Загрузка страницы

Суриядан 98 нафар юртдошимиз – аёллар ва болалар олиб келинди

Давлатимиз раҳбарининг бевосита назорати остида амалга ошириб келинаётган “Меҳр” операциясининг навбатдаги босқичи доирасида, бугун Сурия мамлакатининг жанговар ҳаракатлар давом этаётган қисмидан жами 98 нафар юртдошимиз, яъни 25 нафар аёл ва 73 нафар бола Ватанимизга қайтарилди. Болаларнинг 14 нафари чин етим эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ҳаётнинг нотекис йўлларида адашиб, ўзга элларда қийин аҳволга тушиб қолган бу инсонлар – юртдошларимиз йиллар давомида ижтимоий кафолатланмаган ҳолатда, наинки инсон ҳуқуқининг ўта одий кўриниши бўлган ижтимоий ҳимоядан мосуво, балки ҳаёт кечириш учун энг оддий шароитлардан ҳам маҳрум яшашга мажбур бўлишди.

Ватан - инсон учун энг улуғ, энг муқаддас мужда, - дейди, юртдошларимизни пойтахт аэропортида кутиб олишда бевосита иштирок этган Тошкент шаҳри бош имоми Нуриддин Холиқназаров. - Шахсан Президентимиз ташаббуси билан йўлга қўйилган «Меҳр» операцияси узоқ элларда сарсон-саргардон юрган, кўз-кўриб, қулоқ эшитмаган қийинчиликларни бошидан кечирган юртдошларимизни диёримизга қайтариб, уларга яна Ватан, деган обод манзилда хотиржам яшашдек улкан бахтни ҳадя этиш мақсадини кўзда тутади. Бу амаллар беқиёс савобга йўғрилгандир.

Пайғамбаримиз мўмин бандаларини, мусулмонларни кечиримлиликка, бағрикенгликка чақирганлар. Айниқса, етимларни бошини силаган инсон жаннатда менга қўшни бўлади, деб марҳамат қилганлар. Учиб келганларнинг 14 нафари чин етим, уларнинг на отаси, на онаси бор. Есирларни юртга қайтариб, ўз фарзандидек бошини силаётган, бевалар, қийинчиликда қолиб кетган хотин-қизларга ғамхўрлик кўрсатаётган Давлатимиз раҳбари, шу савоб ишларга ҳисса қўшаётган барча мутасаддилар, ҳар бир инсонга оллоҳ таолодан ажр, мукофот сўраб қоламиз.

Меҳрга ташна бу инсонлар энди барча қулайликлар яратилган соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилиб, иссиқ овқат, кийим-кечак ва бошқа барча зарур шароитлар билан таъминланади. Уларга мутахассислар томонидан тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилади. Болалар мактабгача таълим муассасаларига, умумтаълим мактабларига, хотин-қизлар эса ишга жойлаштирилади. Соғлом, тинч ҳаётга қайтарилади, тўлақонли мослашуви учун зарур шарт-шароит яратилади. Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқа керакли ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ҳам тегишли ишлар амалга оширилади.

Бир сўз билан айтганда, ҳозиргача фақат бугуни билан яшаб келган, ҳар кеч жони ҳадикда, яна тонг отишига ишониб-ишонмай уйқуга ётган 98 нафар инсон бугундан эътиборан эртанги кунга ишонч туйғуси билан, таъбир жоиз бўлса, янги ҳаётда умр кечира бошлайди. Президентимиз ташаббуси, ҳукуматимиз, масъул вазирлик, идоралар саъй-ҳаракати билан улар қалбига эзгулик, меҳр, қўйингки, барча инсоний фазилатлар уруғи қадалди.

