Загрузка страницы

Саволга жавоб: Хельсинкидаги Америка-Россия саммити

Бизнинг телеграммдаги каналимиз. https://t.me/turkistonnet
https://web.facebook.com/turkistonuznet/

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Саволга жавоб
Хельсинкидаги Америка-Россия саммити
Савол:
2018 йил 16 июл душанба куни Финляндия пойтахти Хельсинкида
АҚШ ва Россия президентлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу
нарса ҳар икки мамлакат ўртасидаги кескинликнинг якун топганини
англатадими? Ушбу саммитнинг 2018 йил 12 июлдаги НАТО
давлатлари саммити ортидан ҳамда АҚШ билан унинг европалик
иттифоқчилари ўртасида юзага келган кескинликдан сўнг ўтказилиши
нимани англатади? Бунинг Россия билан Хитой ўртасидаги
муносабатларга таъсири борми? Шунингдек, Сурия масаласини
ҳал қилишга қандайдир таъсир кўрсатадими?
Жавоб:
Саволнинг Хельсинкида ўтказилган Америка-Россия саммити билан боғлиқ қисмига қуйидагича жавоб берамиз:
АҚШ-Россия ўртасида узоқ вақт давом этган кескинлик 2014 йилдан бошланди. Ўшанда Россия Қрим ярим оролини ўзига қўшиб олган пайтда, Америка билан Европа Россияга қарши иқтисодий санкцияларни жорий қилган эди. Обама маъмуриятининг бошқарув муддати ниҳоясига етар экан, бу икки давлат ўртасидаги кескинлик янада авж олди. Зеро, Обама маъмурияти Россияни президентликка номзод Трамп фойдаси учун Америка сайловларига аралашганликда айблади. Ўшандан бери томонлар ўртасидаги олий даражадаги учрашувлар амалда тўхтаб қолган. Тўғри, АҚШ ва Россия президентлари айни саммитдан олдин икки марта учрашишди. Уларнинг бу учрашувларидан бири 2017 йил июлда Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган «Катта йигирмалик» (G20) саммити доирасида бўлиб ўтган бўлса, яна бири 2017 йил ноябрда Вьетнамда бўлиб ўтган Осиё-Тинч Океани Иқтисодий Ҳамкорлик (APEC) форуми доирасида бўлди. Бироқ, бу учрашувлар олий даражадаги саммит даражасига кўтарилмай, йўл-йўлакай бўлиб ўтди. Шунинг учун уларда икки мамлакат ўртасидаги қайноқ масалалар муҳокама қилинмади. Трамп маъмуриятининг бир ярим йиллик иш фаолияти давомида Россия икки президент ўртасида олий даражадаги учрашувларни амалга оширишга жиддий ҳаракат қилиб келди. Бироқ, Америка Россияга нисбатан босим ўтказиш учун буни пайсалга солаверди. Шунда Россия ўртадаги муносабатни яхшилашга қаратилган ташаббуснинг Трамп томонидан бўлишини кутди. Лекин, у президент Трамп йўналишларига қарши Америкада кучли норозилик тўлқини кузатилаётгани учун ўртадаги муносабатларнинг яхшиланиши осон кечмаслигини яхши билар эди. Дарҳақиқат, бундай қаршиликлар таъсирини Россияга қарши очилган тергов ишларида ҳамда Россия билан алоқа қилди, деган гумон билан Трамп командаси аъзоларининг ишдан олинишида кўриш мумкин.
Шундай қилиб, олий даражадаги тўлақонли учрашув ўтказилиши Россия учун катта орзуга айланиб, унинг бу орзуси ушалмай қолаверди. Бу нарса қачонки Америка қарор қилгандагина амалга ошадиган бўлди. (2018 йил 21 июн пайшанба куни АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши матбуот котиби Гарретт Маркизнинг маълум қилишича, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон жорий ой якунида Москвага сафар қилиб, Америка-Россия саммити ўтказилишини муҳокама қилади). Россиянинг Спутник ахборот агентлиги, 2018 йил 24 июн. Шунга биноан, 2018 йил 16 июлда бўлиб ўтган ушбу саммитдаги энг эътиборли нарса – икки президент учрашувига нима учун Россия эмас, АҚШнинг қарор қилганидир. Шунингдек, Америка бундан нимани кўзлаяпти? Бунинг изоҳи қуйидагича:
• Барча далиллар Американинг Россияга нисбатан босимлари давом этишини кўрсатмоқда. Масалан, Америка саммитдан икки кун олдин россиялик разведка зобитларини АҚШ сайловлари пайтидаги киберҳужумларга алоқадорликда айблаб чиқди. (АҚШ адлия вазирлиги 12 нафар рус разведкаси зобитларини 2016 йилдаги АҚШ президентлик сайловлари пайтида Демократлар партиясидаги мулозимларнинг веб сайтларини бузиб кирганликда айблади. АҚШ бош прокурори ёрдамчиси Род Розенштайнга кўра, улар бузиб кирувчи программаларга қўшимча «Фишинг», деб аталувчи маълумот олувчи вирусли программалардан фойдаланишган… Шунга қарамай, Оқ уй Трамп билан Путин ўртасида душанба куни бўлиб ўтадиган учрашув бекор қилинмаслигини маълум қилди). Мисрда чиқадиган Ғод газетаси, 2018 йил 14 июл. Шунингдек, Хельсинкидаги Трамп-Путин учрашуви якунига етиши биланоқ, Америка Вашингтондаги бир рус аёлнинг Россия фойдаси учун жосуслик қилганликда айбланиб қамоққа олинганини билдирган. Бу тўғрида Ал-Жазира канали 2018 йил 16 июлда хабар берди. АҚШ ҳукумати идоралари томонидан амалга оширилган бундай ишлар шуни кўрсатяптики, Россияга нисбатан ўтказилаётган босимлар – унинг ўзи истагандек – енгиллаши кутилмайди. Демак, Американи икки раҳбар ўртасида саммит ўтказишдек Россиянинг эски-янги талабларини қабул қилишга ундаган омиллар бошқа ёқда ва уларни айни саммит ўтказилган вазият-шароитлардан тушуниб олиш мумкин.

