Загрузка страницы

Shavkat Mirziyoyevning Turkiyadagi “Xalq kutubxonasi” ochilish marosimidagi nutqi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

Туркия Республикаси Президенти девонининг Халқ кутубхонаси очилиш маросимидаги нутқи

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари, азиз қардошим!

Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

Хонимлар ва жаноблар!

Авваламбор, мана шундай ғоят муҳим ва шукуҳли маросимга таклиф қилганлари учун Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Жаноби Олийларига, муҳтарама Эмине Хоним Олияларига, қардош турк халқига чин қалбимдан миннатдорчилик изҳор этаман.

Муҳтарам дўстлар!

Дунёдаги ҳар қайси давлат, ҳар қайси миллат биринчи навбатда ўзининг интеллектуал салоҳияти, юксак маънавияти билан қудратлидир. Бундай енгилмас куч манбаи эса, аввало, инсоният тафаккурининг буюк кашфиёти – китоб ва кутубхоналарда, десак, адашмаган бўламиз.

Барчангизни қадрли биродарим Эрдўған Жаноби Олийларининг ташаббуси ва раҳнамолигида барпо этилган Туркия Президенти девонининг Халқ кутубхонаси билан самимий муборакбод этаман.

Қадимий ва замонавий меъморчилик анъаналари, муҳандислик санъатининг энг сўнгги ютуқларини, турк халқининг буюк ўтмиши, бунёдкорлик салоҳияти, бой маънавий оламини ўзида ёрқин мужассам этган бу маҳобатли кошона ҳар қандай юксак таҳсинга муносибдир.

Агар азим Анқара Туркия мамлакатининг тожи бўлса, ушбу кутубхона ана шу тожга ўрнатилган энг ёрқин, энг гўзал гавҳарлардан бири бўлибди.

Бу тенги йўқ маърифат қасри барчангизга, бутун Туркия халқига муборак бўлсин.

Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

Биз Туркия Республикаси Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олганини ҳамиша миннатдорлик билан эслаймиз.

Бугунги кунда гўзал мамлакатингиз улкан сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий салоҳиятга эга бўлган давлат сифатида дунёда тобора равнақ ва шуҳрат топиб бормоқда.

Замонамизнинг йирик давлат ва сиёсат арбоби Ражаб Тойиб Эрдўған Жаноби Олийлари раҳбарлигида Туркия халқи эришаётган барча ютуқлар замирида, авваламбор, инсон омилига, илм-маърифатга беқиёс эътибор мужассам эканини биз яхши биламиз. Сизларнинг бу борадаги ноёб тажрибангизни ўрганишга доимо интиламиз.

Сўнгги йилларда икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва халқларимизнинг қўллаб-қувватлаши билан дўстлик ва ҳамкорлигимиз тарихида мутлақо янги саҳифа очилди. Кеча бўлиб ўтган Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бу йўлдаги янги амалий қадамдир.

Бугунги кунда Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик кенгашига қўшилди. Биз барча аъзо мамлакатлар қатори Туркия билан муносабатларимизни янги босқичга кўтариш учун фаол ҳаракат қилмоқдамиз. Давлатларимиз ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт ва коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда.

Илм-маърифат ва китобхонлик маданиятига бўлган катта қизиқиш ва эътибор халқларимизни ўзаро яқинлаштирадиган бебаҳо қадриятдир.

Мамлакатимизда 2020 йилни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилганимиз “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” деган улуғвор ғоямизга тўла мос келади.

Азиз қардошлар!

Тарих саҳифаларига назар солсак, халқларимизнинг маданий ҳамкорлиги олис даврлардан бошланганига гувоҳ бўламиз. Рум элида туғилиб камолга етган Қозизода Румий буюк давлат арбоби ва аллома Мирзо Улуғбек расадхонасининг асосчиларидан бири бўлганини биз ифтихор билан эслаймиз.

Ўз навбатида, Мирзо Улуғбекнинг садоқатли шогирди, машҳур астроном ва математик Али Қушчи ҳаётининг сўнгги йилларини Туркияда ўтказгани ва бу юртда аниқ фанлар ривожига беқиёс ҳисса қўшганини ҳам барчамиз яхши биламиз. Али Қушчининг набираси Мирим Чалабий ҳам бобоси сингари атоқли аллома бўлиб танилган ва бунда турк илмий-маърифий муҳитининг улкан хизматлари борлиги шубҳасиз.

Ўзаро маданий ҳамкорлигимиз ҳақида сўз борганда, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг бу жараёнда ғоят муҳим ўрин тутганини таъкидлаш лозим. Тарихий манбалар XV асрда турк ҳукмдори Боязид Иккинчининг Султон Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоий билан мактублар ва элчилар орқали ўзаро мулоқотда бўлганидан гувоҳлик беради.

Туркиянинг машҳур олим ва адиблари Алишер Навоийни туркий дунёнинг энг буюк шоири, турк тилининг ҳимоячиси сифатида улуғлаб келадилар. Туркия китоб фондларида беназир шоиримиз асарларининг 100 дан ортиқ қўлёзмалари сақланаётгани ҳам шундан далолат беради.

Алишер Навоий бебаҳо ижоди билан бугун ҳам туркий халқларни маънавий жиҳатдан бирлаштиришга хизмат қилиб келмоқда.

Қадрли анжуман иштирокчилари!

Халқимиз тарихининг оғир ва мураккаб даври, яъни XX аср бошида жадид боболаримиз Ватанимиз мустақиллиги йўлида фидойилик билан курашганлар. Бу борада улар туркиялик маърифатпарварлар билан фаол ҳамкорлик қилганлари, бу диёрда таълим олиб, янги ғоя ва қарашларга эга бўлганларини яхши биламиз.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
INSTAGRAM ► https://instagram.com/Qalampir.uz
FACEBOOK ► https://www.facebook.com/Qalampir.uz
TELEGRAM ► https://telegram.me/Qalampir

Видео Shavkat Mirziyoyevning Turkiyadagi “Xalq kutubxonasi” ochilish marosimidagi nutqi канала Qalampir UZ
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
21 февраля 2020 г. 11:42:55
00:19:55
Яндекс.Метрика