Загрузка страницы

Маҳсулотни ҳозирги нархидан 3-4 баравар қиммат сотиш имконияти бор—Президент экспорт бозори ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар ва экспорт сиёсатининг асосий мақсади – мамлакатимиз маҳсулотларини жаҳон бозори талабларига мослаштириш. Шунинг учун, ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишини ислоҳ қилиб, Ўсимликлар карантини инспекцияси ташкил этилди. Халқаро стандартларни жорий этиб, экспортга кўмаклашиш, хорижий давлатлар билан битимлар тузиш, ўсимликлар клиникаси ва биолабораториялар ташкил қилиш, шунингдек, соҳага илм-фан ютуқларини олиб кириб, малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борадаги дастлабки қадамлар натижасида 19 давлатга 78 хил маҳсулотни экспорт қилиш учун рухсатномалар олинди.

Сертификация учун ўнлаб қоғоз ҳужжатлар ўрнига ягона электрон тизим жорий этилиб, экспортчиларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддати 10 кундан 1 кунга туширилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари соҳада амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимот билан танишиб, навбатдаги вазифаларни кўрсатиб ўтди.

Янги экспорт бозорлари топиб, маҳсулотларни ҳозирги нархидан 3-4 баравар қимматроқ сотиш имконияти борлиги айтилди. Товарларни халқаро фитосанитария талаби асосида тайёрлаш учун маҳсулот етиштирувчи, қадоқловчи ва экспорт қилувчи ҳар бир корхонага карантин инспекторларини бириктириш бўйича кўрсатма берилди.

Литва, Латвия, Украина, Озарбайжон, Миср, Қатар, Монголия, Афғонистон ва бошқа давлатлар билан музокара ўтказиб, гилос, анор, узум, қовун каби мева-сабзавотлар экспорти учун тадбиркорларга йўл очиб бериш вазифаси белгиланди. “Даладан экспортгача” тамойили бўйича тўлиқ ишлашни таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Маълумки, келгуси йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш мўлжалланган. Бунинг учун соҳанинг илмий салоҳиятини ошириш, халқаро сертификация тизимини татбиқ этиш керак. Шу боис давлатимиз раҳбари бу бўйича йирик илмий марказ ташкил этиш таклифини илгари сурди. Фан билан амалиёт уйғунлигини таъминлаш, экспортчи корхоналар мутахассисларига халқаро фитосанитар талабларни тушунтириш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида ҳам халқаро фитосанитария талаблари ўқитилади.

Бугун соҳада хусусий сектор иштирокида ўсимликлар 205 та клиникаси, 690 та биолаборатория мавжуд. Сифат ва рақобатни таъминлаш мақсадида бундай хусусий клиника ва биолабораторияларни кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.

Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига 1 декабрга қадар ўз маълумотлар базасини божхона органларининг “Ягона дарча” электрон тизимига тўлиқ интеграция қилиш вазифаси қўйилди.

Видео Маҳсулотни ҳозирги нархидан 3-4 баравар қиммат сотиш имконияти бор—Президент экспорт бозори ҳақида канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
21 сентября 2020 г. 22:14:21
00:11:41
Другие видео канала
"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Лангар ота зиёратгоҳини зиёрат қилиб | ZiyoratҚирқ ҳужра археологик ёдгорлиги тарихи | Namangan sirlariҚирқ ҳужра археологик ёдгорлиги тарихи | Namangan sirlariКино ва театр актёри, режиссёр Қудрат Ҳўжаевни ёд этиб | YodnomaКино ва театр актёри, режиссёр Қудрат Ҳўжаевни ёд этиб | YodnomaШавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по дальнейшему совершенствованию системы социального...Шавкат Мирзиёев ознакомился с предложениями по дальнейшему совершенствованию системы социального...Давлат ташкилотларида рақамлаштириш ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingДавлат ташкилотларида рақамлаштириш ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingАндижон ҳайвонот боғини бориб кўрамиз | Borib ko'ramizАндижон ҳайвонот боғини бориб кўрамиз | Borib ko'ramizҚиёси йўқ шоир, мутафаккир ва жамиятшунос олим Мирзо Абдулқодир Бедил. 2-қисм | Buyuk siymolarҚиёси йўқ шоир, мутафаккир ва жамиятшунос олим Мирзо Абдулқодир Бедил. 2-қисм | Buyuk siymolarЯқин кунларгача эътиборсиз қолдирилган Ғўзапоя масжиди тарихи | Ko'hna manzillarЯқин кунларгача эътиборсиз қолдирилган Ғўзапоя масжиди тарихи | Ko'hna manzillarТошкентнинг энг яхши италиян ресторани қайси? Машҳур италиян таомини тайёрлаш сири | Mazali sayohatТошкентнинг энг яхши италиян ресторани қайси? Машҳур италиян таомини тайёрлаш сири | Mazali sayohat"Зиёрат" билан Абул-Муин ан-Насафий зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Зиёрат" билан Абул-Муин ан-Насафий зиёратгоҳини зиёрат қилиб | Ziyorat"Фирибгарнинг қотили ким?" 61-қисм | "Voqea joyi" o'zbek seriali"Фирибгарнинг қотили ким?" 61-қисм | "Voqea joyi" o'zbek serialiМарҳамат тумани томон йўл бўйлаб | Yo'l bo'ylabМарҳамат тумани томон йўл бўйлаб | Yo'l bo'ylabУз уруғи тарихи | O'zbek urug'lariУз уруғи тарихи | O'zbek urug'lariРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarРамазон - покланиш ойи | Ma'rifiy suhbatlarXVII-XIX асрларда Марказий Осиёда тадқиқот олиб борган француз олимлари | Chegara bilmas tarixXVII-XIX асрларда Марказий Осиёда тадқиқот олиб борган француз олимлари | Chegara bilmas tarixМактаб ошхоналарига махсус рейд тадбирлари | Reyd vaqtiМактаб ошхоналарига махсус рейд тадбирлари | Reyd vaqti“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 1-қисм | Kino tarixidan“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 1-қисм | Kino tarixidan"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи" янги талқинда | Tarix va yangi talqin"Хонликлар даври ўзбек миллий либоси тарихи" янги талқинда | Tarix va yangi talqinАёлларга нисбатан зўравонлик ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingАёлларга нисбатан зўравонлик ҳақида ростини айтинг | Rostini aytingБухоро амирининг ёзги саройи - Сетораи Моҳи Хосса ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real faktБухоро амирининг ёзги саройи - Сетораи Моҳи Хосса ҳақида РЕАЛ ФАКТ | Real fakt"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда, актёр Ғолиб Ҳожиев | Jumboqli quti"Жумбоқли қути" меҳмони хонанда, актёр Ғолиб Ҳожиев | Jumboqli quti
Яндекс.Метрика