комиссиялар ишини фаоллаштириш, шунингдек, ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари бўйича қатор тадбирлар ўтказишга келишиб олинди.
Халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар доирасида аниқ ва конструктив мулоқотни давом эттириш ва ўзаро қўллаб-қувватлашдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.
Суҳбат очиқ ва дўстона руҳда ўтди.
Видео Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни сайловлардаги ғалабаси билан табриклади канала UZBEK TV

Показать
Комментарии отсутствуют
Информация о видео
Другие видео канала
![Yunusobod yo‘llarida: Sanoqsiz chuqurlar, 2,2 millionlik jarimalar va loyihachi izohi](https://i.ytimg.com/vi/Pxgu5gcpqPQ/default.jpg)
![Шавкат Мирзиёев Мадаминжон ота оиласига ҳамдардлик билдирди](https://i.ytimg.com/vi/-cI_Pqg8Wkc/default.jpg)
![Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажоновни соғиниб...| Sog'inch: Ortiq Otajonov](https://i.ytimg.com/vi/3nV_GH9ZmG8/default.jpg)
![Шавкат Мирзиёев Форишдаги полигонда қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини кўздан кечирди](https://i.ytimg.com/vi/FhIlauyegGs/default.jpg)
![Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси](https://i.ytimg.com/vi/2Ykr100Z73w/default.jpg)
![Сторонники Жапарова устроили концерт в центре Бишкека](https://i.ytimg.com/vi/BTu7EeJ4xCw/default.jpg)
![Xalqaro hayot - 11-yanvar, 2021-yil](https://i.ytimg.com/vi/GoS4eyS6O1s/default.jpg)
![Мирзиёев Русияга нималарни ваъда берган эди?](https://i.ytimg.com/vi/d-cL2LYaQXs/default.jpg)
![Газ ва свет йўқ, лекин тепадан экспорт талаб этилаверади - Ўзбекистон BBC O'zbekiston Yangiliklar](https://i.ytimg.com/vi/oWqYv_3QqZs/default.jpg)
![Итоги переговоров Владимира Путина с Ильхамом Алиевым и Николом Пашиняном. Прямая трансляция](https://i.ytimg.com/vi/nm4OGpcy9Jg/default.jpg)
![Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар форумида сўзлаган нутқи(тўлиқ)](https://i.ytimg.com/vi/Wd9FlCH3cak/default.jpg)
!["Ўйин-кулги учун болалари, эри ва ота-онасидан кечган аёл қисмати" | Otalar so'zi-aqlning ko'zi:](https://i.ytimg.com/vi/VpFJI7MI254/default.jpg)
![Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди](https://i.ytimg.com/vi/tYK701ghysM/default.jpg)
![Шайлоонун жыйынтыгы жана мындан кийинки жолубуз І Мыктыбек Арстанбек](https://i.ytimg.com/vi/0onI1MT-f-k/default.jpg)
![Жапаров стал президентом: выборы в Киргизии признали открытыми и честными - Россия 24](https://i.ytimg.com/vi/srS9b0N9oGg/default.jpg)
![Хоразмда Мирзиëев ташрифига сохта парниклар қурилмоқда](https://i.ytimg.com/vi/bMWufbSFLUA/default.jpg)
![Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи](https://i.ytimg.com/vi/C19nGDtrEsc/default.jpg)
![ИИББ амалдори инспекторларни ҳақоратлаб¸ “қон ичиш” билан таҳдид қилди](https://i.ytimg.com/vi/JZS6Ax-A1g4/default.jpg)
![Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўрди](https://i.ytimg.com/vi/NK4C5sqg9qA/default.jpg)
![Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига келиб, Хонқа туманидаги инновацион иссиқхонани бориб кўрди](https://i.ytimg.com/vi/rhjQGHdGcMs/default.jpg)