Загрузка страницы

Ўзбекистон: ‘Халқнинг президентга нисбатан фикри, қараши ўзгарди’

Фарғоналик фаол Баҳодир Элибоев, ўз назарида, худди шу воқеъликни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг энг катта натижаларидан бири сифатида эътироф этди.
“Биринчи навбатда мамлакат раҳбари, президент ўзини кўрсата олди. Халқнинг онгида, шуурида ишонч пайдо қила олди”, - дейди Риштондан бу суҳбатдошимиз.
Аммо, унга кўра, халқ президентдан қуйи раҳбарият қисмига “ўша-ўша, “Эски ҳаммом, эски тос” қабилидаги ишончсизлик ҳисси билан қарамоқда.
“Айниқса, “Халқ билан мулоқот йили”да мана, ўзимиз кузатдик, бир нечта ҳокимлар халқни сўкиниш, ҳақорат қилиш, жуда қаттиқ ҳақоратлар билан нима қилишди...Айниқса, бир ҳокимнинг коллеж ўқитувчиларини уриб-уриб чиққанлари, уларни ҳақорат қилганлари...Булар албатта халқнинг онгида, яна биз ўша эски тузумда қолаверар эканмиз, деган тушунчани пайдо қилди”, - дейди фаол.
Ниҳоялаб бораётган “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га ўз баҳосини бераркан, суҳбатдошимиз, “оддий халққа кўп нарса керак эмас” эди дейди.
“Оддий халққа газ керак, “свет” керак, равон йўл керак. Бошқа кўп нарса керак эмас. Лекин бизда газ борми, “свет” борми ёки йўларимиз ҳалиям лойми, мактаблардаги болалар ҳалиям совуққотаяптими?...Оддий халққа унақа оламшумул, омон керак эмас”.
Шу соатларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан янги – кириб келаётган йилнинг номи эълон қилиниши кутилмоқда.
Ислом Каримов пайтларидан қолган - йилларни турфа ва баъзан такроран бир ном билан аташ анъанаси Ўзбекистонда янги президенти Шавкат Мирзиёев бошқаруви даврида ҳам давом этган.
Шавкат Мирзиёев ўзи ғолиб чиққан президент сайловидан саноқли кунлар ўтиб, келаётган 2017 йилни "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили", дея эълон қилган.
Бу ҳақда Мирзиёев Ўзбекистон конституциясининг 24 йиллигига бағишланган йиғилишда маълум қилган.
Каримов давридан қолган ва аслида жиддий ислоҳотларга туртки бермаган йил номлаш анъанаси 1997 йилда бошланган эди.
Марказий Осиёнинг деярли барча бошқа давлатлари ҳам бу каби йил номлаш анъанаси мавжуд.

Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.

Видео Ўзбекистон: ‘Халқнинг президентга нисбатан фикри, қараши ўзгарди’ канала BBC Uzbek
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
7 декабря 2017 г. 17:51:34
00:08:06
Другие видео канала
БУ БОЛА КУРКМАЙ ХАММА ГАПНИ ЙОРИБ АЙТДИБУ БОЛА КУРКМАЙ ХАММА ГАПНИ ЙОРИБ АЙТДИГаз ва свет йўқ, лекин тепадан экспорт талаб этилаверади - Ўзбекистон BBC O'zbekiston YangiliklarГаз ва свет йўқ, лекин тепадан экспорт талаб этилаверади - Ўзбекистон BBC O'zbekiston YangiliklarТАНЗИЛА ОПА ЮРАК БОРМИ ЎЗИ БУ АЁЛ КУРКМАДИ ХАЛК НОМИДАН  ПРЕЗИДЕНТГА  МУРОЖААТТАНЗИЛА ОПА ЮРАК БОРМИ ЎЗИ БУ АЁЛ КУРКМАДИ ХАЛК НОМИДАН ПРЕЗИДЕНТГА МУРОЖААТЎзбекистон: Йирик нашрлар Президент администрацияси ҳузуридаги АОКА босим ўтказаётганини айтмоқдаЎзбекистон: Йирик нашрлар Президент администрацияси ҳузуридаги АОКА босим ўтказаётганини айтмоқдаТуркия ва фитна: Эрдўғон яна 337 кишини бир умрга қамади - BBC News O'zbekiston Turkey YangiliklarТуркия ва фитна: Эрдўғон яна 337 кишини бир умрга қамади - BBC News O'zbekiston Turkey YangiliklarКАРИМОВНИНГ Биз БИЛМАГАН КИРРАЛАРИКАРИМОВНИНГ Биз БИЛМАГАН КИРРАЛАРИРоссияда одам савдоси килган аёл хикояРоссияда одам савдоси килган аёл хикояШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТОЖИКИСТОНЛИК ФЕРМЕРЛАРГА "КАПТИВА" СОВҒА ҚИЛДИШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ТОЖИКИСТОНЛИК ФЕРМЕРЛАРГА "КАПТИВА" СОВҒА ҚИЛДИАфсона, энг зўр, ғайриодатий - Марадона энди йўқ, футбол олами қайғуда, O‘zbekiston, Maradona, dunyoАфсона, энг зўр, ғайриодатий - Марадона энди йўқ, футбол олами қайғуда, O‘zbekiston, Maradona, dunyoДунёдаги энг катта қочқинлар лагеридаги мусулмонлар тақдири нима бўлади? Dunyo yangiliklarДунёдаги энг катта қочқинлар лагеридаги мусулмонлар тақдири нима бўлади? Dunyo yangiliklarПахтанинг илк қурбони, рўмоллилар рўйхати, чегарадаги навбатларПахтанинг илк қурбони, рўмоллилар рўйхати, чегарадаги навбатларЎзбекистон,  Турклар нега Узбекларни Танлади-?Ўзбекистон, Турклар нега Узбекларни Танлади-?АҚШ ва Хитой қандай уруш бошламоқда: Ким қайси тарафга ўтади?   O'zbekiston dunyo yangiliklarАҚШ ва Хитой қандай уруш бошламоқда: Ким қайси тарафга ўтади? O'zbekiston dunyo yangiliklarУзбек дипломатясидаги фожеали хаётлар 2.Узбек дипломатясидаги фожеали хаётлар 2.БУ ВИДЕОНИ -КУРИБ КОТИБ КОЛДИМБУ ВИДЕОНИ -КУРИБ КОТИБ КОЛДИМ(8).МИРЗИЁЕВ ЎЗИНИ ЎЗИ ШАРМАНДА ҚИЛЯПТИ (8)(8).МИРЗИЁЕВ ЎЗИНИ ЎЗИ ШАРМАНДА ҚИЛЯПТИ (8)Тошкент ҳокими миллиардларни ўзига алоқадор компанияларга ўтказяптими? - BBC O'zbekiston YangiliklarТошкент ҳокими миллиардларни ўзига алоқадор компанияларга ўтказяптими? - BBC O'zbekiston YangiliklarJUDAYAM KOP SORALGAN KONTEYNER NARXLARI💵JUDAYAM KOP SORALGAN KONTEYNER NARXLARI💵ЯНГИЛИК- ГУЛНОРА КАРИМОВАГА БУГУН ХУКМ УКИЛДИЯНГИЛИК- ГУЛНОРА КАРИМОВАГА БУГУН ХУКМ УКИЛДИ
Яндекс.Метрика