Загрузка страницы

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электробус Тошкент шаҳрида синов тариқасида йўлга чиқди

Бугун Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электробус Тошкент шаҳрида синов тариқасида йўлга чиқди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.

2020 йил 19 ноябр куни SamAuto компанияси 51-йўналиш (Юнусобод 6-мавзе – Бешёғоч майдони) бўйича ҳаракатланадиган синов электробусини «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга тақдим этди.

Эксплуатация жараёнида SamAuto мутахассислари ўз электробусини ишлаб чиқишда ҳисобга олиш мақсадида йўловчилар ва ҳайдовчиларнинг фикрларини, шунингдек мазкур моделнинг сифати ва функционал вазифаларини ўрганади ва уларнинг мониторингини олиб боради.

Қайд этилишича, SamAuto 2021-2022 йилларда электробуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Йўловчиларнинг ушбу турдаги транспортга талабларини аниқлаш учун компания «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга синов электробусини тақдим этди.

«Ушбу электробус электротранспорт ишлаб чиқариш бўйича жаҳон етакчиларидан бири BYD компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Бир марталик қувватлантириш ҳисобига 300 км масофани босиб ўтади, бу шаҳар автобусининг ўртача бир кунлик масофа босишига мос келади. Тўлиқ қувватлантиришни электр тармоғига юклама камроқ бўлган пайтда 3-4 соат ичида бажариш мумкин. Электробуслар хизмат кўрсатиш жиҳатидан содда, шовқинсиз ҳамда газ ва дизел транспортига қараганда кам харажат талаб қилади», — деди SamAuto бош директори ўринбосари, маркетинг ва сотувлар бўлими раҳбари Илҳом Ярашев.

Электробуснинг узунлиги 12 метрни, йўловчиларни ташиш ҳажми — 76 кишини ташкил қилади. Унинг поли паст: зинапоялар ва подиумнинг йўқлиги туфайли йўловчилар (шу жумладан пенсионерлар, аравачаларда ҳаракатланувчи йўловчилар, алоҳида эҳтиёжли кишилар) салон бўйича эркин ҳаракатлана оладилар. Шунингдек, электробус видеокузатув камераси ва автоматик ҳаво намлигини сақлаш ва иситиш тизими билан жиҳозланган.

Видео Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электробус Тошкент шаҳрида синов тариқасида йўлга чиқди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
21 ноября 2020 г. 11:00:09
00:06:51
Другие видео канала
Тошкент Максим Горький Кибрай кучасидаги 2 соток 2 этаж уй сотилади АрзонТошкент Максим Горький Кибрай кучасидаги 2 соток 2 этаж уй сотилади АрзонАдлия вазирлиги ходими Тошкент шаҳрида янги прописка тизими бўйича маълумот бердиАдлия вазирлиги ходими Тошкент шаҳрида янги прописка тизими бўйича маълумот бердиТошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушдиТошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушдиГапи Озод: Чаро дар баҳсҳои тоҷикон дар Ютубу Фейсбук дашном медиҳанд?Гапи Озод: Чаро дар баҳсҳои тоҷикон дар Ютубу Фейсбук дашном медиҳанд?Ислом Каримовнинг Мадинаи Мунаварага қилган зиёратиИслом Каримовнинг Мадинаи Мунаварага қилган зиёратиOrtiqxo'jayev va investor uchrashuvi: kim haq?Ortiqxo'jayev va investor uchrashuvi: kim haq?Нега бўриларнинг кўзи итларникидан яхши кўриши ҳақида савол. Финал-2015. ZAKOVAT.Нега бўриларнинг кўзи итларникидан яхши кўриши ҳақида савол. Финал-2015. ZAKOVAT.20-НОЯБР - ШОШИЛИНЧ ХАБАР БУГУН ЎЗБЕКИСТОНДА20-НОЯБР - ШОШИЛИНЧ ХАБАР БУГУН ЎЗБЕКИСТОНДАSHAVKAT MIRZIYOYEVGA QARSHI KO`RSATMA BERMAGAN HOKIM 4 YILDAN BUYON QAMOQDASHAVKAT MIRZIYOYEVGA QARSHI KO`RSATMA BERMAGAN HOKIM 4 YILDAN BUYON QAMOQDAМАНА ЯНГИЛИК!!! БУГУН ХАММАСИ БЕПУЛ БЎЛАДИМАНА ЯНГИЛИК!!! БУГУН ХАММАСИ БЕПУЛ БЎЛАДИОна: "Қизимни ногиронга мажбуран эрга бердим. Энди..." 1-қисм | Oila mundarijasiОна: "Қизимни ногиронга мажбуран эрга бердим. Энди..." 1-қисм | Oila mundarijasiЭнг чиройли ховли Тошкент Шайхонтохур 6,2 соток 2 этаж 8 хона 320.000$ участка сотиладиЭнг чиройли ховли Тошкент Шайхонтохур 6,2 соток 2 этаж 8 хона 320.000$ участка сотиладиИноятов пуллари изидан: Венадаги кўп миллионли қасрИноятов пуллари изидан: Венадаги кўп миллионли қасрЎзбек имомлари 2: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфЎзбек имомлари 2: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфШавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Технопаркка ташриф буюрдиШавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Технопаркка ташриф буюрдиТошкент Хужакент Хумсон Бочка олдидаги дача сотувга куйилди  4 баробар арзон нархда 85000$ шошилингТошкент Хужакент Хумсон Бочка олдидаги дача сотувга куйилди 4 баробар арзон нархда 85000$ шошилингENG BALAND TELEMINORALAR TOSHKENT TELEMINORASI QAY O'RINDA?ENG BALAND TELEMINORALAR TOSHKENT TELEMINORASI QAY O'RINDA?НОХУШ ХАБАР... МАШХУР АКТЕР ВАФОТ ЭТДИ. ШОШИЛИНЧ ХАБАР БУГУН ТОШКЕНТ МЕТРОСИДА НИМА БЎЛДИНОХУШ ХАБАР... МАШХУР АКТЕР ВАФОТ ЭТДИ. ШОШИЛИНЧ ХАБАР БУГУН ТОШКЕНТ МЕТРОСИДА НИМА БЎЛДИНегатив 11: Пойтаҳт хокими журъатни кимдан олди?Негатив 11: Пойтаҳт хокими журъатни кимдан олди?
Яндекс.Метрика