Видео Суриядан 98 нафар юртдошимиз – аёллар ва болалар олиб келинди канала UZBEK TV
Показать
Комментарии отсутствуют
Введите заголовок:

Введите адрес ссылки:

Введите адрес видео с YouTube:

Зарегистрируйтесь или войдите с
Информация о видео
8 декабря 2020 г. 16:20:52
00:03:32
Другие видео канала
Катта фарзандимнинг тарбиясида қийналяпман... | Insayt. Психолог маслаҳатиКатта фарзандимнинг тарбиясида қийналяпман... | Insayt. Психолог маслаҳатиХоразм хонлигида тангалар қандай зарб қилинган? | Ko'hna manzillarХоразм хонлигида тангалар қандай зарб қилинган? | Ko'hna manzillar"Тиб қонунлари" ноёб тарихий асар тарихи | Javohir"Тиб қонунлари" ноёб тарихий асар тарихи | Javohir“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 2-қисм | Kino tarixidan“Маҳмудхўжа Беҳбудий” филмининг олиниш тарихи. 2-қисм | Kino tarixidanТикувчи ҳунарманд қиз билан бир кун | Hunardagi hayotТикувчи ҳунарманд қиз билан бир кун | Hunardagi hayotФатво бериш масъулияти | Ma'rifiy suhbatlarФатво бериш масъулияти | Ma'rifiy suhbatlarҚиёси йўқ шоир, мутафаккир ва жамиятшунос олим Мирзо Абдулқодир Бедил. 1-қисм | Buyuk siymolarҚиёси йўқ шоир, мутафаккир ва жамиятшунос олим Мирзо Абдулқодир Бедил. 1-қисм | Buyuk siymolarКўҳна манзил - Наманганнинг Ота Валихон тўра масжиди | Ko'hna manzillarКўҳна манзил - Наманганнинг Ота Валихон тўра масжиди | Ko'hna manzillar"Тошкентнома" Иброҳим ота мақбараси ҳақида маълумот беради | Toshkentnoma"Тошкентнома" Иброҳим ота мақбараси ҳақида маълумот беради | ToshkentnomaПарламент сайловларида аралаш тизимда овоз беришнинг афзалликлари қандай? | Agar...Парламент сайловларида аралаш тизимда овоз беришнинг афзалликлари қандай? | Agar..."Қайнонанинг шогирди" | Labbay, oyijon"Қайнонанинг шогирди" | Labbay, oyijon"Мўжизалар макони"нинг 2022 йил сарҳисоби | Mo'jizalar makoni"Мўжизалар макони"нинг 2022 йил сарҳисоби | Mo'jizalar makoniКўҳна манзил - Самарқандда топилган Бухорхудотларнинг кумуш дирҳамлари тарихи | Ko'hna manzillarКўҳна манзил - Самарқандда топилган Бухорхудотларнинг кумуш дирҳамлари тарихи | Ko'hna manzillarАбу Муйин Насафий ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlagandaАбу Муйин Насафий ҳақида манбалар сўзлаганда | Manbalar so'zlaganda"Ташриф" "Томоша" ансамбли билан | Tashrif"Ташриф" "Томоша" ансамбли билан | Tashrif"Ретро шоу" афсонага айланган асарлар. 5-кўрсатув. FINAL | Retro shou"Ретро шоу" афсонага айланган асарлар. 5-кўрсатув. FINAL | Retro shouАбадият оралаб кўҳна Пискентнинг кечаси ва бугуни | Abadiyat oralabАбадият оралаб кўҳна Пискентнинг кечаси ва бугуни | Abadiyat oralabМусулмон оламидаги энг забардаст мутасаввуф донишманди Шайх Нажмиддин Кубро. 1-қисм | Buyuk siymolarМусулмон оламидаги энг забардаст мутасаввуф донишманди Шайх Нажмиддин Кубро. 1-қисм | Buyuk siymolarШаҳарларимиз пуллик автотураргоҳларга муҳтожми? | MinbarШаҳарларимиз пуллик автотураргоҳларга муҳтожми? | MinbarҚадимий Қўқон тарихи. 2-қисм | Ko'hna manzillarҚадимий Қўқон тарихи. 2-қисм | Ko'hna manzillarКўҳна манзил - Тарағай қишлоғининг тарихи | Ko'hna manzillarКўҳна манзил - Тарағай қишлоғининг тарихи | Ko'hna manzillar
Яндекс.Метрика