Загрузка страницы

Панжаранинг нариги томонида

"Панжаранинг нариги томонида" - Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек Форум ташкилоти ва Хельсинки Инсон ҳуқуқлари жамғармаси ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан Ўзбекистон тергов ҳибсхоналари ва турмалари ҳақида тайёрланган янги ҳисобот шундай номланади.

43 саҳифадан иборат ҳисоботда собиқ маҳбуслар ва уларнинг оила аъзолари бошидан кечирган воқеалар, камоқхоналардаги қийноқ, ноинсоний муносабат, ўзбошимчалик билан жазоланиш ва ғайриинсоний шароитлар тасвирланган.

Ҳисоботда таъкидланишича, президент Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг, баъзи ўзгаришлар, жумладан, озиқ-овқат таъминоти, оилалар билан учрашув шароитлари ва қамоқхона ходимлари томонидан махбусларга нисбатан муомала яхшиланган.

2019 йили август ойида Мирзиёев маҳбусларга нисбатан шафқатсизликлари билан танилган "Жаслик" колониясини тугатиш тўғрисида фармон чиқарди.

18 йил қамоқда қолган ўзбек журналисти Муҳаммад Бекжон, муддатининг икки ойини Жаслиқда ўтказган. У ерда ўтган икки ой 20 йилга тенг ҳисобланади, дейди у Элтузга берган интервьюсида.

2017 йилнинг февралида озод қилинган Муҳаммад Бекжон, ҳозирги кунда Америкада ўз оиласи билан яшамоқда. У шунингдек карантин шароитидан фойдаланиб, Элтуз ўқувчиларига яхши таниш бўлган "Қўрқувнинг нариёғида" китоби устида ишлашда давом этмоқда.

Муҳаммад Бекжон 9 та зонада ўтириб чиққан. Унинг сўзларига кўра, баъзи зоналар қаттиқ режими ва ўзига хос контингенти билан ажралиб туради, аммо уларнинг барчасини битта нарса - сиёсий маҳбусларга нисбатан шафқатсиз муносабат бирлаштиради.

«Мени камерадан олиб чиқишди ва 20 минут резина тўқмоқ билан оёқ панжаларимга уришди. Кунига икки соатдан қўлларни бош орқасига қилиб, тиззалаб ўтиришга, гапирмасликка ва атрофга қарамасликка мажбурлашди», дея хотирлайди Муҳаммад Бекжон ўзбек қамоғи режими ҳақида.

Видео Панжаранинг нариги томонида канала El Tuz
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
29 апреля 2020 г. 21:58:34
00:07:16
Яндекс.Метрика