Видео Саволга жавоб: Хельсинкидаги Америка-Россия саммити канала Azat Kanal
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
29 августа 2018 г. 17:24:40
00:25:41
Другие видео канала
РОССИЯ СИЛЬНЕЕ США. КИТАЙСКИЕ ЭКСПЕРТЫ ДОКАЗАЛИРОССИЯ СИЛЬНЕЕ США. КИТАЙСКИЕ ЭКСПЕРТЫ ДОКАЗАЛИИслом Каримов Гулнора Каримова ва бобоси ҳақида Би-би-си билан суҳбатда - bbcuzbek.comИслом Каримов Гулнора Каримова ва бобоси ҳақида Би-би-си билан суҳбатда - bbcuzbek.comПутиннинг "енгилмас" янги қуроллариПутиннинг "енгилмас" янги қуроллариСаволга жавоб: Трамп ва НАТО саммити | Savolga javob: Tramp va NATO sammitiСаволга жавоб: Трамп ва НАТО саммити | Savolga javob: Tramp va NATO sammitiИслом Каримов ҳақми ва ёки Шавкат Мирзиёев? - BBC UzbekИслом Каримов ҳақми ва ёки Шавкат Мирзиёев? - BBC UzbekБитва за Узбекистан. США, Китай и Россия вступили в гонкуБитва за Узбекистан. США, Китай и Россия вступили в гонкуРЕАКЦИЯ США НА НОВОЕ ОРУЖИЕ РОССИИ + Комментарии иностранцевРЕАКЦИЯ США НА НОВОЕ ОРУЖИЕ РОССИИ + Комментарии иностранцевShavkat MirziyoyevShavkat MirziyoyevРоссия против США - Кто победит - Военное сравнениеРоссия против США - Кто победит - Военное сравнениеМирзиёев Путинга қанчалик яқин бўлиши керак?Мирзиёев Путинга қанчалик яқин бўлиши керак?Роғун очилди: Ўзбекистон энди нима қилади?Роғун очилди: Ўзбекистон энди нима қилади?TOP 5 ta DUNYODAGI ENG ZO'R XARBIY SAMALYOTLARTOP 5 ta DUNYODAGI ENG ZO'R XARBIY SAMALYOTLARТОЖИКИСТОН ПАРЛАМЕНТИ БИНОСИНИ ХИТОЙ ҚУРИБ БЕРАДИГАН БЎЛДИТОЖИКИСТОН ПАРЛАМЕНТИ БИНОСИНИ ХИТОЙ ҚУРИБ БЕРАДИГАН БЎЛДИ"Даём вам 48 часов!" Китай ПРИГРОЗИЛ США последствиями за санкции связанные с Россией! Срочно!"Даём вам 48 часов!" Китай ПРИГРОЗИЛ США последствиями за санкции связанные с Россией! Срочно!ODAMZODNI BUTUNLAY YO'Q QILISHGA QODIR BALLISTIK RAKETALARODAMZODNI BUTUNLAY YO'Q QILISHGA QODIR BALLISTIK RAKETALARХитой разведкаси Марказий Осиё республикаларида уйғурларни овламоқдаХитой разведкаси Марказий Осиё республикаларида уйғурларни овламоқдаПРЕЗИДЕНТГА СУЮҚАСД СИРЛАРИ ТУРКУМИДАНПРЕЗИДЕНТГА СУЮҚАСД СИРЛАРИ ТУРКУМИДАН“Билим күнүнө” байланыштуу баяндама“Билим күнүнө” байланыштуу баяндамаАҚШ ЧИДАБ ТУРОЛМАДИ, РОССИЯ БИЛАН АЛОҚАЛАР ЯНАДА ЁМОНЛАШДИАҚШ ЧИДАБ ТУРОЛМАДИ, РОССИЯ БИЛАН АЛОҚАЛАР ЯНАДА ЁМОНЛАШДИАҚШ ЎЗБЕКИСТОНГА РОССИЯГА ҚАРАГАНДА КЎПРОҚ ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТМОҚЧИАҚШ ЎЗБЕКИСТОНГА РОССИЯГА ҚАРАГАНДА КЎПРОҚ ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТМОҚЧИ
Яндекс.Метрика